Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
Вояга етмаганларнинг ишлари бўйича терговчи профилактик иши-
нинг асосий мақсади - муайян жиноятнинг содир этилиши ёки такрорла-
нишига олиб келадиган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишдан 
иборат. 
Ўсмирларда жиноий ахлоқни шакллантириб, юзага чиқишига сабаб 
бўладиган энг типик шарт-шароитлар: вояга етмаган шахсни тарбиялашга 
масъулиятсиз ёндашув, мактабда, ишхонада зарур тарбиявий ишларнинг 
олиб борилмаслиги; ўсмир атрофидаги муҳитнинг салбий таъсири; катта-
лар ёки ёши каттароқ ўсмирларнинг жиноят содир этишга бевосита гиж-
гижлаши; вояга етмаганлар билан профилактик ишларини олиб бораётган 
органлар фаолиятидаги нуқсонлар чуқур таҳлил қилишини тақозо қилади. 
Терговчи жиноятнинг олдини олиш бўйича тавсияларни ишлаб 
чиқиш учун нобоп тарбия берган ва ўсмирга салбий таъсир кўрсатган 
шахсларни аниқлаб, уни жиноятни содир этишдан сақлаб қолишга ҳалал 
берган шарт-шароитни аниқ белгилаб олиши шарт. Мазкур иш вояга ет-
маган шахсни тарбиялаш ва уни салбий таъсирлардан сақлаш бўйича ким-
га ва қандай мажбуриятлар юкланганлигини белгилайдиган меъёрларини 
ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 
Ўсмирни ишга жойлаштириш, умумтаълим муассасасига қайтариш 
ёки махсус ўқув юртига йўллаш ҳам жиноятнинг олдини олиш чоралари-
дан биридир. 
Вояга етмаган фарзандига салбий таъсир кўрсатаётган шахсларни 
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш, уларни кўчириб юбориш чораларини 
кўриш, васий тайинлаш ҳам жиноятнинг олдини олишда муҳим ўрин ту-
тиши мумкин. 
Жиноят ўсмирга атроф муҳитнинг салбий таъсир қилиши натижаси-


да юз берган бўлса, чоралар ушбу таъсирни бартараф қилиш ёки ўзгарти-
ришга қаратилади.
Шу мақсадда терговчи расмий ташкилотга тақдимнома йўллайди, 
яшовчилар, меҳнат жамоалари олдида фикр билдириши мумкин. Одатда, 
тергов ишидан сўнг бўлган ана шундай чиқишларда у жиноят содир эти-
лишига олиб келадиган шарт-шароитларни қайд этиб ўтиши, ўсмирларни 
тарбиялашга оид қайси ҳуқуқий меъёрлар бузилганлигини намойиш эти-
ши, ушбу қонунбузарликка йўл қўйган шахсларнинг масъуллигини асо-
слаб, шу каби қонунбузарликларга келажакда йўл қўймаслик йўлларини 
кўрсатиб бериши лозим. 
Вояга етмаганларни ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш ва жиноятлари-
нинг олдини олиш мақсадида оммавий ахборот воситаларидан ҳам фойда-
ланиш зарур. 
40-боб. ГИЁҲВАНД ВОСИТАЛАРИ БИЛАН БОFЛИҚ 
ЖИНОЯТЛАРНИНГ ТЕРГОВИ 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish