5-боб. Моддий таъминот
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 28 ноябрдаги 5-сон, Олий судининг 2020 йил 25 ноябрдаги 667-сон, Бош прокуратурасининг 2020 йил 23 ноябрдаги кқ-63-сон, Молия вазирлигининг 2020 йил 1 декабрдаги 54-сон ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 12-2020-сонли қарори (рўйхат рақами 2548-2, 04.12.2020) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 10/20/2548-2/1602-сон)
32. Амалиёт (стажировка)ни ўташ даврида талабаларда стипендия олиш ҳуқуқи сақланиб қолинади.
33. ОТМдан амалиёт (стажировка) раҳбарларининг ОТМ жойлашган жойдан амалиёт (стажировка)ни ўташ жойигача бориш билан боғлиқ бўлган хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан яшаш ва суткалик харажатлар, ўрнатилган тартибда ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 13-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2548-1/0296-сон; 04.12.2020 й., 10/20/2548-2/1602-сон)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
«ЮРИДИК ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ (ҲАРБИЙ, МАХСУС ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАН ТАШҚАРИ) ТАЛАБАЛАРИ ТОМОНИДАН ТАНИШТИРУВ ВА МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ, ШУНИНГДЕК СТАЖИРОВКАНИ ЎТАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2548-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 31 декабрдаги 3, КТБ-443-13, 06-17/2-4246, 14-Қ/Қ, 119 ва 58/ҚҚ-сон «Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2548, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 13-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |