Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


  13-БОБ. ЕР ЭГАЛАРИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

 


369 
13-БОБ. ЕР ЭГАЛАРИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР,
ЕР УЧАСТКАЛАРИ ИЖАРАЧИЛАРИГА ВА МУЛКДОРЛАРИГА
ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА
ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ 
НОБУДГАРЧИЛИКЛАРИНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ
86-модда. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари 
ижарачиларига ва мулкдорларга етказилган зарар ўрнини қоплаш. 
 
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва 
мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) 
қуйидаги ҳолларда тўла ҳажмда қопланиши керак: 
ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ѐки вақтинча эгаллаб турилганда; 
давлат қўриқхоналари, заказниклар, миллий табиат боғлари, табиат 
ѐдгорликлари, маданий-тарихий ѐдгорликлари, сув ҳафзалари, сув таъминоти 
манбалари, курортлар теварагида, дарѐлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, 
трубопроводлар, алоқа линиялари ва электр узатиш линиялари бўйлаб муҳофаза, 
санитария ва иҳота зоналари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари 
чекланганда; 
сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари 
ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва 
улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил 
камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ѐмонлашувига олиб 
борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида ерларнинг сифати ѐмонлашган 
тақдирда. 
Зарарнинг ўрни олиб қўйилаѐтган ер участкалари ажратиб бериладиган 
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек фаолияти ер 
эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларнинг 
ҳуқуқлари чекланишига ѐки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ѐмонлашувига олиб 
борган 
корхоналар, 
муассасалар ва 
ташкилотлар 
томонидан 
қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади. 
1. Шархланаѐтган моддада ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер 
участкалари ижара чиларига ва мулкдорларга етказилган зарар ўрнини қоплаш 
ҳақида сўз юритилиб, унда , ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ва ерни 
тасарруф этишнинг ўзгача шакллари жорий этилди. Шу билан бир қаторда бу 
борадаги масалалар қонунлар билан тартибга солинди. Жумладан, Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси, Ер кодекси, Давлат ва ер кадастри тўғрисидаги 
бир қатор соҳавий ва жорий қонунлар ҳамда қонуности меъѐрий ҳужжатлар билан 
ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланади
33

33
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси. Олий Мажлис Ахборотномаси 1998 й. 5-6-сон, 82-модда; ―Қишлоқ 
хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси 30.04.1998 й. 600-I-сон 
Қонуни. Олий Мажлис Ахборотномаси 1998 й. 5-6-сон, 84-модда; ―Фермер хўжалиги тўғрисида‖ги Ўзбекистон 
Республикаси 2004 й 26 августдаги қонуни 1998 й. 5-6-сон, 86-модда; ―Деҳқон хўжалиги тўғрисида‖ги 
Ўзбекистон Республикаси 30.04.1998 й. 604-I-сон Қонуни. Олий Мажлис Ахборотномаси 1998 й. 5-6-сон, 88-
модда; ―Давлат ер кадастри тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси 28.08.1998 й. 666-I-сон Қонуни Олий 


370 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари 
ижарачилари ва мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий 
жиҳатдан мукаммал даражада таъминлаш мамлакатимизда аграр соҳада амалга 
оширилаѐтган ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, 
қишлоқда ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалик 
ишлаб чиқаришини бошқаришнинг бозор тамойилларига мос келадиган ташкилий 
тузилмасини 
татбиқ 
этиш, 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқарувчиларининг мустақиллигини кенгайтириш ҳамда уларнинг ишончли 
ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар тизимида ер 
эгалари, 
ердан 
фойдаланувчилар, 
ер 
участкалари 
ижарачиларига 
ва 
мулкдорларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш муҳим аҳамият 
касб этмоқда. 
2.Шарҳланаѐтган моддада ер эгалари, ердан фойдаланувчилар участкалари 
ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой 
берилган фойда) тўла қопланиши лозим бўлган учта ҳолат белгиланган бўлиб, 
улардан бири ѐки бир нечтаси юзага келган вазиятда етказилган зарарни 
қоплаш масаласи кўриб чиқилади. 
Ушбу қоиданинг амал қилиши икки қонунчилик: ер-ҳуқуқий ва фуқаролик 
ҳуқуқий қонунчиликнинг ўзаро боғлиқлиги билан аҳамиятлидир. Бинобарин, 
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 86-моддаси бўйича ҳуқуқий 
муносабат келиб чиқишининг ҳуқуқий шарт-шароитлари назарда тутилган бўлса, 
зарарни қоплаш эҳтиѐжи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 
талабларидан келиб чиқади. Маълумки, ФКнинг 14-моддаси 2-қисмида 
белгиланишича, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини 
тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки 
йўқолиши ѐки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари 
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин 
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
34
Шуни алоҳида таькидлаш жоизки зарар ўз навбатида нобудгарчилик келиб 
чиққандагини қопланади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
1992 йил 27 май 248- сонли қарори билан таьсдиқланган‖ Ўзбекистон 
Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ ҳўжалигига 
оид бўлмаган эҳтиѐжлар учун беришга доир матералларни расмийлаштириш 
тартиби тўғрисида‖гиНизомининг 5- бўлимида ерлар олиб қўйилиши 
муносабати билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўраѐтган зарарни, 
шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши 
нобудгарчилигини белгилаш тартиби ҳақида сўз юритилади. 
Етказилган зарар (бой берилган фойда) ўрнини тўла ҳажмда қоплаш 
масаласи икки тартибда ҳал этилииши мумкин. 
Мажлис Ахборотномаси 1998 й. 9-сон, 165-модда; ―Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг 
муҳим йўналишлари тўғрисида"ги 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармони. "Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 46-модда. "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини 
ривожлантириш концепцияси тўғрисида" ги 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сон Фармони. "Собрание 
законодательства Республики Узбекистан", 2003 г., N 20, ст. 186. 
34
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. - Т. 2003.-Б.11. 


371 
Одатдаги тартиб (ихтиѐрий-келишув) бунда зарар етказилишга ҳаракатлари 
сабаб бўлган тараф ўзининг қонундаги мажбуриятларини тўла ҳис килиб зарар 
(бой берилган фойда)нинг ўрнини тўла ҳажмда қоплаб беради. 
Баъзида бу масала тарафларнинг келишувига мувофиқ ҳам ҳал қилишга йўл 
қўйган (Ер кодексининг 37, 41- моддаларига қаранг). Мажбурий тартибда 
етказилган зарар (бой берилган фойдани) тўла ҳажмда қоплаш зарар кўрган шахсни 
зарар (бой берилган фойда)ни тўла ҳажмда тўланишини талаб қилиш ҳолати билан 
боғлиқ. ФКнинг 14-моддаси мазмунига кўра, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига 
етказилган зарарни тўла қопланишини талаб қилиш мумкин. Ушбу ҳаракат 
мохиятан ҳуқуқнинг аҳамиятини ўзида ифода этади. Ҳуқуқи бузилган шахс 
тегишлича етказилган зарарнинг ўрнини тўла қопланишини талаб қилиш ҳуқуқини 
амалга ошириш билан мажбурий тартиб ҳаракатга келади. 
Жамиятда ҳуқуқий маданият даражасини юксалиши билан ер ҳуқуқий 
муносабатларда ҳам етказилган зарар (бой берилган фойда)нинг ўрнини 
қоплашнинг одатдаги тартиби мажбурий тартибга нисбатан ўз таъсир доирасини 
кенгайтириб боради. 
3. Ер кодексининг 86-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳолатлар ўзига 
хос учта хусусиятни намоѐн килади.
Биринчи ҳолат, ерга нисбатан бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши (тўхтатиб 
қўйилиши); 
Иккинчи ҳолат, ерга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши;
Учинчи ҳолат, ерга нисбатан бўлган ҳуқуқларнинг амал килиб туриши. 
Биринчи ҳолатни қўллаган ҳолда етказилган зарар, шунингдек бой берилган 
фойданинг ўрнини тўла ҳажмда қоплаш учун ерга нисбатан бўлган ҳуқуқларни 
вужудга келиши учун ҳуқуқий асос бўлган тегишли ерга нисбатан ҳуқуқларни 
тасдикловчи ордер бекор қилинган бўлиши аҳамиятлидир. 
Ҳуқуқлар бекор бўлмасдан (тўхтатилмасдан) биринчи ҳолатни қўллаб 
етказилган зарар (шунингдек, бой берилган фойда)нинг тўлиқ ҳажмда қоплаш 
масаласини кўрилиши мақсадга мувофиқ эмас. 
Иккинчи ҳолатни қўллаб етказилган зарар (шунингдек, бой берилган 
фойда)нинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун, ерга 
нисбатан бўлган ҳуқуқлар чекланган бўлиши керак. Ҳуқуқларнинг чекланганлик 
факти ерга нисбатан бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи давлат ордерига тегишли 
ўзгартиришларини киритилиши билан изоҳланади. Ушбу ўзгаришлар ҳуқуқларнинг 
чекланганлигидан далолат бериши лозим. Ерга нисбатан бўлган ҳуқуқлар қонуний 
равишда чеклангандан сўнгина иккинчи ҳолатни қўллаб етказилган зарар 
(шунингдек, бой берилган фойда)нинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш масаласи 
кўрилиши мумкин. Акс ҳолда, бу масаланинг кўрилиши ноқонуний бўлиб 
ҳисобланади ва турли чигалликларга сабаб бўлиши мумкин. 
Учинчи ҳолатни қўллаган ҳолда етказилган зарар (шунингдек, бой берилган 
фойда)нинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш масаласини ҳал этиш учун ер сифатига 
ўз таъсирини кўрсатган ҳаракатларга алоҳида бахо бериш ва лозим бўлган 
ҳолларда тегишли экспертиза ўтказилиши лозим. 
Чунки, ерларнинг сифати ѐмонлашуви сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар 
шунингдек. қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар 


372 
чиқарадиган бошка объектлар қўриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда 
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотининг ѐмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти —ҳаракатлари 
оқибатида келиб чиқмаган бўлса, бошқа ҳаракатлар бу оқибатни келиб чиқишига 
сабаб бўлган бўлса, етказилган зарар (шунингдек, бой берилган фойда)ни ўрнин 
тўла ҳажмда қоплаш масаласи Ер кодекси 86-моддаси 1-кисми 3-банди билан ҳал 
этилиши мақсадга мувофиқ эмас. Савол туғилади? Хўш, гарчи ер сифатининг 
ѐмонлашуви олдин бошланиб кейинчалик сув ҳавзалари каналлари ва бошқа 
объектларни қўриш ва уларни ишга тушириш, улардан фойдаланиш, юридик ва 
жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 
сифати ѐмонлашувига олиб келадиган ҳаракати бу жараѐнни тезлатган бўлса 
етказилган зарар (шунингдек, бой берилган фойда)нинг ўрнини тўла ҳажмда 
қоплаш масаласи қандай ҳал этилади? Бу ўринда нимага алоҳида эътибор қаратиш 
керак? Бизнинг фикримизча, бунга қуйидагича аниқлик киритиш мумкин.
Бу ўринда ОА - ер сифатининг ѐмонлашувига сабаб бўлган дастлабки 
ҳаракатлар;
АВ- ер сифатининг ѐмонлашувини тезлатган сув ҳавзалари, каналлар ва бошқа 
объектларни қўриш ва улардан фойдаланиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг 
ҳосилини камайиши ва қишлоқ хўжалик маҳсулотининг сифати ѐмонлашувга олиб 
келган ҳаракатлари; 
Д - дастлабки ҳаракат натижасида ернинг сифати ѐмонлашувини ифода этувчи 
даража;
САВ - ҳаракат натижасида ернинг сифати ѐмонлашувини ифодаловчи даража. 
Жадвал орқали АВ ҳаракат натижасида С даражани аниқлаб етказилган зарарни 
шунингдек, бой берган фойдани тўла ҳажмда қоплаш масаласини ҳал этиш 
мумкин. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish