Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

42-модда. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари
ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқларининг чекланиши
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва 
мулкдорларининг ҳуқуқлари давлат манфаатларини, атроф муҳитни муҳофаза 
қилиш, муҳандислик коммуникациялари қуриш ва улардан фойдаланиш 
манфаатларини, бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари 
ижарачилари ва мулкдорларининг манфаатларини, шунингдек фуқаролар 
хавфсизлигини кўзлаб фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда чекланиши 
мумкин. 
1. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва 
мулкдорларининг ҳуқуқлари қонун билан кафолатланади ва ҳимоя қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланишича, демократик ҳуқуқ 
ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади (13-модда), 
давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари 
ва эркинликларини устунлигии ҳисобга олиб, уларнинг муҳофаза этилишини 
кафолатлайди. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари, 
ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқларининг чекланишига фақатгина қонунда 
назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкин. Бунда ердан 
фойдаланувчи субъектларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланади, ҳуқуқларнинг 
бузилиши натижасида етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда) 
тўла ҳажмда қопланади.
Ўзбекистон Республикаси ―Қишлоқ хўжалик 
кооперативлари (ширкат хўжалиги) тўғрисида‖ги қонунида ўрнатилишича, 
қишлоқ хўжалиги кооперативига берилган ер участкаларини олиб қўйиш 
белгиланган кафолатларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади (14-модда). Ер 
участкаси давлат ва жиноят эҳтиѐжлари учун олиб қўйилган таъдирда пудратчи 
зарар (шу жумладан бой берилган фойда) ва бошқа ҳаражатлар қопланишини 
талаб қилиш ҳуқуқига эга (15-модда).
2. Шарҳланаѐтган моддада белгиланишича, ер эгалари, ундан 
фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларининг ҳуқуқлари қуйидаги 
мақсадларда чекланиши мумкин: 1) давлат манфаатларини кўзлаб; 2) атроф 
муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида; 3) муҳандислик коммуникациялари 
қуриш ва улардан фойдаланиш манфаатларида; 4) бошқа ер эгалари, ердан 


202 
фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг 
манфаатларини кўзлаб; 5) фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида. 
Мулкдорнинг ер участкасидан ѐки унинг бир қисмидан фойдаланиши қонун 
ѐки шартномада белгиланган доирада чекланиши мумкин. Ер участкасига 
нисбатан мулк ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши ҳам ушбу чеклашни бекор 
қилмаслиги мумкин. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ қонун ѐки шартномада 
қуйидаги ҳолатларнинг белгиланиши орқали чекланиши мумкин: 1) 
белгиланган муддат давомида муайян шахслар томонидан ер участкасини 
сотиш ѐки ўзгача тарзда бегоналаштиришни таъқиқлаш; 2) ижара(субижара)га 
беришни таъқиқлаш; 3) ер участкаси сотилган тақдирда уни имтиѐзли сотиб 
олиш ҳуқуқига эга шахснинг сотиб олиши; 4) меросни фақат муайян 
меросхўрларгина олиши мумкинлиги шарти; 5) ер участкасини белгиланган 
муддат давомида ўзлаштириш ѐки унда маълум иншоотларни қуриш шарти; 6) 
алоҳида фаолият турлари билан шуғулланишнинг таъқиқланиши; 7) ер 
участкасининг фойдаланиш мақсадининг ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги; 8) ер 
участкасида тегишли йўлаклар қуриш, қайта таъмирлаш шарти; 9) табиатни 
муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ѐки муайян тадбирларни амалга 
ошириш мажбурияти; 10) бошқа чеклаш, мажбурият ѐки шартлар. Ер эгалари, 
ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг 
ҳуқуқларини чеклаш бир неча усуллар орқали амалга оширилиши мумкин: 1) 
қонунчиликда ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва 
мулкдорларининг ҳуқуқларини чекловчи тўғридан-тўғри норма белгилаш; 2) 
қонун ѐки шартномада ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари 
ижарачилари ва мулкдорларига қўшимча мажбуриятлар юклаш; 3) қонун ѐки 
шартномада ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва 
мулкдорларининг ҳуқуқларини чекловчи муайян шартлар киритиш орқали.
3. Ер эгалари, ундан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларининг 
ҳуқуқлари давлат манфаатларини кўзлаб чекланиши мумкин. Бунга классик 
мисол сифатида ер участкасининг давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун олиб 
қўйилишини келтиришимиз мумкин. Чунончи, Ер кодексининг 37-моддасида 
кўрсатилишича, ер участкаси ѐки унинг бир қисми давлат ва жамоат 
эҳтиѐжлари учун ер эгасининг розилиги билан ѐки ердан фойдаланувчи ва 
ижарачи билан келишилган ҳолда тегишича туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг 
қарорига ѐхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига 
биноан олиб қўйилади. Жисмоний шахсларга берилган ер участкалари давлат 
ѐки жамоат эҳтиѐжлари учун мазкур шахсларнинг ҳоҳишига кўра туман, шаҳар, 
вилоят ҳокимининг қарори билан аввалги ер участкаси билан айнан бир хил ер 
участкаси ажратилгач, шу ер участкаси олиб берилаѐтган корхона, муассаса ва 
ташкилотлар олиб қўйилаѐтган ер участкасининг ўрнига янги жойда уй-жой, 
ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатларни қуриб берганидан кейин 
ҳамда барча зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда 
қопланганидан кейин олиб қўйилиши мумкин. Агар ер эгаси ер участкасини 
олиб қўйиш ҳақидаги туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ѐки Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорига рози бўлмаса бу қарорлар устидан судга шикоят 
қилиши мумкин. 


203 
4. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари ва 
мулкдорларининг ҳуқуқлари атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида ҳам 
чекланиши мумкин. Хусусан, Ер кодексининг 86-моддасида белгиланишича, 
давлат қўриқхоналари, заказниклар, миллий табиат боғлари, табиат 
ѐдгорликлари, маданий-тарихий ѐдгорликлар, сув ҳавзалари, сув таъминоти 
манбалари, курортлар теварагида, дарѐлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, 
трубопроводлар, алоқа линиялари ва электр узатиш линиялари бўйлаб 
муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари белгиланиши муносабати билан ер 
эгалари, 
ердан 
фойдаланувчилар, 
ер 
участкаси 
ижарачилари 
ва 
мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши мумкинлиги ҳамда бунда етказилган 
зарар тўла ҳажмда қопланиши белгиланган. 
5. Маълумки, ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдори ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб 
туриши лозимлиги Ер кодексининг 40-моддасига биноан уларнинг мажбурияти 
этиб белгиланган. Агарда ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер 
участкаси мулкдори эгалигидаги ер участкасида бундай иншоотлар бўлмаса 
ҳамда уларни қуриш талаб этилса, муҳандислик коммуникациялари қуриш ва 
улардан фойдаланиш жараѐнида уларнинг маълум ҳуқуқлари (қурилиши 
ишлари олиб борилаѐтган ер участкаси қисмида бўлиш, фойдаланиш, ушбу 
ҳудудда муайян ҳаракатларни амалга ошириш ва ҳ.к.) чекланиши мумкин. 
6. Асосий қомусимизнинг 54-моддасида белгиланишича, мулкдор ўз 
мулкини тасарруф этишида бошқа фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг 
ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги 
шарт. Ушбу конституциявий қоида ривожлантирилиб, Ер кодексининг 40-
моддасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва 
мулкдорлари ўз фаолиятларида бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер 
участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмасликлари 
ҳамда уларга етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплашлари шартлиги 
уларининг асосий мажбуриятларидан бири сифатида кўзда тутилди. Шу 
жиҳатдан олиб қараганда, бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер 
участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг қонуний манфаатларини 
муҳофаза қилиш мақсадида ер участкасига бўлган ҳуқуқ чекланиши мумкин. 
Масалан, ер қонунчилигимизда ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда 
фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) кўзда тутилган. Унга кўра қўшни бўлган бир 
ѐки бир неча ер участкалари фойдаланувчилари қўшни ер участкаларидан 
чекланган тарзда фойдаланишлари мумкин. Бу уларнинг қонуний ҳуқуқи 
бўлиб, уни таъминлаш мақсадида, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер 
участкалари ижарачилари ва мулкдорлари тегишли шарт-шароитлар яратиб 
беришлари лозим. Бу қўшимча мажбурият юклаш кўринишидаги ер эгалари, 
ердан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари ва мулкдорларининг 
ҳуқуқларини чеклаш ҳисобланади.
7. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ер эгалари, ердан 
фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг 
ҳуқуқларини чеклаш шарҳланаѐтган моддада белгиланган чеклашларнинг 
сўнгги асоси ҳисобланади. Башарти, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер 


204 
участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг қонуний фаолияти жараѐнида 
ѐки натижасида бошқа фуқароларнинг ҳаѐтига ѐки соғлиғига зарар етказиш
хавфи туғилса бундай фаолият зудлик билан тугатилиши лозим. Бунда ушбу 
фаолият билан шуғулланувчи шахснинг мулкидан (ер участкасидан) ўз 
хоҳишича фойдаланиш ҳуқуқи фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш 
мақсадида чекланади. 


205 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish