Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 18 апрелда 1470-сон



Download 109 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi109 Kb.
#227247
  1   2
Bog'liq
1470 карта


Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2005 йил 18 апрелда 1470-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банк Бошқарувининг
2005 йил 12 мартдаги
3-А/1-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги
корпоратив банк карталаридан фойдаланиш
тартиби тўғрисида
НИЗОМ

Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган


АВ 11.02.2015 й. 1470-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори,
АВ 03.04.2018 й. 1470-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори

Муқаддима


I. Умумий қоидалар
II. Корпоратив банк карталаридан фойдаланилган
ҳолда амалга ошириладиган операциялар
III. Ўтказилган операцияларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик
IV. Якуний қоидалар
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 445-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўтказиш тартибини белгилайди.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом мақсадида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


а) корпоратив банк картаси - корпоратив банк картасини сақловчисига нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тўлов картаси; (АВ 03.04.2018 й. 1470-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


б) корпоратив банк картасининг сақловчиси - юридик шахс ва эмитент банк ўртасидаги шартнома асосида корпоратив банк картасидан фойдаланувчи юридик шахс ёки у ваколат берган шахс. Бунда юридик шахс банк картаси сақловчиси сифатида фақат у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузган ушбу юридик шахс ходими бўлган шахсга банк картаси сақловчиси сифатида ваколат бериши мумкин;


в) савдо ва хизмат кўрсатиш корхонаси - эквайер банк билан тузилган битимга мувофиқ товар (иш ёки хизмат)лар учун корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тўловларни қабул қилиш мажбуриятини олувчи маҳсулот сотувчи, иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи юридик шахс (ёки якка тартибдаги тадбиркор);


г) карта ҳисобварағи - корпоратив банк картаси воситасида ундаги пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобварағи;


д) банк карталарининг эмиссияси - банк карталарини муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш борасидаги фаолият;


е) эмитент банк - банк карталари эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган банк карталарига мулк ҳуқуқига эга бўлган ва уларнинг сақловчилари ва эквайер банклар олдида улар томонидан банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқлари бўйича ўз номидан мажбуриятларни зиммасига олган банк;


ж) эквайринг - савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан банк карталаридан фойдаланиб ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш;


з) эквайер банк - эквайрингни амалга оширувчи банк.


2. Корпоратив банк карталарининг эмиссияси "Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низом"га (рўйхат рақами 1344, 2004 йил 30 апрель, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 17-сон, 203-модда) мувофиқ олиб борилади. Корпоратив банк картасининг олд томонида банк картасининг мажбурий реквизитлари сифатида юридик шахснинг расмий (фирма) номи ёки юридик шахснинг ёзма илтимосига кўра корпоратив банк картасини сақловчи шахснинг фамилияси, исми-шарифи кўрсатилиши лозим.


3. Корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган пул маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил, 13 август - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 32-сон, 369-модда) мувофиқ 22620 - "Корпоратив пластик карточкалар бўйича мажбуриятлар" баланс ҳисобварақларида юритилади.



Download 109 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish