Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 11 июлда 1834-сон



Download 108,2 Kb.
bet22/37
Sana10.02.2023
Hajmi108,2 Kb.
#909902
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
Bog'liq
1834 банкларда бухгалтерия ишларини ташкил этиш

6-§. Бухгалтерия ҳисобидаги
хато ёзувларни тузатиш

148. Кунлик баланс ҳисоботлари ва шахсий ҳисобварақларга қўлда бирон-бир тузатишлар қилинишига йўл қўйилмайди.


Суммаларни ўчириб ёзиш ва тузатиш, шунингдек ўчирувчи суюқликлардан фойдаланиб, уларга тузатишлар киритиш қатъиян тақиқланади.

149. Банк иш куни якунланиб, баланс ҳисоботи тузилиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жўнатилганидан сўнг, хато ёзувлар аниқланган ҳолларда, ушбу хато ёзувлар киритилган ҳисобварақларга эртаси банк иш куни тескари бухгалтерия ёзувлари киритиш (сторно бериш) йўли билан, тузатиш мемориал ордерлари асосида тўғриланиши лозим. Бундай ҳолларда ҳисобварақлардан суммалар мижозларнинг розилигисиз ҳисобдан чиқарилади. Бу ҳақда банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномада кўрсатиб ўтилган бўлиши шарт.


150. Тузатиш ордерлари, агар мижозларга битта банк филиали хизмат кўрсатса тўрт нусхада тузилиши лозим. Уларнинг биринчи нусхаси ордер бўлиб хизмат қилади, иккинчи ва учинчи нусхалари мижозлар учун дебет ва кредит ёзувлари бўйича билдиришномалар бўлиб ҳисобланади, тўртинчи нусха эса ордер китобчасида қолади. Бу китобча бош бухгалтер ёки унинг ўринбосарида сақланиши лозим. Ордерларга бошқа ҳужжатлардан фарқланадиган тартиб рақамлари қўйилиши шарт.


Тузатиш ордери матнида қачон ва қайси ҳужжатда хато ёзувга йўл қўйилгани кўрсатилиши керак. Агар унга мижоз аризаси сабаб бўлган бўлса, шу сабаб кўрсатилади. Бунда мемориал ордернинг тўртинчи нусхасининг орқа томонига кимнинг айби билан хатоликка йўл қўйилганлиги қайд этилади, ижрочининг, шунингдек нотўғри ёзувни назоратдан ўтказган шахснинг лавозими ва фамилияси кўрсатилади. Тузатиш мемориал ордерлари тузилишида асос бўлган аризалар китобга тикилган мемориал ордерлар билан бирга сақланиши лозим.

151. Суммаси кейинчалик тескари бухгалтерия ўтказмалари билан тузатилган шахсий ҳисобварақдаги хато ёзув қаршисига албатта "Тўғриланган" белгиси қўйилиши, тўғрилаш киритилган сана ва тўғриланган мемориал ордерининг рақами кўрсатилиши шарт. Бу қайд тўғриланган мемориал ордерини имзолаган бош бухгалтер (Бэк-офис бошлиғи, етакчи бухгалтер) ёки унинг ўринбосари (бўлим бошлиғи) имзоси билан тасдиқланади. (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)


152. Бош бухгалтер (Бэк-офис бошлиғи, етакчи бухгалтер) тўғриланган мемориал ордерларнинг китобчада қолган нусхаларидан фойдаланиб, ходимларнинг ишидаги хатолар ҳисобини юритади ва ушбу хатолар сабабларини ўрганиб ишни яхшилаш чораларини кўради. (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)


153. Банклараро ва филиаллараро электрон тўловлар бўйича хатоларни мемориал ордерлар билан тўғрилаш қатъиян ман этилади. Банклараро ва филиаллараро электрон тўловлар бўйича хатоларни тўғрилаш учун хатоликка йўл қўйган (ташаббускор) банк филиали, хато электрон тўлови жўнатилган (бенифициар) банкка "Lotus-Notes" алоқа электрон почтаси орқали хато ўтказилган тўлов тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда, хато юборилган тўлов ҳужжатини қайтариш тўғрисида илтимоснома хати жўнатади. Бу ҳолда, хато ўтказилган маблағни қайтарилмаслигидан қатъи назар, ташаббускор банк маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан "19997 - Бошқа активлар" ҳисобварағи орқали олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт.



Download 108,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish