Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Эксперт хулосаси ва унинг натижаларини баҳолаш



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

4-§ Эксперт хулосаси ва унинг натижаларини баҳолаш 


 
Криминалистик идентификация услуби криминалистик экспер-
тизанинг барча турларини ўтказишда мантиқ илмига, идентификация 
назарияси ва криминалистик услуб асосларига таянади.
Ашёвий далил бўлган объектларни, улардан қоладиган турли 
изларни текширишда ҳар қандай илмий тадқиқот фаолиятида қўлла-
ниладиган кузатув, тажриба, таҳлил (анализ ва синтез), тахмин (гипо-
теза) индуктив ва дедуктив фикр юритиш каби усуллар қўлланилади.
Криминалистик экспертизаларни ўтказишда, шунингдек, экс-
перт мутахассислар криминалистиканинг илмий техник воситалари 
бўлган турли асбоб-ускуналар: оптика, компьютер, турли кўзга кўри-
надиган ва кўринмайдиган нурларни ишлатадиган мосламаларни, 
ёритқичлар ва бошқаларни кенг қўллайдилар. 
Экспертиза объектларини текшириш қуйидаги тўрт босқичларда 
амалга оширилади.
1. Дастлабки текширув идентификациявий тадқиқотнинг бирин-
чи босқичи бўлиб, экспертизага юборилган қарор (ажрим) билан та-
нишиш экспертиза олдига қўйилган масалага ойдинлик киритади. 
Текшириладиган объектлар ва намуналар ҳар бири алоҳида кўздан 
кечирилади. Объектларни кўздан кечиришнинг мақсади уларнинг 
ашёвий далиллигини сифатлайдиган аломатларини аниқлаш, индиви-
дуаллик хусусиятларини ифодалайдиган белгиларни тахмин қилиш 
ва идентификация жараёнида уларни қўллаш мумкинлигини 
аниқлашдан иборатдир.
Бу босқичда эксперт объектларни тадқиқот учун яроқли-яроқли 
эмаслигини, намуналар сони ва сифати нуқтаи-назаридан етарлилиги 
ёхуд қўшимча маълумотлар ва намуналар зарурлигини аниқлайди. 
Босқичнинг муҳим вазифаларидан бири тадқиқот услубини танлаш, 
ўтказиладиган 
текширувларни 
белгилаш, 
уларни 
олдинма-
кетинлигини аниқлаш, экспериментларни режалаштиришдан иборат-
дир. Маълум вазиятларда идентификациявий текширув шу босқичда 
тугатилади. Масалан, эксперт олдига қўйилган вазифа унинг вакола-
тига кирмаса ёки намуналар етарлича тақдим этилмаса, эксперт тек-
ширувини амалга ошириш иложи йўқлиги тўғрисида ҳужжат тузади. 
Объектларни алоҳида-алоҳида .кўздан кечириш мақсади уларнинг 
ашёвий далил бўладиган аломатларини, индивидуаллик хусусиятла-
рини ифодалайдиган белгиларини аниқлаш ва идентификация жараё-
нида уларни қўллашдан иборатдир. 


2. Текширилувчи ва намуна нусха бўлган объектларни алоҳида-
алоҳида кўздан кечириш, таҳлил қилиш бу текширув босқичининг ва-
зифаси ашёвий далил бўлган ва экспертизага юборилган бошқа объ-
ектларни ҳар бирини алоҳида таҳлил этиб, уларни индивидуаллик ху-
сусиятини, яъни ўзига хос бўлган сифат белгиларини аниқлашдан 
иборатдир. 
Текширилувчи объект моддий буюм, нарса ёки унинг бирор 
қисмидан қолган излари, бўлаклари, нусхаси ва бошқаси бўлиши 
мумкин. 
Отиш қуроли, отиш натижасида ҳосил бўлган излар, отилган ўқ 
ва гильзалар, портлатишдан қолган из қолдиқлари, жиноят қуроли 
сифатида ишлатилган турли буюмлар ва улардан қоладиган излар, 
инсоннинг қўли ва яланг оёқ тавоннинг тери тузилиши хусусиятини 
ташкил қиладиган излар, дастхат, одамнинг ташқи қиёфа тузилишини 
акс эттирувчи фото, видео ва суратлар, марҳумнинг суяк қолдиқлари 
(скелети) ва бошқалар криминалистик экспертиза текширадиган объ-
ектлар доирасига киради.
Солиштириб текширишга олинган, тайёрланган намуна - нусха-
ларни ҳам эксперт алоҳида кузатиб таҳлил қилиб юқорида кўрса-
тилган масалаларни ҳал қилади. Намуна нусхаларни таҳлил қилишда 
уларни қаердан, қачон ва кимлардан олинганлиги, қайси гуруҳга 
мансублиги ва индивиуал белгилари, идентификация қилишга 
яроқлилиги аниқланади. 
Текширувнинг бу босқичида намуна ва нусхаларнинг сон-
сифати, экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарор, (ажримда) кўрсатилган 
маълумотларга мос олинганлиги ва идентификация ўтказишга етарли 
ва яроқли эканлиги аниқланади. 
3. Текширувнинг бу босқичида экспертиза объектлари ва улар-
нинг сифат-белгилари ўзаро солиштирилади. Экспертиза амалиётида 
қўлланадиган умумий услуб идентификация назарияси бўлиб, барча 
объектлар икки гуруҳни ташкил қилади. Идентивлиги (айнанлиги) 
аниқланадиган объектлар – текширилувчи, яъни ашёвий далиллар 
бўлиб, иккинчи гуруҳни солиштириб текширишга восита бўлган 
намуна ва нусхалардир.
Солиштириб текшириш босқичида эксперт текширилувчи объ-
ектларнинг айнанлиги ёки гуруҳ мансублигини аниқлаш учун улар-
даги сифат аломатларини намуналардаги сифат белгиларига со-
лиштириб таққослайди. Ҳар бир умумий белгидан сўнг хусусий бел-
гилар алоҳида-алоҳида таққосланади, биринчисидаги индивидуаллик 


хусусияти иккинчи гуруҳдаги объектларда такрорланган ҳолдагина 
уларнинг ушбу белги бўйича айнанлиги белгиланади.
Солиштириб текшириш жараёнида ўхшашлик ҳоллари билан 
бир қаторда айрим белгилар бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бу 
ҳолат текширилувчи (ашёвий далил) объектнинг ҳосил бўлиш шаро-
итига, унга дахлдор бўлмаган ёки манфаатдор шахсларнинг ҳаракати, 
ихтиёри таъсирида пайдо бўлиши мумкин. Текширув жараёнида экс-
перт жиноят ишининг экспертизага алоқадор бўлган айрим ҳолатлари 
билан танишишни талаб қилиши мумкин. Бу масала текширувнинг 
дастлабки босқичида ва зарур бўлганда кейинроқ ҳам амалга ошири-
лади.
Текширувнинг барча босқичлари ўзаро чамбарчас боғлиқдир, 
улар орасида қатъий бирор чегара ўтказиш мумкин эмас, алоҳида 
таҳлил қилишни, солиштириш чоғида ҳам давом эттриш мумкин. За-
рур бўлган ҳолларда таҳлилий босқичга қайтиб айрим объектларни 
бошқатдан кузатишга тўғри келади, бундай текширувда бошқа 
услублар қўлланиб қўшимча материал (намуналар) талаб қилинади. 
Бу масала эксперт билан экспертиза тайинлаган суриштирувчи, тер-
говчи, судья орасида амалга ошириладиган мулоқотда ҳал қилинади. 
Солиштириб текшириш жараёнида эксперт махсус услубни 
қўллаш билан бирга криминалистик техника воситаларидан ҳам кенг 
фойдаланади, айниқса микро ва макро суратга тушириш, турли 
тажриба-экспериментлар ўтказиш каби усулларни қўллайди.
4. Текширув натижаларини баҳолаш ва якун ясаш босқичида 
идентификация жараёнининг натижалари маълум бўлиб, улар теги-
шли талаб ва қоидалар асосида баҳоланиб экспертнинг хулосалари 
шаклланади. Таққосланиб текширилган объектларнинг бир гуруҳга 
кириши ва айнанлиги тасдиқланади ёки айнанлиги инкор қилиниб 
ҳар қайси текширилган ашёвий далил ва у билан таққосланган намуна 
бошқа турга тегишли эканлиги аниқланади. 
Текширилаётган ҳолат, яъни объектнинг айнанлигини исботи 
ёки инкор қилиниши, алоҳида белги сифатларнинг ўхшашлиги ёки 
фарқ қилиши асосида бўлмасдан, белгиларнинг барча йиғиндиси асо-
сида шаклланмоғи лозим. Шундагина хулоса илмий асосланган, объ-
ектив бўлади ва жиноят иши юзасидан далил манбаи бўлиб хизмат 
қилади. 
Экспертнинг тадқиқоти, текширув жараёни ва натижалари мах-
сус процессуал ҳужжат бўлган эксперт хулосасида баён этилади. 
Эксперт хулоаси процессуал қонуни асосида расмийлаштирилади 


(ЖПК 184-моддаси), хулоса берган эксперт унинг учун шахсан жа-
вобгардир. 
Эксперт хулосаси бошқа процессуал ҳужжатлар каби кириш, ба-
ёнот ва якунловчи қисмлардан иборатдир. Експертиза хулосасининг 
кириш қисмида тайинлашга асос бўлган ҳолатлар, ким томонидан 
тайинланган, қандай объектлар тақдим этилган, ҳал қилиниши лозим 
бўлган масалалар ва бошқа маълумотлар ифода этилади.
Хулосанинг баёнот қисми эксперт фаолиятини ифода этувчи 
асосий қисм бўлганлиги учун “тадқиқот” босқичи деб номланиб, 
унинг моҳияти тўлароқ баён этилади. 
Хулосанинг бу қисмида эксперт ўтказган барча текширувлари: 
объектларни алоҳида кузатуви, сифат белгиларининг индивидуаллик, 
мустаҳкамлик даражалари, таққослаб солиштириш натижалари, хуло-
са шаклланиши қандай омилларга асосланганлиги, қўлланилган мах-
сус криминалистик техника воситалари, турли услублар, ўтказилган 
экспериментал текширув тажрибалари ва бошқа ўтказилган чоралар 
тегишли галма-галликда ифода эттирилади ва улардан келиб чиққан 
хулоса кўрсатилади. 
Эксперт текширувининг якунловчи қисми унинг хулосаларидир. 
Бу қисмда экспертизага қўйилган саволларга аниқ, равон ва қисқа 
шаклда жавоблар ўз ифодасини топади. Хулосалар эксперт текширу-
вига қўйилган масалаларга нисбатан тасдиқловчи ёки инкор қилувчи 
шаклда берилади.
Эксперт амалиётида баъзи ҳолларда қатъиян хулоса бериш ило-
жи бўлмайди, тахминий хулоса берилади. Бундай хулосанинг сабаби 
тўла ва асосланган тарзда эксперт ҳужжатининг тадқиқот қисмида 
ифодаланган бўлиши керак. 
Айрим ҳолларда эксперт хулоса беришнинг иложи йўқлиги 
тўғрисида ҳужжат тузади (ЖПКнинг 185-моддаси). Бундай ҳужжатда 
эксперт олдига қўйилган саволлар унинг ваколати доирасига кирмас-
лиги, саволлар ҳуқуқий маънога эга бўлганлиги, текшириладиган 
объект тадқиқот ўтказишга яроқсизлиги ва бошқа сабабларга кўра 
масалани ечилишининг иложи йўқлиги ҳақидаги маълумотлар кўрса-
тилади.
Эксперт хулосаси процессуал ҳужжат бўлиб, жиноят иши юза-
сидан далил манбаи сифатида хизмат қилади ва ишдаги бошқа далил-
лар билан бир қаторда қонунда белгиланган умумий принциплар асо-
сида баҳоланади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish