Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг соддалаштирилган тартибини белгилаши
Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка- маси рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг соддалаштирилган тартибини белгилаши мумкин. Шунингдек, рухсат бериш тартиб-таомилла- ридан ўтиш тўғрисидаги низомларда, масалан, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида талаблар бўлмаслиги мумкин, агарда ушбу ҳужжат бир марталикка бериладиган бўлган ҳолларда.
Шунингдек, низомларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси ва якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси тақдим этилиш талаби назарда тутилмаслиги мумкин.
Қонундаги нормалар низомларда, агарда бериладиган рухсат этиш хусусия- тига эга ҳужжатнинг хусусиятидан келиб чиқиб, уларни беришнинг соддалашти- рилган тартиби назарда тутилган ҳоллардагина мавжуд бўлмаслиги мумкин.
БОБ. РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТНИ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ВА БОШҚА ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли ваколатли органга тақдим этадиган ҳужжатлар рўйхати
Қонуннинг 14-моддасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли ваколатли органга тақдим этадиган ҳужжатлар рўйхати белгиланган. Ушбу моддага мувофиқ, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; жисмоний шахс бўл- ган тадбиркорлик субъекти учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, тадбиркорлик субъекти бажармоқчи ёки амалга оширмоқчи бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият кўрсатилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги ариза;
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси; жисмо- ний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси; рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда
белгиланган бошқа ҳужжатлар.
Тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани топшириш
Тадбиркорлик субъекти ваколатли органга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериш тўғрисидаги аризасида қуйидагиларни кўрсатган ҳолда тақдим қилади:
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; жисмоний шахс бўлган тад- биркорлик субъекти учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
тадбиркорлик субъекти бажармоқчи ёки амалга оширмоқчи бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 46-моддасига мувофиқ юридик шахс ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдирадиган номига эга бўлади. Юридик шахснинг жойлашган ери, агар қонунга мувофиқ юридик
шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади. Юридик шахс ўзи билан бўладиган алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ҳамда ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини хабардор этиши шарт.
Рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда бевосита тадбиркорлик субъекти бажармоқчи ёки амалга оширмоқчи бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият, яъни қайсики тадбиркорлик субъекти унга ваколатли орган томонидан берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида бажармоқчи ёки амалга оширмоқчи бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият кўрсатилади.
Тадбиркорлик субъекти томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхасини топшириш
Тадбиркорлик субъектлари ваколатли органга юридик шахс бўлган тадбир- корлик субъекти учун — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси; жисмоний шахс бўлган тад- биркорлик субъекти учун — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси; юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари учун таъсис ҳужжатларининг нусхасини тақдим қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357- сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғри- сидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, тадбиркорлик субъектига юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома ва якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади. Мазкур низомлар тадбиркорлик субъект- ларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг тартиби ва муддатларини батафсил тартибга солади. Ўзбекистон Республиккаси Фуқаролик кодексида бевосита тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида умумий нормалар мавжуд.
Масалан, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-иловасига мувофиқ юридик шахснинг давлат рўйха- тидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома шакли қуйидагича бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |