Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ГУВОҲНОМА
Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида
ГУВОҲНОМА
Реестрдаги тартиб рақами
й.
№ 0000000
Мазкур гувоҳнома юридик шахс
га
(ўзбек тилидаги тўлиқ номи)
(юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари учун
ажратилган ер участкаси ва унинг майдони кўрсатилади)
Ташкилий-ҳуқуқий шакли: Мулкчилик шакли:
Почта манзили: Юридик шахс коди: Тармоқ коди:
ТҲШ МШ МҲОБТ КТУТ ХХТУТ
Солиқ тўловчининг идентификация рақами: Қўшимча маълумотлар:
М. Ў.
Ваколатли орган раҳбари
(имзо)
СТИР
Тадбиркорлик субъектлари рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилиш
Қонуннинг 14-моддасида тадбиркорлик субъекти тегишли рухсат этиш хусу- сиятига эга ҳужжатни олиш учун ваколатли органга тақдим қилиши керак бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати белгиланмаган. Рухсат бериш тартиб-та- омилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда ушбу ҳужжатларнинг тугал рўйхати назарда тутилади. Ушбу рўйхатнинг мазмуни бажариш ва (ёки) амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат зарур бўладиган тегишли ҳаракатни бажариш ва(ёки) муайян фаолият хусусиятидан келиб чиқади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги қарори билан тасдиқлан- ган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу Рўйхатда тадбиркорлик субъектларига муайян фаолиятни амалга ошириш ва (ёки) бажариш учун зарур бўлган 220 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат (тартиб-таомил)лар назарда тутилган. Шу билан боғлиқ ҳолда Қонуннинг 14-моддасида тадбиркорлик субъекти тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун ваколатли органга тақдим қилиши керак бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати белгиланмаган.
Хусусан, Қонуннинг мазкур моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъекти ваколатли органга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар сифатида фақат тадбиркорлик субъектининг ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини тасдиқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган, шунингдек мавжуд бўлмаслиги, ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш чоғида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етка- зилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳужжатлар белгиланиши мумкин.
Ҳозирги кунда масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ 605-сон қарори билан тасдиқланган Алкогол маҳсулотлар чакана савдо қилиш қоидаларига мувофиқ, ваколатли органга алкоголли маҳсу- лотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилади:
а) шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдо- рида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси.
б) юридик шахсда шаҳарларда — алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжал- ланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли
маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳуж- жатлар нусхаси. Юридик шахсда ўз турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлган тақдирда, улар томонидан ушбу савдо шохобчасига ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжат тақдим этилади. Турғун савдо шохобчаси ижарага олинган тақдирда, ижара шартномасидан ташқари ушбу савдо шохобчасининг ижарага олувчига тегишлилигини тасдиқлайдиган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг нусхаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |