Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


Ўєотар ва совує. єуроллар ѕамда єурол-аслаѕалар 
коллекцияси 
Турли буюм ва материаллар коллекцияси 
Детал ва жиѕозлар (пойабзал пошналари, фара 
шишалари) коллекцияси 
Спектрлар, хромотограммалар, рентгенограммалар 
Овоз, нутє, шовєин фонотекаси 
Турли каталоглар 
КРИМИНАЛИСТИК РЎЙХАТГА 
ОЛИШ УСУЛЛАРИ 
КРИМИНАЛИСТИК РЎЙХАТ 
ОБЪЕКТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ 
Картотекалар
Криминалистик рўйхат объектларини 
тартибга солиш – бу уларнинг махсус 
жойлашуви бўлиб, рўйхатга олинган 
объектлар ѕаєида маълумотлар ахборот 
єидиришнинг тез ва єулайлигини 
таъминлайди
Аралаш 
Излар жамланмаси
Альбомлар 
Коллекциялар
Журналлар 
Рўйхатлар
Маълумотлар ёки маълумотлар 
банкининг компьютер базалари 
Тартибга солиш усуллари 
Хронологик
Дактилоскопик 
Алфавитли
Ташєи ало-
матлар кўра 
Электрон-ѕисоблаш 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


III БЎЛИМ. КРИМИНАЛИСТИК ТАКТИКА 
 
12-боб КРИМИНАЛИСТИК ТАКТИКАНИНГ 
УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ 
 
1-§ Криминалистик тактика тушунчаси ва 
унинг вазифаси 
 
Криминалистик тактика - криминалистика фанининг бўлимла-
ридан бири ҳисобланади. «Тактика» атамасини жиноятларни тергаб-
текширувчи шахсларнинг ишига татбиқан биринчилардан бўлиб XIX 
аср охирида немис муаллифи А.Вейнгардт қўллаган.
«Тактика» атамаси асосан ҳарбий билимлар соҳасида қўлланади. 
Тактикага ҳарбий фаннинг жанг моҳиятини, унинг қонуниятларини, 
уни олиб бориш усулларини ўрганувчи ҳамда стратегия ва тезкор 
маҳоратга (грекча taktika – қўшинларни сафга тизиш маҳорати сўзи-
дан) нисбатан тобе ҳолатни эгаллаб турувчи тармоғи тариқасида 
қаралади. 
Жиноятларни очиш ва тергов қилишни амалга оширувчи шах-
слар рақиб билан жанг олиб бормаслиги сабабли, «тактика» атамаси 
криминалистикада шартли равишда, тергов фаолиятини ва уни таш-
кил этиш маҳоратини белгилаш учун қўлланилади. 
Тергов фаолияти – бу юридик амалиётнинг махсус ваколатли 
шахслари – терговчилар ва суриштирувчиларнинг жиноятларни ол-
дини олиш, уларни фош этиш ва тергов қилиш бўйича қонун норма-
ларида назарда тутилган ишларидан иборат. Унинг мазмун ва моҳия-
ти хилма-хил бўлиб, жиноят ишлари бўйича терговчилар меҳнати-
нинг меъёрий, ташкилий, психологик, мантиқий, эмпирик ва бошқа 
жиҳатларини ўз ичига олади. 
Даставвал криминалистикада тактик жиноятларни фош этиш ва 
тергов қилиш билан шуғулланадиган шахсларга уларнинг ишларини 
режалаштириш юзасидан бериладиган назарий жиҳатдан асосланган 
тавсияларининг мажмуи тариқасида майдонга келган. Бора-бора 
унинг мазмун-моҳияти ўзгариб, анъанавий қоидалар билан бир 
қаторда криминалистик тактикага тергов фаолиятини ташкил этиш 
билан боғлиқ талай янги назариялар, таълимотлар, тавсиялар қўшила 
борди. 
Криминалистик тактиканинг энг муҳим қоидалари жумласига 
қуйидагилар киради: 


- жиноятларни тергов қилиш чоғидаги тергов ҳаракатларининг 
оқилона тактик усуллари; 
- криминалистик тактик комбинациялар (ҳаракатлар мажмуи) ва 
операциялар; 
- жиноятларни тергов қилишни режалаштириш ва тезкор-
қидирув ходимлари билан терговчининг ўзаро ҳамкорлиги; 
- жиноятларни тергов қилишда жамоатчилик ва оммавий ахбо-
рот воситаларининг ёрдамидан фойдаланиш; 
- жиноятларни тергов қилишда гумон қилинувчилар, айбла-
нувчилар ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг шахсини 
ўрганиш; 
- жиноятларни тергов қилишда махсус билимлардан фойдала-
ниш; 
- терговчининг жиноятларни олдини олишга доир фаолияти. 
Дастлаб криминалистик тактика фақат жиноятларни тергов 
қилишни ташкил этиш асослари тўғрисидаги билимлар ва айрим тер-
гов ҳаракатларини ўтказиш бўйича тавсияларнигина ўз ичига олган. 
Кейинроқ эса жиноятларнинг айрим турларини тергов қилишни таш-
кил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам кўриб чиқила бошланди.
Ҳозирги вақтда криминалистик тактика криминалистиканинг 
тергов фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган 
тавсияларини қонунийлик талабларига қатъий мувофиқ ҳолда ишлаб 
чиқиш мақсадида ана шу фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш 
қонуниятларини ўрганувчи мустақил бўлими ҳисобланади. 
Криминалистик тактиканинг қоидалари, тавсиялари ва хулоса-
лари криминалистика фанидаги барча қолган бўлимларининг мазму-
ни билан узвий боғлиқдир. 
Криминалистик тактик назариялари, таълимотлари ва категори-
ялари криминалистиканинг методологик асослари, криминалистик 
идентификациялаш ва диагностикалаш, жиноят содир этиш усуллари 
тўғрисидаги таълимот, тергов фаолиятида криминалистик модел ту-
зиш сингари қоидаларга асосланади. 
Криминалистик тактик тавсияларда криминалистик техника 
муҳим ўрин эгаллайди. У кўздан кечириш, тинтув, экспериментни 
ташкил этиш ва амалга ошириш, экспертиза ҳамда бошқа тергов 
ҳаракатларини тайинлаш ва ўтказиш чоғида криминалистик тактик 
қоидалар таркибида қўлланилади. Криминалистик техника ривожла-
ниб боргани сари унинг ютуқлари суд далилларини аниқлаш, текши-
риш ва баҳолашда тобора янги имкониятлар очади. Бу илгари яра-


тилган тактик усуллар, операциялар ва комбинацияларни такомил-
лаштириш ҳамда уларнинг мутлақо янгиларини ишлаб чиқишни 
тақозо этади. 
Ўз навбатида, криминалистик тактиканинг таркиби жиноятлар-
ни тергов қилиш услубиётини ривожлантиришга кўмаклашади. Жи-
ноятларни тергов қилишни режалаштириш, терговчи ва тезкор хо-
димларнинг ўзаро ҳамкорлиги, айрим тергов ҳаракатларининг такти-
каси ҳақидаги криминалистик назариялар ва криминалистик тактика-
нинг бошқа қоидалари хусусий услубиётарга асос қилиб олинади 
ҳамда ана шу жиноий жазога лойиқ қилмишларни фош этиш ва тер-
гов қилишнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирган ҳолда му-
каммаллаштирилади. 
Шу билан бирга криминалистик тактикада жиноят процесси, 
этика, мантиқ, психология, конфликтология фани ва билимларнинг 
бир қанча бошқа тармоқлари кенг қўлланилиб, улар тергов фаолияти-
ни ташкил этишнинг кўп ва мураккаб муаммоларини ҳал қилишга 
ижодий тарзда мослаштирилади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish