Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги


Тадбиркорлик субъектлар томонидан ваколатли органларга ҳужжатларни тақдим қилиш



Download 0,75 Mb.
bet33/87
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#113162
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   87
Bog'liq
Tadbirkorlik 2

Тадбиркорлик субъектлар томонидан ваколатли органларга ҳужжатларни тақдим қилиш




Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Зарур бўлган ҳужжатларни бевосита тақдим қилиш деганда, тадбиркорлик субъекти уларни мустақил равишда ваколатли органга топшириши тушунилади. Тадбиркорлик субъекти томонидан рочта алоқаси воситалари орқали етказиш тартиби “Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонун ва почта алоқаси тўғрисдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Мазкур Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ почта алоқаси хизматлари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта ва курьерлик хизматлари тарзида кўрсатилади. Почта жўнатмаларини, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) почта хизматларининг бир тури ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектлари курьерлик хизматлари (курьерлик жўнатмаларини, шу жумладан халқаро курьерлик жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб беришдир (топшириш)) дан ҳам фойдаланиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ почта алоқаси хизматлари учун тўлов почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан шартнома асосида белгиланадиган тарифлар бўйича
аниқланади.
Ахборот коммуникация технологиялар ривожланиши билан тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар ваколатли органга электрон шаклда ҳам етка- зилиши мумкин. Ҳужжатларни электрон ҳужжат айланиши шаклда етказиш тартиби “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ электрон ҳужжат айланиши электрон ҳужжатларни ахборот тизими орқали жўнатиш ва қабул қилиб олиш жараёнлари йиғиндисидан иборат бўлади. Қонун ҳужжатларида ёки электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг келишуви билан электрон ҳужжатнинг бошқа реквизитлари ҳам белгиланиши мумкин.
Шунингдек, мазкур Қонунга кўра, электрон ҳужжатнинг мажбурий рек- визитлари электрон рақамли имзо; электрон ҳужжатни жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки электрон ҳужжатни жўнатувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; электрон ҳужжатни жўнатувчининг почта ва электрон манзили; ҳужжат яратилган сана ҳисобланади. Ушбу Қонунга мувофиқ электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
Тадбиркорлик субъекти томонидан тегишли ҳужжатларни етказиш усулидан қатъи назар улар ваколатли органга олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Бу тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолати ҳисобланади.



    1. Download 0,75 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish