Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 016 йил апрелда 2775-сон



Download 78,32 Kb.
bet5/12
Sana21.02.2022
Hajmi78,32 Kb.
#49303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
4-БОБ. НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК

20. Ғазначилик ЯҒҲдан ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказганидан сўнг Ғазначилик ушбу тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси йўли орқали Давлат солиқ қўмитасини хабардор қилади. (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


Давлат солиқ қўмитаси Ғазначилик томонидан ЯҒҲ дан ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказилганлиги тўғрисида тегишли ДСБни хабардор қилади. (АВ 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)


21. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига ҚҚС хабарномаларда кўрсатилган суммаларга камайтирилганлиги тўғрисида ёзувлар киритади.


22. Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларни қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини тўғри ҳисобланганлиги масаласи юзасидан солиқ назоратини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


ҚҚСнинг ортиқча суммаси ортиқча қайтарилганлиги далиллари аниқланган тақдирда солиқ тўловчидан ҳақиқатда қайтаришнинг ҳисоб-китоб қилинган ва аниқланган суммалари ўртасидаги фарқ олиб қўйилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромадига, бюджет тизими бюджетлари даромадлар таснифининг 3 450 721 "Республика бюджети харажатларини қоплаш" кодига йўналтирилади, айбдор мансабдор шахслар эса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Солиқ тўловчиларнинг ўзлари томонидан қайта ҳисоб-китоблар тақдим этиши натижасида ортиқча қайтариш суммаси олинганлиги далиллари аниқланган тақдирда, Давлат солиқ қўмитаси ёзма равишда хабардор этиш билан бирга, ҳақиқатда қайтаришнинг ҳисоб-китоб қилинган ва аниқланган суммалари ўртасидаги фарқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромадига, бюджет тизими бюджетлари даромадлар таснифининг 3 450 721 "Республика бюджети харажатларини қоплаш" кодига йўналтирилади. Солиқ тўловчининг ёзма билдиришномаси ва унга илова қилинган тўлов топшириқномасининг кўчирма нусхалари давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкасига тегишли ёзувларни қайд қилишга асос бўлиб хизмат қилади. (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

23. Тақдим этилаётган ҳисоб-китоблар, бирламчи ҳужжатлар ва бошқа материаллар, шунингдек уларнинг кўчирма нусхаларини ишончлилиги ва асослилиги, тўлов ҳужжатларининг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши, уларни тўлашга ўз вақтида тақдим этилиши, мақсадли тўлов бўйича маблағларни ўтказиш ва қайд этиш учун шахсан жавобгарлик солиқ тўловчиларнинг раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари (ёки зиммасига бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий бошқариш вазифалари юкланган бошқа шахс) зиммасига юкланади.


24. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан Хулосани ўз вақтида ва тўғри тақдим қилиниши бўйича жавобгарлик тегишли давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.


25. Хулосада кўрсатилган маблағларни ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек ҳужжатлар тўпламини ўз вақтида расмийлаштирилиши учун жавобгарлик Давлат солиқ қўмитасининг тегишли мансабдор шахслари зиммасига юкланади. (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)





Download 78,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish