Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

Биринчи гуруҳга
ерларнинг ҳолатини ўзгариш характерига боғлиқ бўлиб, улар 
ерларни вақтинча ѐки доимий эгаллаб олиш, ерларга қурилиш ва бошқа ишлар 
натижасида механик таъсир кўрсатиш, ерларнинг ифлосланиши ва бошқаларни 
киритиш мумкин. 
Иккинчи гуруҳга
ҳар хил тармоқларнинг (тоғ-кон, кимѐ, 
металлургия, транспорт ва бошқалар) ерларга зарарли таъсир кўрсатиши 
киради. 
Тупроқларни эрозияланишдан ҳимоялаш соҳасида стандартлаштириш 
эрозияланишга хавфи бўлган ерлардан оқилона фойдаланиш; эрозия 
жараѐнларининг вужудга келишининг олдини олиш; тупроқ эрозиясининг 
янада ривожланишининг олдини олиш; эрозияланган тупроқларнинг 
ҳосилдорлигини ошириш; эрозияланган тупроқларнинг мониторингини ва улар 
устидан назоратни мувофиқлаштириш; экррозияларга қарши курашиш бўйича 
лойиҳаларга талаблар белгилаш; эрозия жараѐнларининг вужудга келиши ва 
ривожланишига сабаб бўлаѐтган табиий ва хўжалик омилларининг ягона 
кўрсаткичлар тизимини белгилаш; изланиш ва маълумотлар аниқлигини олиш 
ягона услубларини ишлаб чиқиш; ягона классификациия, терминлар ва 
кодлаштириш тизимини яратиш масалаларини ечиши лозим. 
Тупроқ ҳолати устидан кузатув олиб бориш, паспортига киритилувчи 
кўрсаткичлар рўйхати ҳам ишлаб чиқилади. Паспортга тупроқнинг тури, унинг 
агрофизик ва агрохимик хусусиятлари, ифлосланганлиги, эрозияланганлиги, 
шўрланганлиги ва бошқа тупроқларнинг ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар 
киритилиши, шунингдек, паспорт маълумотлари компьютерга киритилиб 
маълумотлар базаси йиғилиши мақсадга мувофиқ..


353 
Тупроқларни муҳофаза қилиш мақсадида технологик жараѐнларнинг 
экологик хавфсизлиги, тупроқларга ишлов бериш технологияси, намуналар 
олиш ва анализ услублари бўйича ҳам талаблар ишлаб чиқилади. Технологик 
жараѐнларнинг экологик хавфсизлиги талаблари саноат ишлаб чиқаришда 
тупроқнинг ифлосланиши олди олинишига қаратилган чораларни кўзда 
тутилади. Тупроқларга ишлов бериш технологияси бўйича талаблар уларнинг 
ѐмонлашуви, шу жумладан, ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келувчи 
омиллардан асраши ва оқилона фойдаланишни таъминлаши лозим. Намуналар 
олиш ва анализ услублари бўйича талаблар маълумотларнинг аниқлигини, 
бирлигини, ҳақиқийлигини ва қайта тикланиб туришини таъминлаши шарт
Тупроқни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъѐрларга ифлослантирувчи 
моддаларнинг йўл қўйиладиган тўпланиш даражалари ҳамда санитар гигиеник 
нормативлари киради. Тупроқларнинг сифат нормативлари биринчи навбатда 
қишлоқ хўжалиги ерлари учун белгиланади.
Стандартлар орқали намуналарни олиш услублари: уларнинг олиш 
такрорийлиги, олиш чуқурлиги ва миқдори, уларни сақлаш ва ташиш 
шароитларини ҳамда бошқа омилларини белгилаш лозим. Бундан ташқари, 
тупроқ ҳолатини тафсифловчи сифат ва сон кўрсаткичлари назорат усуллари 
жорий этилиши лозим. Тупроқ ҳолати устидан назорат асбоблар, тупроқда 
ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган даражасида аниқлаш 
имкониятига эга бўлиши шарт.
Ерларни муҳофаза қилиш соҳасида меъѐрлар иккита асосий йўналишга 
эга. 
Биринчидан,
саноат, уй-жой қурилиши, фойдали қазилмаларни қазиб олиш 
ва қайта ишлаш учун ҳамда бошқа мақсадларда ерларни ажратиб беришни 
тартибга солиш йўли билан ер фондидан оқилона фойдаланишни таъминлаш. 
Иккинчидан,
инсонларнинг 
ишлаб 
чиқариш 
фаолияти 
натижасида 
рекультивация орқали бузилган ерларнинг ҳолатини яхшилаш. Ерлардан 
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида асосий қоидалар, комплекс 
стандартларнинг мазмуни ва таркибига нисбатан талаблар ҳудудларнинг 
экологик ва иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ер фондидан 
тизимли равишда фойдаланишни таъминлаш мақсадида белгиланади. 
Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида бир қатор 
классификаторлар ишлаб чиқилиши лозим. Буларга ерлардан фойдаланиш 
турлари бўйича классификаторни киритиш мумкин. Классифакторни ишлаб 
чиқишда халқ хўжалиги тармоқларига хос бўлган ерларга таъсир кўрсатиш 
турлари ҳисобга олиниши лозим.
Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида кўсаткичлар 
рўйхатига ҳар-хил турдаги фойдаланишга яроқлилигини белгиловчи ерларнинг 
сифат кўрсаткичлари, ерлардан фойдаланиш интенсивлигини тавсифловчи 
кўрсаткичлар ва бузилган ерларнинг рекультивацияга яроқлилигини 
белгиловчи кўрсаткичлар киритилиши лозим.
Ушбу соҳада фаолият олиб бораѐтган мутаҳассисларнинг фикрича, 
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат 
стандартларини ишлаб чиқишнинг босқичи бўлиб ерлардан фойдаланиш ва 
уларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Улар 


354 
халқ хўжалиги тармоқлари объектлари учун ерларни оқилона ажратиш ва 
бузилган ерларни рекультивация қилиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади. 
Бунда халқ хўжалигида фойдаланадиган объектлар учун ер ажратиш меъѐрлари 
муҳим аҳамият касб этади. Бундай стандартлар халқ хўжалигининг ҳамма 
тармоқларидаги объектлар учун, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ердан 
фойдаланишнинг устунлигини инобатга олган ҳолда белгиланиши керак. 
Бизнингча, бундай стандартларнинг ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ эмас, 
чунки ерларни ажратиш меъѐрлари нафақат стандартлар орқали, балки 
қонунларда ўз аксини топган. Масалан, деҳқон ва фермер хўжаликларига ҳамда 
шахсий уй-жой қуриш учун ажратиладиган ер участкаларининг миқдорлари 
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги ва 
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларда белгиланган. 
Ерлардан фойдаланишни стандартлаштиришда ер участкаларининг 
қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ажратилишини 
меъѐрлаш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, аэропортлар, вокзаллар, магистрал ва 
бошқа трубопроводлар ҳамда бошқа объектлар учун ажратиладиган ерлар 
миқдорининг меъѐрланиши архитектура ва қурилиш органи томонидан 
меъѐрланиши мумкин. Ер участкаларининг ажратилишини меъѐрлаш бўйича 
стандартлар халқ хўжалиги тармоқлари бўйича белгиланиши лозим. Аммо, 
бизнинг фикримизча, ер учаскаларини ажратиш меъѐрлари фақат типик 
(ўхшаш) объектлар учун белгиланиши мақсадга мувофиқ. 
Ерларнинг ҳолатини ўзгариши бўйича йўл қўйиладиган даражаларини 
стандартлаштириш ерларнинг ботқоқланиши, шўрланиши ва ифлосланиши 
каби салбий ўзгаришларнинг зарарсиз чегараларини аниқлашга қаратилиши, 
уларнинг қишлоқ хўжалиги ерларига салбий таъсирини олди олиниши лозим.
Муҳандис қурилиш ишларини олиб боришда ерларнинг ҳолатини 
меъѐрлаш орқали махсус стандартлар ишлаб чиқиши лозим, чунки шундай 
ишлар оқибатида ерларнинг табиий рельефи бузилади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish