3-БОБ. ҚҚСНИНГ ОРТИҚЧА СУММАСИНИ
ҚАЙТАРИШНИ РАД ЭТИШ
16. Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги ҳолатларда ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор (бундан буён матнда рад этиш тўғрисида қарор деб юритилади) қабул қилишга ҳақли: (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)
солиқ тўловчининг Давлат солиқ қўмитасига ҳужжатлар тўплами топширилган кун ҳолатига солиқлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолатда; (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси нотўғри аниқланганда, шу жумладан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилмаганда, шунингдек қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг энг юқори суммаси нотўғри аниқланганда;
ҳужжатлар тўплами тўлиқ бўлмаган ёки ҳужжатларни ушбу Низомнинг 6 ва 8-бандларида кўрсатилган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилиб тақдим қилинганда ёхуд тақдим этилган ҳисоб-китоблар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги маълумотлар билан мувофиқ бўлмаганда, бундан мазкур тизимга маълумотларни киритмасдан товар (хизмат)ларни экспорт қилиш ҳоллари мустасно. (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)
17. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда солиқ тўловчига рад этиш сабаблари ва асослари кўрсатилган ҳолда ёзма хабарнома (бундан буён матнда рад этиш тўғрисида хабарнома деб юритилади) тақдим этилиши лозим.
АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарорига мувофиқ 18-банд ўз кучини йўқотган
18. Агар рад этиш тўғрисидаги қарор ДСБ томонидан қабул қилинган бўлса, рад этиш тўғрисидаги хабарнома солиқ тўловчига рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида юборилади.
Агар рад этиш тўғрисидаги қарор Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган бўлса, рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ДСБга юборилади, ДСБ ўз навбатида рад этиш тўғрисидаги хабарноманинг кўчирма нусхасини олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг кўчирма нусхасини солиқ тўловчига юборади.
Агар рад этиш тўғрисидаги қарор Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган бўлса, Молия вазирлиги рад этиш тўғрисидаги хабарномани рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида Давлат солиқ қўмитасига юборади. Давлат солиқ қўмитаси рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг кўчирма нусхасини ДСБга юборади, ДСБ ўз навбатида рад этиш тўғрисидаги хабарноманинг кўчирма нусхасини олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг кўчирма нусхасини солиқ тўловчига юборади.
(АВ 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
19. Солиқ тўловчига рад этиш тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда ҳужжатлар тўпламининг асл нусхалари қайтарилади.
Хатоликлар аниқланган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари Давлат солиқ қўмитасида қолади. (АВ 27.05.2019 й. 2775-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)
Do'stlaringiz bilan baham: |