Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Жиноятларни тергов қилишнинг хусусий криминалистик



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
2-§. Жиноятларни тергов қилишнинг хусусий криминалистик 
услубиётларини тузиш ва
таснифлаш тамойиллари 
 
Тергов амалиётида ҳар хил турдаги жиноятларнинг олдини олиш, 
уларни очиш ва тергов қилишни ташкил этиш ҳамда амалда бажариш са-
марадорлигини оширадиган анча такомиллашган хусусий криминалистик 
услубиётларни жорий этиш жиноятчиликка қарши курашни такомилла-
штиришнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Терговчиларнинг 
ишни ташкил этиш бўйича илмий асосланган тавсияларга бўлган 
эҳтиёжларни ҳисобга олиб, жиноятларни тергов қилишнинг кўплаб ҳамда 
шакл ва мазмун жиҳатидан хилма-хил хусусий услубиётларни вужудга 
келтирмоқда. 
Янги хусусий криминалистик услубиётларни ишлаб чиқиш қуйидаги 
тамойиллар асосида амалга оширилади. 
Хусусий криминалистик услубиётларнинг назарий жиҳатдан 
асосланганлиги. Криминалистик услубий тавсиялар тизими илмий иш 
маҳсулидир ва шу туфайли ҳамиша назарий жиҳатдан муайян даражада 
асосланган бўлади. Бироқ хусусий услубиётлар жиноятларни очиш, тергов 
қилиш ва уларнинг олдини олиш амалиёти шундай назарий асосланганлик 
даражасига эга бўлишини талаб қиладики, токи уларнинг тавсияларини 
қўллаш терговнинг самарали ташкил этилишини таъминласин. Бундай да-


ражага, агар хусусий услубиётлар фақат тажриба йўли билан ишлаб 
чиқилган қоидалар ва амалиёт учун самарали тавсияларни ўз ичига олган 
тақдирда, эришилади. Криминалистик услубий тавсияларнинг тизими 
оқилона, тежамли, мақбул бўлиши керак. 
Криминалистик услубий тавсияларнинг муайянлиги. Жиноят-
ларни тергов қилишни ташкил этиш – якка тартибдаги жараёндир. Унинг 
мазмунига жиноий қилмишнинг хусусиятлари, жиноятнинг оқибатлари, 
жиноятчининг шахсий хусусиятлари, терговчининг меҳнат шароити ва 
бошқа шу сингарилар таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, бир турдаги 
(бир хилдаги) жиноятларни тергов қилишда кўпгина умумий хусусиятлар 
ҳам мавжуддир, булар – типик тергов версияларининг мавжудлиги, исбот-
лаш предметининг умумий эканлиги, тергов ҳаракатларига тайёргарлик 
кўриш ва уни ўтказиш хусусиятларининг ўхшашлиги ва бошқалар. Шу са-
бабли криминалистик услубий тавсиялар имкони борича тайин, лекин би-
рон-бир ягона хусусий ҳол учун эмас, балки мазкур турдаги жиноятларни 
очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олишни ташкил этиш ҳамда 
амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиши керак. Криминалистик услу-
бий тавсияларнинг умумийлиги ва аниқлиги, меъёри уларнинг амалиёт 
эҳтиёжлари ҳамда назарий имкониятлари билан боғлиқ илмий қоидаларни 
тавсифлаш даражасида намоён бўлади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish