Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

 
қонун бузилишига олиб келган
 
ҳ
аракат ѐки ҳаракатсизликни келтириб
 
чиқарган оқибатга баҳо бериш 
мақсадга мувофиқ. Чунки кам аҳамиятли ва кўп зарар етишига олиб 
келмаган ноқонуний ҳаракат учун фермер хўжалигининг ер участкасига 
нисбатан ижара ҳуқуқларини бекор қилиш ножоиздир. Масалан, фермер 
хўжалиги ўзи етиштираѐтган маҳсулот сифатига оид амалдаги норматив ва 
стандартларга, экологияга, санитарияга оид қоидаларга риоя этиши шарт. 
Агар ушбу коидаларга риоя этмаслик оғир оқибатларни (кишиларнинг 
касалланиши, ҳайвонот ва ўсимлик турларининг йўқолиши хавфини 
келтириб чиқарса, юқумли касалликларнинг тарқалишига олиб келса ѐки 
бундай хавфни келтириб чиқарса ва бошқа шу каби оқибатларни) келтириб 
чиқарса, ер участкасига нисбатан бўлган ижара ҳуқуқларини бекор 
қилиш масаласи кўриб чиқилиши шарт; 
- ер участкаси ижара шартномасининг шартлари бузилганда. 
Хусусан, ер участкаси ижараси шартномасига асосан тарафлар ―ҳуқуқлар ва 
мажбуриятлар борасида‖ шартнома шартларини белгилаб оладилар. Ўзаро 
келишувга эришилгандан сўнг тарафлар бу шартларга риоя этган ҳолда 
ҳаракат қилишлари лозим бўлади. Агар тарафлардан бири ѐки икки тараф 
томонидан ушбу шартлар бузилса, бундай ҳолларда ер участкаси ижараси 
шартномаси бекор бўлади. Масалан, қишлоқ, хўжалиги экинларини ва 
дарахтзорларни лимитга мувофик, суғориш учун сув билан таъминлаш 
мажбуриятини олган ер участкасини ижарага
берувчи ўз мажбуриятини 
бажармади. Натижада шартнома шартлари бузилди. Бу ҳолат ер участкасига 
нисбатан ижара ҳуқуқларининг бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Ер 
участкаси ижара шартномаси бекор килинган такдирда, фермер 
хўжалигининг фойдаланишида бўлган ер участкаси фермер хўжалиги тузилган 
ердаги қишлоқ хўжалиги корхонасига қайтариб берилади. 
Дехкон ва фермер хўжаликларининг ер участкалари давлат ва жамоат 
эхтиѐжлари учун олиб қўйилганда, шунингдек, қайта сотиб олинганда ҳам 
ижара шартномаси бекор бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ернинг эгаси 
(ижарачи) билан келишилган ҳолда деҳқон ва фермер хўжалиги рўйхатдан 
ўтган туман (шаҳар, вилоят) ѐҳуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорига биноан ер олиб қўйилади. Деҳқон ва фермер 


175 
хўжалиги бу ҳақдаги қарордан норози бўлса, ушбу қарор устидан судга 
шикоят қилишга ҳақли. Бу ўринда юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият 
юритаѐтган деҳқон хўжалиги, шунингдек, фермер хўжалиги даъво ариза 
билан хўжалик судига мурожаат этади. Юридик шахс ташкил этмасдан 
фаолият юритаѐтган дехкон хўжалиги шикоят билан фуқаролик ишлари 
бўйича тегишли судга мурожаат қилиши мумкин бўлади. 
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун олиб қўйиш, 
қайта сотиб олиш деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳуқуқларининг 
бузилишига олиб келадиган бўлса, у ҳолда деҳқон ва фермер хўжалиги Ер 
кодексининг 
41-моддасида 
назарда 
тутилган 
кафолатлардан 
фойдаланишга ҳақли. Ушбу моддада белгиланишича, ер эгалари, ердан 
фойдаланувчилар, 
ер 
участкалари 
ижарачилари 
ва 
мулкдорлари 
ҳуқуқларининг бузилиши натижасида етказилган зарар (шу жумладан, бой 
берилган фойда) тўла ҳажмда қопланиши лозим. Ўртада низо келиб 
чиққан тақдирда зарарни (бой берилган фойдани) қоплаш масаласи 
тегишли судлар томонидан ҳал этилади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish