Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

 
40-модда. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи,
ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятлари 
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори 
қуйидагиларни бажариши шарт: 
1) ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ 
унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи 
технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик 
вазиятнинг ѐмонлашувига йўл қўймаслик; 
2) ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик 
коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш; 
3) ерларни муҳофаза қилишга оид, ушбу Кодекснинг 79-моддасида 
назарда тутилган туркум тадбирларни амалга ошириш; 
4) ер солиғини ѐки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш; 
5) бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари 
ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик; 
6) фойдали қазилма конларини ишлатиш, қурилиш ва бошқа ишларни 
амалга ошириш учун берилган қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорларни уларга 
эҳтиѐж қолмаганидан кейин ўз ҳисобидан қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги 
ѐки балиқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга, мазкур ишлар бошқа 
ерларда амалга оширилган ҳолларда эса, белгиланган мақсадда фойдаланиш 
учун яроқли ҳолатга келтириш; 
7) фойдали қазилма конларини ишлатиш чоғида, шунингдек бошқа 
ишларни амалга ошириш пайтида ўзларига эгалик қилишга ва фойдаланишга 
ҳамда мулк этиб берилган (реализация қилинган) ер участкалари ҳудудидан 
ташқаридаги қишлоқ хўжалик экинзорлари, ўрмонзорлар ва бошқа ерларга 
салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ѐки уни мумкин қадар чеклаш чора-
тадбирларини амалга ошириш; 
8) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган маълумотларни ўз вақтида 
тақдим этиш; 


190 
9) бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг 
ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда 
қоплаш. 
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер 
участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари бошқа мажбуриятларга ҳам 
эга бўлишлари мумкин. 
1. Ҳуқуқий муносабатлар субъектининг ҳуқуқлари билан бир қаторда 
муайян мажбуриятларга ҳам эга бўлиши барчамизга аѐн. Шундан келиб чиққан 
ҳолда шарҳланаѐтган моддада ер эгаси, мулкдори, ундан фойдаланувчи ва 
ижарачининг мажбуриятлари санаб ўтилган бўлиб, ушбу мажбуриятлар ердан 
фойдаланиш ҳуқуқи мазмунининг таркибий қисмини ташкил этади.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори
 
мажбуриятлари деб, уларнинг муайян бир ҳаракатларни бажаришга ѐки 
бажаришдан тийилишга қаратилган бурчларига айтилади. Ер эгаси, ердан 
фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори
 
мажбуриятлари улар 
томонидан содир этилиши (ѐҳуд содир этишдан тийилиши) лозим бўлган 
ҳаракатларни назарда тутади. Ушбу ҳаракатларнинг бажарилиши Ўзбекистон 
Республикаси қонунларига асосан таъминланади (масалан, фуқаронинг ўз 
мажбуриятларини тўла ѐки лозим даражада бажармаганлиги туфайли етказилган 
зарарни қоплаш Фуқаролик кодекси; агар фуқаро қилмишида маъмурий 
ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс; 
мабодо жиноят таркиби аломатлари аниқланадиган бўлса, Жиноят кодексининг 
тегишли нормалари билан таъминланади). Жумладан, Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасига мувофиқ, ерлардан хўжасизларча 
фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида унумдор қатламни олмаслик, ер 
майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан 
чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ѐки йўқ бўлиб 
кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек 
таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги ерларини консервациялашнинг 
белгиланган тартибини бузиш жарима солиш билан жазоланади.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори Ер 
кодексида юкланган мажбуриятларини бажармаганларида, масалан, ер 
участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер солиғи, шунингдек, ижарага 
олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай 
келинганда уларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинади.
2. Ерларни муҳофаза қилиш бўйича шарҳланаѐтган моддада кўзда тутилган 
мажбуриятлар барча ердан фойдаланувчи, шу жумладан ердан сервитут ҳуқуқи 
асосида фойдаланаѐтган жисмоний ва юридик шахслар учун ҳам тааллуқли. 
Ернинг эгаси сифатида давлатнинг мажбуриятлари эса, нафақат миллий 
қонунчиликда, балки халқаро ҳуқуқий шартнома, декларация ва пактларда ҳам 
белгиланиши мумкин. Масалан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1997 йил 
11 декабрда қабул қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
томонидан 1999 йил 20 августда ратификация қилинган Киото протоколида, 1994 
йил 17 июнда қабул қилинган ―Жиддий қурғоқчилик ва (ѐки) чўлланиш хавф 


191 
солаѐтган мамлакатларда, хусусан Африкада чўлланишга қарши кураш 
тўғрисида‖ги Конвенциясида ҳам халқаро ҳуқуқ субъекти сифатидаги 
давлатларнинг бир қатор мажбуриятлари кўзда тутилган. ―Жиддий қурғоқчилик 
ва (ѐки) чўлланиш хавф солаѐтган мамлакатларда, хусусан Африкада чўлланишга 
қарши кураш тўғрисида‖ги Конвенцияга кўра, конвенция қатнашчилари: 
қурғоқчилик ва (ѐки) ерларнинг чўлланиши жараѐнининг биологик ва ижтимоий-
иқтисодий жиҳатларига қарши курашда комплекс ѐндашиш; атроф-табиий 
муҳитни муҳофаза қилиш ва сув ва ер ресурсларини сақлаб қолиш соҳасида 
халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва ҳ.к. Давлат ўз халқаро-ҳуқуқий 
мажбуриятларини асосан бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилган ҳолда 
амалга оширади.
3. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори
 
мажбуриятлари тўғрисидаги нормалар аксарият МДҲ давлатларининг ер 
қонунчилигида ўз аксини топган ҳамда айрим жиҳатлари билан миллий 
қонунчилигимиздан бироз фарқ қилади. Масалан, 2001 йил 25 октябрда қабул 
қилинган Украина Ер кодексининг 91-моддасида ер участкаси мулкдорларининг 
қуйидаги мажбуриятлари белгиланган: 1) ердан белгиланган мақсадга мувофиқ 
фойдаланиш; 2) атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилиги 
талабларига риоя этиш; 3) ер солиғини ўз вақтида тўлаш; 4) бошқа ердан 
фойдаланувчи ва ер мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик; 5) тупроқ 
унумдорлигини ошириш ва ернинг бошқа фойдали хусусиятларини сақлаш; 6) 
тегишли ижроия органи ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органларига ер ва 
бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўз 
вақтида тақдим этиш; 7) муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва сервитут белгиланиши 
билан боғлиқ қоида ва чекловларга виждонан риоя этиш; 8) геодезия белгиларини, 
эрозияга қарши қурилмаларни ва бошқа ускуналарни сақлаш. Украина ер 
қонунчилигида миллий қонунчилигимиздан фарқли равишда сервитут 
белгиланиши билан боғлиқ ҳолатга алоҳида эътибор қаратилган. Россия 
Федерацияси Ер кодексида эса, ер мулкдори ва фойдаланувчиларнинг ер 
участкасидан фойдаланиш жараѐнида шаҳарсозлик, қурилиш, экологик, 
санитария-гигиена, ѐнғин хавфсизлиги қоидалари, талаблари ва бошқа 
нормативларга риоя этиш; ерни ўзлаштириш муддати шартномада кўзда тутилган 
ҳолатларда ер участкасидан ўз вақтида фойдаланишни йўлга қўйиш каби 
мажбуриятлари ҳам кўзда тутилган.
4. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори
 
мажбуриятларини уларнинг мазмунидан келиб чиқиб икки тоифага 
ажратишимиз мумкин: 1) Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер 
участкаси мулкдорининг
 
ердан фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятлари – булар 
ердан фойдаланувчи субъектларнинг ушбу фаолиятни амалга ошириш 
жараѐнида амалга оширишлари лозим бўлган тадбирларни (масалан, ердан 
белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини 
ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини 
қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг 
ѐмонлашувига йўл қўймаслик; ер солиғини ѐки ер учун ижара ҳақини ўз 
вақтида тўлаш; бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари 


192 
ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик ва ҳ.к.) кўзда тутади. 
2) Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг
 
ерларни 
муҳофаза 
қилиш 
соҳасидаги 
мажбуриятлари 
– 
ердан 
фойдаланувчиларнинг ерларни муҳофаза қилишга қаратилган чора-
тадбирларни (ерларни муҳофаза қилишга оид, Ер кодекснинг 79-моддасида 
назарда тутилган туркум тадбирларни амалга ошириш; ишлаб турган ирригация 
ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда 
сақлаб туриш ва б.қ.) амалга ошириш мажбуриятлари. 
Шунингдек, мажбуриятларнинг ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва 
ер участкаси мулкдори учун аҳамиятидан келиб чиқиб, икки асосий тоифасини 
ажратишимиз мумкин: позитив (ижобий) ва негатив (салбий) мажбуриятлар. 
Позитив мажбуриятлар муайян ҳаракатларни содир этишни кўзда тутади. 
Масалан, ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ 
унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи 
технологияларини қўллаш, ерларни муҳофаза қилишга оид тадбирларни амалга 
ошириш, ердан фойдаланганлик учун ўз вақтида ҳақ тўлаш ва б.қ. Негатив 
мажбуриятлар эса, муайян ҳаракатларни содир этишни таъқиқлайди. Негатив 
мажбуриятлар сирасига, бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер 
участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик, ўз 
хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ѐмонлашувига йўл 
қўймаслик киради.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори 
мажбуриятларини яна барча ердан фойдаланувчилар учун умумий бўлган ҳамда 
ердан алоҳида махсус фаолият турлари билан фойдаланувчилар учун 
мўлжалланган 
мажбуриятларга 
ажратишимиз 
мумкин. 
Умумий 
мажбуриятларга шарҳланаѐтган моддада кўзда тутилган барча мажбуриятлар 
кирса, махсус мажбуриятларга Ер кодексининг бошқа моддаларида ҳамда 
Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида белгиланган ер эгаси, ердан 
фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятлари киради 
(масалан, Ер кодексининг 25-моддасида қидирув ишларини олиб борувчи 
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мажбуриятлари белгилаб 
берилган).
5. Шарҳланаѐтган моддада келтирилган ер эгаси, ердан фойдаланувчи, 
ижарачи ва ер участкаси мулкдори
 
мажбуриятлари тўлиқ бўлмай, улар 
зиммасига аниқ вазиятдан ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда 
тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб бошқа мажбуриятлар, яъни, Ер кодекси 
баробарида бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳам юкланиши 
мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида 
фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиѐткорона муносабатда бўлишга 
мажбурдирлар, деб белгиланган. Фуқаролар атроф табиий муҳитнинг таркибий 
қисми сифатида ерларни ҳам асрашлари ва унга нисбатан эҳтиѐткорона 
муносабатда бўлишга мажбурдирлар.
6. Ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ 
унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи 
технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик 


193 
вазиятнинг ѐмонлашувига йўл қўймаслик ер эгаси, ердан фойдаланувчи, 
ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан ҳисобланади.
Ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш ердан 
замонавий агротехника усулларини қўллаб, илмий хулосаларга таянган ҳолда 
фойдаланишни 
тақозо 
этади. 
Ердан 
фойдаланишни 
иқтисодий 
самарадорликнинг энг юқори бўлишига эришиш лозим. У замонавий 
агротехника воситаларини қўллаш натижасида йил сайин ошиб, тобора кўпроқ 
моддий неъматлар яратилишига имкон бериши лозим. Фойдаланувчи ернинг 
тупроқ сифати доимо минерал ва бошқа ўғитлар билан бойитилиб бориши, 
унинг унумдорлиги пасайиб кетишига йўл қўймаслиги лозим. Ердан 
фойдаланувчи ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг 
ѐмонлашувига йўл қўймаслиги, яъни ернинг сифати ѐмонлашуви, сув таркиби 
бузилиши, атмосферанинг ифлосланиши ва шу каби бошқа экологик вазиятни 
ѐмонлаштирувчи ҳолатларнинг юз беришининг олдини олиши зарур.
7.
 
Ердан фойдаланувчилар ердан фойдаланиш даврида ишлаб турган 
ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз 
ҳолатда сақлаб туришлари лозим. Мелиорация – ерларни тубдан яхшилаш, 
қишлоқ хўжалиги учун яроқли қилиш иши ва чора-тадбирлари; ирригация эса, 
экин майдонларига сув чиқариш ва суғориш ишлари мажмуи ҳисобланади. 
Мелиоратив тизимлар – ўзаро боғлиқ гидротехник ва бошқа қурилмалар (канал, 
коллектор, қувур, сув омбори, тўғон, дамба,
насос станциялари, сув чиқариш 
қурилмалари ва б.қ.) мажмуи бўлиб, мелиорацияланган ерларда тупроқ ҳолати 
яхшиланишини таъминлайди. Ердан фойдаланувчилар ўз фаолиятларида ердан 
фойдаланиш ва муҳофаза қилишни таъминлайдиган юқоридаги қурилма ва 
иншоотларни соз ҳолда сақлаб туришлари лозим. Ўзбекистон Республикаси 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ―Ўзсувқурилиш‖ давлат концерни, 
уларнинг жойлардаги бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари янги суғориладиган ерларни 
фойдаланишга топшириш ва ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш 
бўйича назоратни амалга оширадилар. Йирик мелиорация, ирригация ва 
муҳандислик 
иншоотларининг 
қурилиши 
асосан 
давлат 
томонидан 
молиялаштирилади. 
Масалан, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 1999 йил 20 майда қабул қилган ―1999-2000 йилларда 
ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш тўғрисида‖ги қарорига 
мувофиқ, 1999 йилда Республикамизда ирригация-мелиорация ишларини 
амалга ошириш учун 10,06 млрд. сўм капитал маблағ ажратилди.
8. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори 
ерларни муҳофаза қилишга оид, Ер кодексининг 79-моддасида назарда 
тутилган туркум тадбирларни амалга оширишлари лозим. Унга кўра, ерларни 
муҳофаза қилиш улардан белгиланган мақсадда, оқилона фойдаланиш, тупроқ 
унумдорлигини, ўрмон фонди ерларининг самарадорлигини тиклаш ва 
ошириш, қишлоқ хўжалик оборотидан ва алоҳида муҳофаза этиладиган 
ҳудудларнинг ерлари таркибидан ерларнинг асоссиз равишда олиб қўйилиши 
олдини олиш, уларни зарарли антропоген таъсирдан ҳимоя қилишга қаратилган 
ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, технологик ва бошқа тадбирлар тизимини 


194 
қамраб олади. Ерларни муҳофаза қилиш ерларга мураккаб табиий ҳосилалар 
(экотизимлар) тариқасида, уларнинг зона ва минтақа хусусиятларини эътиборга 
олган ҳолда атрофлича ѐндашиш асосида амалга оширилади. Ерлардан оқилона 
фойдаланиш тизими табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш тарзида 
бўлиши ҳамда тупроқнинг сақланишини, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсига, 
геология жинсларига ва атроф муҳитнинг бошқа таркибий қисмларига таъсир 
ўтказишни чеклашни назарда тутиши керак. 
Ерларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ер эгалари, 
ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар: 1) ҳудудни оқилона ташкил этадилар; 
2) тупроқ унумдорлигини, шунингдек ернинг бошқа хоссаларини тиклайдилар 
ва оширадилар; 3) ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишдан, 
захлашдан, қайта шўр босишдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб 
чиқариш 
чиқиндилари, 
кимѐвий 
ва 
радиоактив 
моддалар 
билан 
ифлосланишдан, хароб қиладиган бошқа жараѐнлардан ҳимоя қиладилар; 4) 
қишлоқ хўжалик ерларини бута ва майда дов-дарахтлар, ѐввойи ўтлар босиб 
кетишидан ва ерларнинг маданий-техникавий ҳолатини ѐмонлаштирувчи бошқа 
жараѐнлардан ҳимоя қиладилар; 5) ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик 
ерларидаги тупроқ унумдорлигини бошқа усуллар билан қайта тиклашнинг 
иложи бўлмаса, бу ерларни консервация қиладилар; 6) бузилган ерларни 
қайтадан экинзорга айлантирадилар, уларнинг унумдорлигини ва бошқа 
фойдали хоссаларини оширадилар; 7) ерларни бузиш билан боғлиқ бўлган 
ишларни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб 
оладилар, ундан фойдаланадилар ва уни сақлаб қоладилар.
Давлат органлари ерларни муҳофаза қилиш юзасидан республика дастури 
ва ҳудудий дастурлар доирасида зарур чора-тадбирларни кўрадилар. Ҳосилдан 
қолган қишлоқ хўжалик ерларини консервация қилиш тартиби қонун 
ҳужжатлари билан белгиланади. 
9. Ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори ер солиғини 
ѐки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаши лозим. Зотан, ердан 
фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий 
принципларидан ҳисобланиши Ер кодексининг 2-моддасида тўғридан-тўғри 
мустаҳкамланган. Ер учун ҳақ тўлаш билан боғлиқ иқтисодий–ҳуқуқий 
муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-, 15-, 28-, 37-, 61-, 
82-, 86-88- моддаларида, Солиқ кодексининг 30-32- бобларида, Ўзбекистон 
Республикасининг ―Давлат ер кадастри тўғрисида‖ги қонуни ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 27 мартда рўйхатга 
олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ 
қўмитасининг 2002 йил 21 январдаги 19 ва 2002-20-сон қарори билан 
тасдиқланган ―Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида‖ги 
ва Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 31 январдаги 29 ва 
2002-27-сон қарори билан тасдиқланган ―Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб 
чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш 
тартиби тўғрисида‖ги йўриқномаларда, шунингдек, бир қатор қонун ости 
ҳужжатларида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 
24 июлдаги ―Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари 


195 
билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида‖ги 3780-
сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 
29 майдаги ―Давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун ер участкаларининг олиб 
қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган 
зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида‖ги № 97-
сонли қарори ва бошқаларда кўришимиз мумкин. 
Ер кодексининг 28-моддасига биноан, ўз эгалигида ва фойдаланишида 
ҳамда мулкида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ер учун 
ҳар йили тўланадиган ер солиғи ѐки ижара ҳақи шаклида ҳақ тўлайдилар. Ер 
солиғининг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан 
таъминланиш даражасига қараб белгиланади. Ер учун ҳақ ижара ҳақи ер 
участкалари ижарага берилганда олиниб, унинг миқдори тарафларнинг 
келишувига мувофиқ белгиланади, лекин у ер солиғи ставкасининг бир 
бараваридан кам ва уч бараваридан кўп бўлмаслиги керак, ердан қишлоқ 
хўжалик эҳтиѐжлари учун фойдаланилган тақдирда ер солиғи ставкасининг бир 
баравари миқдорида бўлади. 
Юридик шахслар (қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари) ер 
солиғини ҳар чоракда, чорак иккинчи ойининг 15-кунига қадар тенг улушлар 
билан тўлайдилар. Агар юридик шахс ер участкасини ҳисобот чораги учун 
тўлаш муддати тугаганидан кейин олган бўлса, ушбу давр учун солиқни тўлаш 
муддати бўлиб кейинги чорак учун солиқ тўлаш муддати ҳисобланади. Ягона 
ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари ер солиғини йилда 
бир маротаба, ҳисобот йилининг 15 декабригача тўлайди.
Жисмоний шахслар ер солиғини тенг улушларда икки муддатда - 15 
июндан ва 15 декабрдан кечиктирмай тўлайдилар. Йил давомида ажратилган ер 
участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан бошлаб 
тўланади. (Масалан, ваколатли ҳокимият органининг 15 августдаги қарори 
билан корхонага ер ажратилса, у ер солиғини 1 сентябрдан бошлаб тўлайди). Ер 
участкаси олиб қўйилган (камайтирилган), ҳақи тўлаб қайтариб олинган, 
сотилган тақдирда солиқ ундириш ер участкаси олиб қўйилган 
(камайтирилган), ҳақи тўлаб қайтариб олинган, сотилган ойдан бошлаб 
тўхтатилади (камайтирилади). (Масалан, корхонадан ер участкасининг бир 
қисми ваколатли ҳокимият органининг 25 августдаги қарорига кўра олиб 
қўйилса, у ер солиғини тўлашни 1 августдан бошлаб тўхтатади). 
10. Ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори ер 
участкасидан фойдаланишда бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер 
участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмасликлари 
лозим. Бу конституциявий-ҳуқуқий асосига эга бўлган қоида ҳисобланади. 
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида 
мустаҳкамланишича, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда 
бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва 
эркинликларига путур етказмасликлари шарт. Шундан келиб чиққан ҳолда 
ердан фойдаланувчи ерга нисбатан ўз ҳуқуқларини амалга ошириш мобайнида 
бошқа фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслиги лозим. 
Масалан, ер участкаси эгаси қўшни ер участкасининг эгасининг унинг еридан 


196 
қонунда белгиланган тартибда сервитут ҳуқуқи асосида фойдаланишига 
тўсқинлик қилмаслиги лозим.
11. Ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори фойдали 
қазилма конларини ишлатиш, қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун 
берилган қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорларни уларга эҳтиѐж 
қолмаганидан кейин ўз ҳисобидан қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ѐки 
балиқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга, мазкур ишлар бошқа 
ерларда амалга оширилган ҳолларда эса, белгиланган мақсадда фойдаланиш 
учун яроқли ҳолатга келтириши лозим. Фойдали қазилма кони деганда, ер 
қаърининг миқдори ва сифати жиҳатидан ишга солиш объекти бўлиши мумкин 
бўлган фойдали қазилмалари бор участкаси тушунилади, фойдали қазилмалар 
эса, ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ѐки 
газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига 
молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари бўлиб 
ҳисобланади. Қишлоқ хўжалик ерларида аниқланган фойдали қазилмаларни 
қонунчиликда белигланган асосларда юридик ва жисмоний шахсларга тақдим 
этишда шарҳланаѐтган модданинг ушбу бандида кўзда тутилган талабни 
инобатга олиш лозим. Яъни, ушбу мақсадда олинган қишлоқ хўжалик ерлари ва 
ўрмонзорларга эҳтиѐж қолмаганидан сўнг уларни ўз ҳисобидан яроқли ҳолга 
келтириши (масалан, мелиорация ишларини амалга ошириш орқали ва ҳ.к.) 
лозим.
12. Ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори фойдали 
қазилма конларини ишлатиш чоғида, шунингдек бошқа ишларни амалга 
ошириш пайтида ўзларига эгалик қилишга ва фойдаланишга ҳамда мулк этиб 
берилган (реализация қилинган) ер участкалари ҳудудидан ташқаридаги 
қишлоқ хўжалик экинзорлари, ўрмонзорлар ва бошқа ерларга салбий таъсир 
кўрсатишнинг олдини олиш ѐки уни мумкин қадар чеклаш чора-тадбирларини 
амалга ошириши лозим. Ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдорларининг ушбу мажбурияти бевосита бошқа ер эгалари, ердан 
фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг 
ҳуқуқларини бузмаслик мажбурияти билан боғлиқ. Яъни, фуқароларнинг ердан 
фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш жараѐнида ўз ер участкаси ҳудудидан 
ташқаридаги қишлоқ хўжалик экинзорлари, ўрмонзорлар ва бошқа ерларга 
салбий таъсир кўрсатиши бу ушбу ерлар мулкдори, эгаси ѐки 
фойдаланувчисининг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади. Ердан фойдаланувчи, 
ижарачи ва ер участкаси мулкдорлари зиммасига ушбу мажбуриятнинг 
юкланиши уларнинг бу борадаги маъсулиятини янада ошириш ҳамда ерларни 
муҳофаза қилиш самарадорлигини оширишни таъминлаш ҳисобланади.
13. Ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларида белгиланган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши даркор. 
Ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори ердан фойдаланиш 
жараѐнида олиб борган кузатувлари натижаларини, ерларни муҳофаза қилишга 
оид чора-тадбирларнинг ўтказилиши ҳолати тўғрисидаги, шунингдек, 
статистик ҳисоботларни ҳамда давлат кадастрига киритилиши мумкин бўлган 


197 
маълумотларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз вақтида бепул 
тақдим этиши лозим ҳисобланади. Бироқ, ердан фойдаланувчи ѐки ер участкаси 
мулкдори томонидан ўз маблағи ҳисобидан аниқланган айрим маълумотлар 
(масалан, геологик қидирув, илмий тадқиқот ва эксперемент натижалари 
тўғрисидаги маълумотлар) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим 
этилмаслиги мумкин. Яъни, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдори тақдим этиши лозим бўлган маълумотлар қонун ҳужжатларида 
белгиланган доирада бўлиши лозим.
14. Шарҳланаѐтган модданинг 1-қисми, 9-бандига мувофиқ, ердан 
фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бошқа ер эгаларига, ердан 
фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачиларига ва мулкдорларига 
етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплашлари лозим. Ер кодексининг 
86-моддасига мувофиқ, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари 
ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой 
берилган фойда) қуйидаги ҳолларда тўла ҳажмда қопланиши керак: 1) ерлар 
олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ѐки вақтинча эгаллаб турилганда; 2) давлат 
қўриқхоналари, заказниклар, миллий табиат боғлари, табиат ѐдгорликлари, 
маданий-тарихий ѐдгорликлар, сув ҳавзалари, сув таъминоти манбалари, 
курортлар теварагида, дарѐлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, 
трубопроводлар, алоқа линиялари ва электр узатиш линиялари бўйлаб 
муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари белгиланиши муносабати билан 
уларнинг ҳуқуқлари чекланганда; 3) сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, 
шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли 
моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг 
таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотининг сифати ѐмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-
ҳаракатлари оқибатида ерларнинг сифати ѐмонлашган тақдирда.
Зарарнинг ўрни олиб қўйилаѐтган ер участкалари ажратиб бериладиган 
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек фаолияти ер 
эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва 
мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ѐки яқин атрофдаги ерларнинг 
сифати ѐмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар 
томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади. 
15. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер 
участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари бошқа мажбуриятларга ҳам эга 
бўлишлари мумкин. ―Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжалиги) 
тўғрисида‖ги, ―Фермер хўжалиги тўғрисида‖ги (қишлоқ хўжалик экинларининг 
ҳосилдорлиги, уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида, ернинг кадастр 
баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбурияти), ―Деҳқон хўжалиги 
тўғрисида‖ги (хўжалик аъзолари учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш), 
―Ижара тўғрисида‖ги (ижарачининг ерни шартномада айтиб ўтилган ҳолатда 
ижарага берувчига ўз вақтида қайтариш мажбурияти) қонунларида ҳам уларга 
қўшимча 
мажбуриятлар 
белгиланган. 
Шунингдек, 
Ўзбекистон 
Республикасининг бошқа қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида 
ҳам ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва 


198 
мулкдорларига Ер кодексида кўзда тутилмаган мажбуриятлар юкланиши 
мумкин. Ер кодексининг 25-моддасида, қидирув ишларини олиб борувчи 
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга иш давомида бузилган ер 
участкаларини белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун ўз ҳисобларидан 
яроқли ҳолатга келтиришлари ва ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер 
участкаларининг ижарачиларига ҳамда мулкдорларига топширишлари, ерлар, 
экинзорлар, дов-дарахтлар, ўрмонлар, сувлар ва бошқа табиат объектларининг, 
трубопроводлар, 
канализация, 
мелиорация 
тармоқлари 
ва 
бошқа 
иншоотларнинг яроқли ҳолда сақланишини таъминлаш чораларини кўришлари, 
шунингдек ер участкаларини вақтинча эгаллаб туриш муносабати билан ер 
эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачиларига ҳамда 
мулкдорларига етказилган зарарни (шу жумладан бой берилган фойдани) 
қоплашлари шарт деган қўшимча мажбуриятлар ҳам белгиланган.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish