2-§. Шахсий ҳисобварақларда
операцияларни акс эттириш
120. Банк томонидан амалга ошириладиган бирламчи операцияларнинг ҳисоби дастлаб шахсий ҳисобварақларда (карточкалар, китоблар, журналларда) акс эттирилади.
121. Шахсий ҳисобварақларга ёзувлар фақат тегишлича расмийлаштирилган бошланғич ҳужжатлари асосида киритилади. Шахсий ҳисобварақ қуйидаги реквизитлардан иборат:
шахсий ҳисобварақнинг номи;
чиқиш шаклининг рақами;
шахсий ҳисобварақни чоп этиш тартиб рақами (яъни компьютер қўйган рақам);
шахсий ҳисобварақни тузган банк коди ва номи;
шахсий ҳисобварақнинг рақами ва унинг номи;
ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг рақами, унинг фамилияси, исми, отасининг исми;
ишлов бериш санаси;
ҳисобварақдаги сўнгги ҳаракат санаси;
кун бошидаги қолдиқ суммаси;
кун охиридаги қолдиқ суммаси;
бухгалтерия ёзувларининг тартиби бўйича рақами;
ҳужжат тури;
ҳужжат рақами;
ҳужжат тури (тоифаси);
вакил банкнинг коди ва номи; (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)
дебет бўйича айланмалар суммаси;
кредит бўйича айланмалар суммаси;
дебет бўйича айланманинг умумий суммаси;
кредит бўйича айланманинг умумий суммаси;
корреспонденцияланувчи ҳисобварақ рақами ва номи; (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
тўловнинг мақсади. (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
122. Шахсий ҳисобварақларда амалга ошириладиган операцияларда фойдаланиладиган тўлов ҳужжатларининг тури мазкур Йўриқноманинг 8-иловасида назарда тутилган шартли рақам белгиларга (шифрлар) мувофиқ аниқланади. (АВ 15.07.2013 й. 1834-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
123. Мижозларнинг шахсий ҳисобварақлари бошланғич ҳужжатлар асосида дастурий йўл билан тайёрланади. Мижозга бериш учун шахсий ҳисобварақдан кўчирма бир нусхада чоп этилади ва у мижознинг ҳисобварағидан амалга оширилган операцияларни банк томонидан тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Ушбу кўчирма мижоз билан келишилган тартибда унинг банкка тақдим қилган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахслари ёки мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахс томонидан олинади. (АВ 13.06.2016 й. 1834-6-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)
Шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар интеграллашган автоматлаштирилган банк тизимида тайёрланади, улар мижозларга берилаётганда мазкур мижозга хизмат кўрсатувчи масъул ижрочи бухгалтер (Фронт-офис ходими) имзоси ва унга бириктирилган банк штампи билан расмийлаштирилади.
Банклар учун шахсий ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар зарур бўлган ҳолларда интеграллашган автоматлаштирилган банк тизимининг электрон маълумотномалар ягона базасидаги маълумотлардан фойдаланилади.
(АВ 09.02.2015 й. 1834-4-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
124.
АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ биринчи хатбоши чиқариб ташланган
Ҳисобварақнинг кредити бўйича ўтказилган суммалар юзасидан, шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларга ҳисобварақ бўйича ёзувлар киритишга асос бўлган ҳужжатларнинг электрон нусхалари илова қилинади.
АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ иккинчи-тўртинчи хатбошилар биринчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин
Бир банк хизмат кўрсатувчи мижозлар ўртасидаги тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилган тўловлар бўйича пул олувчига тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси, эълоннома асосида топширилган нақд пул киримининг тасдиғи сифатида ордер иловаларга қўшилади.
Кўчирмаларга илова қилинадиган ҳужжатларга штамп, шунингдек ҳужжат шахсий ҳисобварақ бўйича ўтказилган сана календарь штемпели босилиши керак (агар бу сана ҳужжат ёзилган санага мос келмаса). Штамп фақат кўчирманинг асосий иловасига қўйилади. Асосий иловада қайд этилган операцияларнинг мундарижаси ва умумий суммасини тушунтирувчи ҳамда талқин этувчи қўшимча ҳужжатларга штамп қўйилмайди.
Мижозлар ҳисобварақларидан кўчирмаларига илова қилинадиган, пули тўланган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг ишлов беришнинг дастлабки босқичидаёқ, банк штампи ёки муҳри босиладиган иккинчи нусхалари, шунингдек кирим-касса операцияларига доир ҳужжатлар юқорида айтилган штамп билан тасдиқланмайди.
АВ 09.02.2015 й. 1834-4-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ 125-банд ўз кучини йўқотган
125. Кўчирмалар мазкур ҳисобварақ бўйича биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ёки уларнинг ишончнома тақдим этган вакилларига тилхат билан берилади. Бундай ишончномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилган бўлиши лозим. Мижоз обуна қутилари орқали ариза топширганда эса, кўчирмалар тилхатсиз берилади.
126. Банк мижозлар ҳисобварақлари аҳволи тўғрисида ёзма маълумотларни учинчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг "Банк сири тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда берилади.
127. Мижоз шахсий ҳисобварақдан кўчирмани йўқотиб қўйган тақдирда, унинг дубликати мижоз билан тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ мижоз аризаси (электрон сўрови) асосида берилади. (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
Do'stlaringiz bilan baham: |