ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЮРИДИК ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ (ҲАРБИЙ, МАХСУС ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАН ТАШҚАРИ) ТАЛАБАЛАРИ ТОМОНИДАН ТАНИШТИРУВ ВА БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ, ШУНИНГДЕК СТАЖИРОВКАНИ ЎТАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 28 ноябрдаги 5-сон, Олий судининг 2020 йил 25 ноябрдаги 667-сон, Бош прокуратурасининг 2020 йил 23 ноябрдаги кқ-63-сон, Молия вазирлигининг 2020 йил 1 декабрдаги 54-сон ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 12-2020-сонли қарори (рўйхат рақами 2548-2, 04.12.2020) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 10/20/2548-2/1602-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 31 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2548]
«Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 372-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва битирув малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 28 ноябрдаги 5-сон, Олий судининг 2020 йил 25 ноябрдаги 667-сон, Бош прокуратурасининг 2020 йил 23 ноябрдаги кқ-63-сон, Молия вазирлигининг 2020 йил 1 декабрдаги 54-сон ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 12-2020-сонли қарори (рўйхат рақами 2548-2, 04.12.2020) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 10/20/2548-2/1602-сон)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |