Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

41-модда. Ер участкаларига 
бўлган ҳуқуқларнинг кафолатлари 
 
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва 
мулкдорлари фаолиятига давлат, хўжалик органлари ва бошқа органлар ҳамда 
ташкилотларнинг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг аралашуви 
тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно. 
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва 
мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
тартибда тикланиши керак. 
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва 
мулкдорлари ҳуқуқларининг бузилиши натижасида етказилган зарар (шу 
жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланиши керак. 
Жисмоний шахсларга берилган ер участкалари давлат ѐки жамоат 
эҳтиѐжлари учун мазкур шахсларнинг хоҳишига кўра туман, шаҳар, вилоят 
ҳокимининг қарори билан аввалги ер участкаси билан айнан бир хил ер 
участкаси ажратилгач, шу ер участкаси олиб берилаѐтган корхоналар, 
муассасалар ва ташкилотлар олиб қўйилаѐтган ер участкасининг ўрнига янги 
жойда уй-жой, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатларни қуриб 
берганидан кейин ҳамда ушбу Кодекснинг 86-моддасига мувофиқ бошқа барча 
зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланганидан 
кейин олиб қўйилиши мумкин. 
Давлат ѐки жамоат эҳтиѐжлари учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон 
хўжалиги 
корхоналарининг, 
қишлоқ 
хўжалиги 
илмий-тадқиқот 
муассасаларининг, тажриба ва ўқув хўжаликларининг ерлари уларнинг 
хоҳишига кўра олиб қўйилаѐтган иморатлар ўрнига уй-жойлар, ишлаб чиқариш 
бинолари ва бошқа иморатлар қуриб берилганидан кейин ҳамда ушбу 
Кодекснинг 86-моддасига мувофиқ бошқа барча зарар (шу жумладан бой 
берилган фойда) тўла ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйилиши мумкин. 


199 
Юридик ва жисмоний шахслар мулкида бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш 
соҳаси объектини, шунингдек уй-жой бинолари ҳамда бошқа биноларни ѐки 
биноларнинг бир қисмини улар жойлашган ер участкаси билан бирга давлат ва 
жамоат эҳтиѐжлари учун қайта сотиб олиш, шунингдек уларни мусодара 
қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 
 
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва 
мулкдорлари ўзларига бериб қўйилган ер участкаларидан фойдаланишда 
мустақилдирлар. Улар ажратиб берилган ер участкасида мустақил хўжалик 
юритиш, экин турларини мустақил белгилаш (пахта ва ғаллага нисбатан давлат 
буюртмаси бундан мустасно), етиштирилган маҳсулотни мустақил айирбошлаш 
ҳуқуқига эгадирлар. Ер эгаларининг - (фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги, 
қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги), хўжаликлараро ташкилотлар, 
хизмат кўрсатиш корхоналари (магазин, ошхона, ҳаммом, маиший хизмат 
уйлари) ва бошқалар) ердан фойдаланиш соҳасидаги мустақилликлари, 
уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ер кодекси, Фермер хўжалиги, Деҳқон 
хўжалиги, Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжалиги), тўғрисидаги 
қонунларда белгиланган. Ушбу қонунларда кўрсатилишича, ер эгаларининг 
фаолиятига давлат, хўжалик органлари ва бошқа вазирлик, давлат 
идораларининг аралашуви таъқиқланади. 
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар, ер участкаси 
мулкдорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланади ва 
ҳимоя қилинади. Ер тўғрисидаги қонун ерлардан самарали фойдаланаѐтган 
субъектларнинг ердан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларини муҳофаза этади. 
Тадбиркорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлаш деганда, қонунда 
белгиланган тартибда ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларни ҳамда 
қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш, ер участкаларини ғайри қонуний равишда 
олиб қўймаслик, ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаслик, етказилган зарарни 
қоплашга қаратилган чора-тадбирлар йиғиндиси тушунилади. 
Ер тўғрисидаги қонун аввало қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни 
ноқишлоқ хўжалик эҳтиѐжларига ўтказишдан ҳимоя этади. Айниқса 
суғориладиган ерларни бошқа тоифага ўтказишга алоҳида ҳоллардагина йўл 
қўйилади. Бунда қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги идоралари, шунингдек 
табиатни муҳофаза қилиш идоралари билан келишиб амалга оширилиши, ўта 
зарур шарт-шароитлар вужудга келгандагина берилиши лозим. Ер кодексининг 
44-моддасига кўра суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар сирасига 
ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитларни 
ҳамда ерларнинг сув билан таъминланганлигини, улардаги мавжуд сув 
ресурсларини ва бу сувларга белгиланган лимитларни инобатга олиб 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда 
вилоят ҳокими қарорига биноан амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги 
корхоналари фойдаланишида бўлган алоҳида қимматга эга унумдор 
суғориладиган ерлар суғорилмайдиган ерлар жумласига ўтказилмайди, алоҳида 
ҳолларда корхоналар, бинолар, ва иншоотлар қурилиши учун беришга эса 


200 
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан йўл қўйилади (Ер кодекси 45-
модда). 
Ер қонунчилиги ер эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва 
мулкдорларнинг ерларини асоссиз равишда тортиб олишдан, олиб қўйишдан 
ҳимоя қилади. Чунончи, Ер кодексининг 37-моддасида кўрсатилишича, ер 
участкаси ѐки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун ер эгасининг 
розилиги билан ѐки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишилган ҳолда 
тегишича туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ѐхуд Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан олиб қўйилади. Агар 
ер эгаси ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги туман, шаҳар, вилоят 
ҳокимининг қарорига ѐки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига рози бўлмаса бу 
қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкин. 
Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун олиб қўйилганда 
етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади. Ушбу 
тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 й. 97-сон Қарорига илова сифатида 
қабул қилинган ―Давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун ер участкаларининг олиб 
қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган 
зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида‖ ги Низомда белгиланган. Низом ер 
участкаси ѐки унинг бир қисмини олиб қўйиш тартибини, шунингдек ер 
участкалари давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун олиб қўйилиши муносабати 
билан бузилаѐтган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, 
иншоотлар ва кўчириб ташланган дов-дарахтлар учун фуқароларга ва юридик 
шахсларга тўлов миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.
Ер эгалари, ижарачиларнинг, мулкдорларнинг ерларини ўзбошимчалик 
билан эгаллаб олинишдан ҳимоя қилиниши Ер кодексида алоҳида белгиланган. 
Ушбу кодекснинг 91-моддасига биноан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 
ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва 
фойдаланилган вақтда қилинган сарф-ҳаражатлар қопланмаган тарзда 
тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли 
ҳолатга келтириш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 
шахслар ҳисобидан амалга оширилади. 
Юқорида айтилганлардан ташқари, Ер қонунчилиги ер эгалари ва 
фойдаланувчиларнинг ишлаб чиқариш фаолияти даврида уларга етказилган 
зарар, нобудгарчиликнинг ўрнини қоплаш масаласини ҳам ҳал қилган. Ер 
кодексининг 86-моддасида кўрсатилишича, ер участкасидан фойдаланувчига 
етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда)нинг ўрни қуйидаги 
ҳолларда тўла ҳажмда қопланади: ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган 
ѐки вақтинча эгаллаб турилганида; сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, 
шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли 
моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг 
таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотининг сифати ѐмонлашувига олиб борадиган бошқа ҳатти-
ҳаракатлари оқибатида ерларнинг сифати ѐмонлашган тақдирда қопланиши 
керак. Етказилган зарар айбдор корхона, ташкилот томонидан қопланади. 


201 
Жисмоний шахслар эгалигида бўлган ер участкалари ўта зарур ҳолларда 
ва фақат қонунда белгиланган ҳоллардагина давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун 
олиб қўйилиши мумкин. Шундай зарур ҳолатларга жисмоний шахс эгалигидаги 
ер участкасидан йўл ўтиши лозимлиги, аэропорт қурилиши мумкинлиги, қувур 
йўллари ўтказиш зарурияти туғилиши ва шунга ўхшашлар киради. Жисмоний 
шахсларнинг эгалигида бўлган ер участкалари давлат ва жамоат эҳѐтижлари 
учун олиб қўйилганда уларга бўлиши лозим бўлган уй-жой, иморатлар, 
бинолар бошқа ер участкаси ажратилиб қуриб берилиши керак. Бу ҳаражатлар 
ер участкасини олиб қўяѐтган корхона, муассаса, ташкилот ҳисобидан амалга 
оширилади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish