Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 016 йил апрелда 2775-сон



Download 78,32 Kb.
bet3/12
Sana21.02.2022
Hajmi78,32 Kb.
#49303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
2-БОБ. ҚҚСНИНГ ОРТИҚЧА СУММАСИНИ
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ БАНКДАГИ ҲИСОБВАРАҒИГА
ҚАЙТАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

6. ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (бундан буён матнда Давлат солиқ қўмитаси деб юритилади) ёзма тарзда бир нусхада ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборилади. Аризага мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган товарларни экспорт қилинганлиги ва валюта тушганлиги тўғрисида маълумот илова қилинади.


Қуйидаги ҳолларда қўшимча равишда:
товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 213-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар;
йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича хизматлар реализация қилинганда - мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри;
халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)лар экспорт қилинганда инвойс бир нусхада аризага илова қилинади.
(АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарорига мувофиқ 7-банд ўз кучини йўқотган


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар уч нусхада тақдим этилади: (АВ 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)


а) товарларни экспорт қилиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун:
контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари;
товарларни экспорт қилиш режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белги қўйилган божхона юк декларацияларининг кўчирма нусхалари;
контрактлар (товарларнинг юклаб жўнатилган туркуми) бўйича чет эл валютасида тушум суммаси тушганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаларидан нусхалар;
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар тайин этилган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи қайд белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари.
Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (топшириқ берувчи) томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
солиқ тўловчи билан воситачи (ишончли вакил) ўртасидаги воситачилик (топшириқ) шартномаларининг кўчирма нусхалари;
солиқ тўловчининг топшириғига кўра (воситачалик (топшириқ) шартномасига мувофиқ) экспортга товарлар етказиб беришни амалга ошираётган шахснинг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига етказиб бериш учун чет эллик шахс билан тузилган контрактларининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари;
товарларни экспорт режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларацияларининг кўчирма нусхаси;
контракт (товарларнинг юклаб жўнатилган туркуми) бўйича чет эл валютасида реализация қилинган товарлар учун тушум воситачининг, ишончли вакилнинг ёки солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаларининг нусхалари;
б) чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга расмий фойдаланиш учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиниши натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун - белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг кўчирма нусхалари;
в) "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, шунингдек чет эл юкларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташиш (транзит ташиш) бўйича хизматлар кўрсатиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун:
ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш учун тузилган контрактнинг кўчирма нусхалари;
бажарилган ишларга, кўрсатилган хизматларга чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаларидан нусхалар;
ишлар (хизматлар) сотувчиси ва харидори томонидан имзоланган, ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;
г) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларни (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) миллий валютага ҚҚСни ноль даражали ставкасини қўллаш билан сотилиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун: (АВ 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)
тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларни етказиб беришга оид контрактлар (шартномалар) кўчирма нусхалари;
тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларни сотиб олувчига жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг кўчирма нусхалари;
д) аҳолига сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва санитария тозалаш бўйича коммунал хизматлар кўрсатиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун - ноль даражали ставкани қўлланилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;
е) йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича хизматлар реализация қилиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун - ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри.

8. Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган, ҳақиқатда реализация қилинган товарлардан (ишлар, хизматлардан) келиб чиққан ҳолда, чет эл валютасида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган ҳақиқатда реализация қилинган товарлардан (ишлар, хизматлардан) ва чет эл валютасида келиб тушган тушумдан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг суммасидан келиб чиққан ҳолда қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг энг юқори суммаси ҳисоблаб чиқилади.


Аризада кўрсатилган, банкдаги ҳисобвараққа қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг асослилигини тасдиқлаш учун солиқ тўловчи Давлат солиқ қўмитасига бир нусхада ушбу Низомнинг 4 ёки 5-иловаларига мувофиқ шаклда солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммаси бўйича ҳисоб-китобни (ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича шартли мисол ушбу Низомнинг 4а ва 4б-иловаларида келтирилган) тақдим этади. (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарорига мувофиқ 9-банд ўз кучини йўқотган


9.

АВ 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарорига мувофиқ биринчи хатбоши чиқариб ташланган

ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги ёзма ариза ва илова қилинадиган ҳужжатлар (бундан буён матнда ҳужжатлар тўплами деб юритилади) ДСИнинг девонхонаси томонидан ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда масъул ходимнинг имзоси билан қабул қилинади.


АВ 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарорига мувофиқ иккинчи ва учинчи хатбошилар биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


Келиб тушган ариза ва илова қилинадиган ҳужжатларга (бундан буён матнда ҳужжатлар тўплами деб юритилади) ДСБ ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда Техник йўналиш қоғозини расмийлаштиради. Техник йўналиш қоғози тегишли давлат солиқ хизмати органи ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) томонидан ҳужжатлар тўпламининг барча ўтиш босқичларида тўлдирилади. (АВ 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)


Бунда тегишли босқичда тўлдирилган Техник йўналиш қоғозининг кўчирма нусхаси давлат солиқ хизмати органлари ва Молия вазирлигида сақланиши лозим.

10. Ҳужжатлар тўплами олинганидан кейин Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича ноль даражали ставкани қўллашнинг асослилигини, ушбу Низомнинг 6 - 8-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва ишончлилигини текширади. (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарорига мувофиқ 11-банд ўз кучини йўқотган


11. Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (бундан буён матнда Давлат солиқ қўмитаси деб юритилади) беришга қарор қабул қилинганда ДСБ солиқ тўловчининг аризаси олинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмай:


солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси ҳисоб-китобининг барча нусхаларини тасдиқлайди;
ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги хулосани (бундан буён матнда Хулоса деб юритилади) расмийлаштиради ва уни кейинчалик кўриб чиқиш учун Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади.
Давлат солиқ қўмитасига юборилаётган Хулосага солиқ тўловчи тақдим этган ҳужжатларнинг икки нусхаси тегишли рўйхат билан биргаликда илова қилинади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси ДСБда сақлаш учун қолдирилади.
Бунда солиқ тўловчидан ҳужжатлар тўпламини қабул қилган ДСБ Хулосага илова қилинаётган ҳужжатларнинг барча нусхаларининг айнан бир хиллиги, шунингдек уларнинг бутлиги учун жавобгар ҳисобланади.
(АВ 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

АВ 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарорига мувофиқ 12-банд ўз кучини йўқотган


12. Давлат солиқ бошқармаси Хулоса олинган кундан кейин 4 иш кунидан кечиктирмай Хулосанинг асослилигини текширади ва ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (бундан буён матнда Давлат солиқ қўмитаси деб юритилади) бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Хулосани келишади ва уни тасдиқлаш учун Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади.


Давлат солиқ қўмитасига юборилаётган Хулосага ДСИ томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг икки нусхаси тегишли рўйхат билан биргаликда илова қилинади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси давлат солиқ бошқармасида сақлаш учун қолдирилади.
Бунда давлат солиқ бошқармаси Хулосага илова қилинаётган ҳужжатлар барча нусхаларининг айнан бир хиллиги, шунингдек уларнинг бутлиги учун жавобгар ҳисобланади.

13. Давлат солиқ қўмитаси ариза олинган кундан бошлаб 6 иш кунидан кечиктирмасдан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги хулосани (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) расмийлаштиради.


Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосанинг асл нусхаси ёки электрон шакли Молия вазирлиги Ғазначилигига (бундан буён матнда Ғазначилик деб юритилади) Ягона ғазна ҳисобварағидан (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) солиқ тўловчининг банк хисобварағига тўловни амалга ошириш учун юборилади.
Ғазначилик хулосани олган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан ЯҒҲдан солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ҚҚСнинг ортиқча суммаси тўловини амалга оширади.
(АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

14. Давлат солиқ қўмитаси томонидан хулоса ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши фельдъегерлик хизматлари бўлинмалари ёки Ғазначилик ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасидаги электрон ахборот алмашинуви орқали амалга оширилади. (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарорига мувофиқ 15-банд ўз кучини йўқотган


15. Хулоса ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда Молия вазирлигининг девонхонаси томонидан қабул қилинади.


Молия вазирлигининг тегишли тармоқ бошқармаси Хулоса ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 4 иш кунидан кечиктирмай Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган Хулосани кўриб чиқади ва ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисида сўровномани (бундан буён матнда Сўровнома деб юритилади) тайёрлайди. Сўровнома Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг мутасадди ўринбосари томонидан имзоланади. (АВ 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)
Сўровноманинг имзоланган асли ва бир кўчирма нусхаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган Хулоса билан биргаликда Молия вазирлиги Ғазначилигига (бундан буён матнда Ғазначилик деб юритилади) Ягона ғазна ҳисобварағидан (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига тўловни амалга ошириш учун топширилади.
Ғазначилик ходими Сўровноманинг кўчирма нусхасига қабул қилиб олинган сана, вақтни ва фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда имзо қўяди ҳамда уни Тармоқ бошқармасига қайтаради. Сўровноманинг асли Ғазначиликда сақланади.
Ғазначилик Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг мутасадди ўринбосари томонидан имзоланган Сўровнома ва Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлаган Хулосани олган кундан сўнг 2 иш кунидан кечиктирмай ЯҒҲдан солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ҚҚСнинг ортиқча суммаси тўловини амалга оширади.

Download 78,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish