Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
39-боб. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ 
ҚИЛИШ 


1-§. Вояга етмаганлар содир этган жиноятларнинг криминали-
стик таснифи 
Маълумки, жиноят содир этилиш вақтида ҳали 18 га тўлмаган шах-
слар вояга етмаган деб эътироф этилади. Мазкур тергов методикасининг 
яратилиши ана шу ёшдаги шахсларнинг объектив ва субъектив ижтимоий-
психологик хусусиятларига боғлиқдир. Унинг объектив қисмини ушбу 
ёшдаги шахслар организмида кечаётган руҳий-физиологик жараёнлар 
ташкил этса, субъектив қисми муайян шахснинг шаклланиш хусусиятла-
ридан иборат. Ҳам объектив, ҳам субъектив омиллар вояга етмаган шахс-
нинг ижтимоий ва ҳуқуқий онги, қонун талабларини қабул қилиши, ҳулқ-
атвори, ўзга инсонларга бўлган муносабати каби шахсий хусусиятларига 
анча жиддий таъсир кўрсатади. 
Жиноий-ҳуқуқий ҳамда жиноий-процессуал қонунлар вояга етма-
ганларга алоҳида ёндашади. Мисол учун, ЖКда вояга етмаганларнинг жи-
ноий жавобгарлигига бағишланган алоҳида VI бўлим мавжуд. Ушбу 
бўлимнинг 81-90-моддаларида унинг ўзига хос томонлари акс эттирилган. 
Хусусан, жиноий жазо билан бир қаторда мажбурлов чоралари (88), жи-
ноий жавобгарликдан ёки жазодан (87, 89-модда) озод этиш имкониятла-
ри кўзда тутилади.
ЖПКда вояга етмаганларнинг ишлари бўйича жиноий ишларни юри-
тиш махсус 60 боб сифатида ажратилган. Унинг хусусиятлари ана шундай 
шахсларни айблаш бўйича жиноят ишларини юритиш тартиби, умум 
қабул қилинган исботланиши талаб этилган ҳолатлардан ташқари аниқла-
ниши керак бўлган қўшимча шарт-шароитлар, вояга етмаганлар ишлари-
нинг алоҳида кўрилиши, сўроқда педагог иштирок этиши, судда жиноят 
ишини кўриб чиқишнинг ўзига хослиги ва бошқа масалаларга оиддир. 
Қонунларда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларга 
алоҳида эътибор берилганлиги болаликни ҳимоя қилиш ҳақидаги консти-


туциявий қоидаларни, шу билан бирга халқаро-ҳуқуқий аҳамиятга молик, 
хусусан БМТ Бош Ассамблеяси 1989 йил 20 ноябрида қабул қилган Бола 
ҳуқуқлари ҳақидаги Конвенциянинг тегишли низомларини акс эттиради. 
Вояга етмаганлар жиноятларини тергов қилиш методикаси дастлаб-
ки терговнинг умумий мақсадлари ва тамойилларига таянади ва айни 
вақтда вояга етмаганлар шахсига боғлиқ қатор хусусиятларни ҳам акс эт-
тиради. Ушбу хусусиятлар улар томонидан ҳуқуққа қарши ҳаракат содир 
этилганда ва дастлабки тергов вақтида шаклланган тушунча ва мулоҳаза-
ларга асосланган ўсмир ҳулқида намоён бўлади. 
Руҳий-педагогик адабиётларда 14-17 ёшлар ўсмирлик ёки йигитлик-
нинг бошланғич даври деб аталади. Биологик жиҳатдан ўсмирлик жисмо-
ний ривожланишнинг якуний даври бўлади. Мазкур тоифага оид шах-
сларнинг ижтимоий аҳволи турлича бўлиб, улар орасида талабалар, ишчи-
лар ва ишламайдиганлар бор. Шу билан бирга улар ҳулқи ва ҳаракатлари 
онгли-иродали кўринишга эга ва бу ўз ўрнида 16 ёшдан умумий жиноий 
жавобгарлик, 14 ёшдан бошлаб эса қасддан одам ўлдириш, ўғрилаш, зўр-
лаш, жинсий кўринишдаги зўрлик ишлатиш, ўғрилик, босқинчилик, то-
вламачилик, талончилик, транспорт воситасини олиб қочиш, мол-мулкни 
қасддан йўқ қилиш ёки унга зарар етказиш ўқотар қурол, ўқ-дори, портло-
вчи моддалар ва портлатиш мосламаларини, шунингдек, наркотик модда-
лар ёки психотроп воситаларни, радиоактив материалларни қонунга ҳи-
лоф равишда эгаллаш, темир йўл, ҳаво, денгиз, дарё транспорт воситалари 
ёки алоқа йўлларини яроқсиз ҳолга келтирганлик, озодликдан маҳрум 
қилиш жойларидаги айрим жиноятлар учун, 13 ёшдан эса айбини оғирла-
штирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш учун жавобгарлик даври 
бошланишини белгилаб беради (ЖК 17-моддаси). 
Криминалистикага оид адабиётларда вояга етмаган қонунбузарлар-
ни, улар орасидаги фарқ бирмунча нисбийлигини қайд этган ҳолда, тўрт 


гуруҳга ажратиб таснифлаш қабул қилинган. 
Биринчи гуруҳга илк бор жиноятга қўл урган шахслар киритилади. 
Уларнинг жиноятдан аввалги ҳулқи ва маънавий қиёфаси бирмунча 
ижобий. Одатда бундай ўсмирлар у қадар жиддий бўлмаган жиноятларни 
мураккаб ёки фавқулодда вазият таъсирида содир этадилар. 
Иккинчи гуруҳга киритилган илк марта жиноятга қўл урганларнинг 
аввалги ҳулқ-атворини бенуқсон деб бўлмайди. Улар спиртли ичимли-
клар, наркотиклар истеъмол қиладилар, чекадилар ва уйдан қочиб кетиш 
каби одатларга эгадирлар. 
Учинчи гуруҳ - маънавий қарашлари бузуқ ўсмирлар. Улар аввал 
ҳам турли қонунбузарликлар содир этиб, маъмурий жазога тортилган, ма-
хсус мактаб ва касб-ҳунар билим юртларидан йўлланганлардир. Жиноят-
нинг сабаби ва мақсади уларда онгли равишда, катта ёшли шахс ёки ўзига 
нисбатан бузуқ тенгдошининг таъсирида шаклланади. Муштлашишларда 
қатнашиш, безорилик, ожизроқларни тунаш каби кўпгина жиноятларни 
улар дабдурустдан содир этишади. 
Маънавий бузуқлиги билан жамиятга жиддий хавф туғдириб, ҳулқ-
атвори ҳар қандай меъёрлардан буткул чиқиб кетган шахслар тўртинчи 
гуруҳга киритилади. Бу тоифага муқаддам судланганлар (шартли ҳукм 
қилинган, муддатидан аввал озод қилинган ва ҳ.) ҳам киради. Одатда, бу-
лар ишлаш ёки ўқишдан бўйин товлаб, жиноий гуруҳларга уюшган ёки 
катталарнинг жиноий гуруҳи таркибига кирган шахслардир. Улар қўрс ва 
бераҳм, уят ҳисси нималигини унутганлар. Асосий мақсади - таъмагирлик 
ва бойиш. Манфаати - вақтни бекорчилик билан ўтказиш, қимор ўйнаш, 
спиртли ичимликликлар истеъмол қилиш ва жинсий алоқа.
Жонсараклик ва таъсирчанлик туфайли ўсмир одам танлай олмайди, 
жанжалга мойил бўлади. Мустақилликка бўлган табиий интилиш атроф 
муҳит, жамиятга қарши бўлган катталар таъсири туфайли салбий ривож 


топиши мумкин. Тортинчоқ, журъатсиз болаларга беҳурмат муносабатда 
бўлиб, улар нафсонияти поймол қилинган оилада ўсган ўсмирлар ҳам шу-
ндай таъсирга берилиши мумкин. Ўсмир ҳулқ-атворидаги кўп нарсани 
унинг ўз мавқеини кўтариши, тенгдошлари орасида обрў-эътибор қозо-
ниши, довюрак, қатъий деб ном олишга интилишини белгилайди. 
Кўпгина ўсмирларга яхши тарбия олмаслик оқибатида дағаллик, 
ўжарлик, беҳаёлик, жиззакилик хосдир. Улар билан муомалага киришган-
да ушбу омилларни эътиборга олиш талаб этилади. Вояга етмаганларга 
ёлғончилик ҳам хос эканлигини ёдда тутмоқ зарур. Мардлик ва дўстлик 
тушунчаларини нотўғри англаш, ўзини кўрсатиш, эътибор қозонишга ин-
тилиш ҳам уларга хос бўлиши мумкин.
Дўстликка интилиш кўп ҳолларда биргаликда кўнгилхушлик қилиш, 
кейин эса жиноий гуруҳга кириш, катталар ёки вояга етмаган ўта хавфли 
қонунбузарлар таъсирида назоратсиз қолишга олиб келади. 
Ҳаётий тажриба етишмаслиги ўзига ва атрофдагиларга баҳо бериш 
мезонларининг шаклланиб улгурмаганлиги натижасида уларда бўлиб ўта-
ётган воқеликларнинг асл моҳиятини англаб ета олмаслик; ишонувчанлик, 
тез ҳис-ҳаяжонга берилиш, асабийлик, дўқ-пўписага кўнувчанлик, бетай-
инлик хислатлари ўрнашиб қолади. 
Ушбу омиллар кўп жиҳатдан тергов услубиёти хусусиятларини бел-
гилаб беради. Вояга етмаганлар билан муносабатларда терговчи процессу-
ал меъёрларга риоя қилишидан ташқари кенг миқёсдаги маънавий ва 
руҳий билимларга таяниши лозим. Вояга етмаганлар билан ишлайдиган 
терговчи касбига хос фазилатлар билан бирга инсонпарварлик, ўсмирни 
қайта тарбиялаш ва камол топиши имкониятига ишонч каби хусусиятлар-
ни намоён этиши шарт. Ўсмирлар ўзларига нисбатан адолатли муносабат-
ни айниқса қадрлайдилар. Терговчи вояга етмаган қонунбузарни мунтазам 
ўрганиб, унинг руҳиятидаги ўзига хос томонларини аниқлаши, ички дунё-


сини тушуниб етишга интилиши керак. Бунда ўсмирлар гуруҳларига хос 
қизиқишлар; спорт, мусиқа, техника, компьютер ўйинлари ва бошқа нар-
саларни билиш ҳам катта ёрдам бериши мумкин. Терговчи ўсмир назарида 
обрў-эътибор қозониб, тақлид учун намуна бўлиб қолиши ўта муҳим. 
Ўсмирга айб шундай қўйилиши керакки, у йиғилган маълумотлар етарли 
эканлигига амин бўлсин. Шу билан бирга ўсмирга қўйилаётган айб моҳи-
яти ҳамда у қилган ҳаракатларнинг ижтимоий зарарини, ўзи, қариндошла-
ри, яқинлари ва жабрланувчиларга қандай зарар етказганлигини очиб бе-
риш зарур. 
Ҳам тактик, ҳам тарбиявий нуқтаи назардан руҳий мулоқот руҳини 
ўрнатиш терговнинг муҳим жиҳатларидан биридир. Бунинг учун ўсмирга 
терговчининг сўзлари ва ҳаракатларигина эмас, балки унинг ташқи кўри-
ниши, эътиборлилиги, иш материалларини бекаму-кўст билиши ҳам жид-
дий таъсир кўрсатади.
Ўзаро сўзлашув, баҳс юритиш гап оҳанги ишга муносабатни англа-
тишини ёддан чиқармаслик керак, чунки ўсмирлар бу хил хусусиятларга 
нисбатан ўта сезгир бўладилар. Вояга етмаганлар ишини тергов қилишда 
уларнинг тез толиқиб қолишини ҳам эътиборга олиш шарт. Жумладан, 
улар иштирокидаги сўроқ ва тергов амаллари бир соатдан кўп давом эт-
маслиги лозим (ЖПК 553-моддаси). 
Вояга етмаганларнинг ишлари бўйича исботланиши талаб этилади-
ган умум қабул қилинган ҳолатлар билан бирга қўшимча равишда қуйида-
ги шарт-шароитлар аниқланиши шарт:
вояга етмаган айбланувчининг ёши (туғилган куни, ойи, йили);
турмуш ва тарбияланиш шароити;
вояга етмаган шахс томонидан жиноят содир этишга олиб келган са-
баблар ва шарт-шароит;
катта ёшли далолатчилар ва бошқа ҳамтовоқларининг бор-йўқлиги 


(ЖПК 548-моддаси). 
Вояга етмаганнинг ақлан заифлиги маълум бўлса, у ўз ҳаракат-
лари оқибатини тўлиқ англай олган-олмаганлиги аниқланиши керак. Маз-
кур жиҳатларни аниқлаш мақсадида вояга етмаганнинг ота-онаси, ўқи-
тувчилари ва тарбиячилари сўроқ қилиниши шарт. 
Вояга етмаганларни катталарга нисбатан жиноятга етакловчи сабаб-
лар кўпроқ, чунки улар ўртоқларига кўмаклашишга интилиш, шўхлик, 
улфатлари ўртасида эътибор қозониб, дадиллиги, кучи ва чаққонлигини 
намойиш этишга интиладилар. 
Вояга етмаганларнинг ишлари бўйича участка инспекторлари билан 
жипс алоқа ўрнатиш лозим. Бу ўсмирнинг турмуш, ўқиш, меҳнат шаро-
итига оид, унинг атрофидаги одамлар, унинг ҳулқи ва авваллари содир эт-
ган ҳаракатлари хусусида зарур маълумотларга эга бўлиш имконини бера-
ди. Худди ана шу мақсадларда таълим-тарбия муассасалари, корхоналар, 
ҳаваскорлик тўгараклари (спорт-соғломлаштириш, маданият ва бошқ.) би-
лан ҳам алоқа боғлаш фойдали. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish