Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-БОБ. ЕР ЭГАСИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

5-БОБ. ЕР ЭГАСИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ,
ИЖАРАЧИ ВА ЕР УЧАСТКАСИ МУЛКДОРИНИНГ
ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
39-модда. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдорининг ҳуқуқлари
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори 
қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
1) ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ мустақил 
хўжалик юритиш; 
2) қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари ҳамда дов-дарахтларга, 
етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва уни реализация қилишдан 
олинган даромадга бўлган мулк ҳуқуқи; 
3) ер участкасидаги мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар, 
ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиѐжлари учун белгиланган 
тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга 
солиш; 
4) ерларни суғориш ва уларнинг захини қочириш, агротехника ва бошқа 
мелиорация ишлари ўтказиш; 
5) қишлоқ хўжалик экинларини, дов-дарахтларни суғориш ҳамда бошқа 
мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш; 
6) белгиланган тартибда уй-жой бинолари, ишлаб чиқариш, маданий-
маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни барпо этиш, ер 
участкаларидан фойдаланиш мақсади ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ 
уларни қайта қуриш ва бузиб ташлаш. Ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар 
бу ишларни ер эгалари билан келишиб амалга оширишга ҳақли; 
7) ер участкаси олиб қўйилган тақдирда унга етказилган зарарнинг (шу 
жумладан бой берилган фойданинг) қопланишини ѐки ер участкасидан 
ихтиѐрий равишда воз кечилганида сарфланган харажатларнинг тўланишини 
талаб қилиш; 
8) ер участкасини ѐки унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда вақтинча фойдаланишга ва ички хўжалик ижарасига 
бериш. 
Ер эгаси бўлган фуқаро ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган 
умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан кимошди савдоси асосида олинган 
шундай ҳуқуқни деҳқон хўжалиги юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш 
мақсадида кредитлар олиш учун гаровга қўйиши мумкин. 
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори қонун 
ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 
1. Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган 
тартибда маълум ҳуқуқларга эга бўладилар. Ушбу ҳуқуқлар давлатнинг олий 
органи томонидан белгиланиб, конституция ва қонунлар асосида 
кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 39-моддаси ер эгаси, 


186 
ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорлари ҳуқуқлари 
доирасини белгилаб берди. Ушбу ҳуқуқлар қуйидагилардан иборат. 
Биринчидан, ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ мустақил 
хўжалик юритиш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдорларининг муҳим ҳуқуқларидан бири бўлиб, ушбу ҳуқуқ уларга ер 
участкасидан Ер кодексининг 8-моддасига мувофиқ мақсадли фойдаланиш 
ҳуқуқини беради. Авваламбор, ушбу ҳуқуқ фуқароларга ер участкаси қайси 
мақсадда тақдим этилган бўлса, шу мақсадда фойдаланиш лозимлигини 
белгилайди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар айнан 
қишлоқ хўжалиги эҳтиѐжлари учун берилади, ундан бошқа мақсадларда 
фойдаланишга йўл қўйилмайди. Шу баробарида Ер кодексининг 2-моддасида 
ерлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш ер қонунчилигининг асосий 
принципи сифатида кўзда тутилган. Мазкур ҳолат эса, ер эгаси, ердан 
фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорларининг ер участкасидан 
мақсадли фойдаланиш ҳуқуқини яна бир карра таъминлайди. 
Қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари ҳамда дов-дарахтларга, 
етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва уни реализация қилишдан 
олинган даромадга бўлган мулк ҳуқуқи ҳам шарҳаланаѐтган модданинг 1-
қисми, 2-бандида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдорларининг ҳуқуқларидан бири сифатида мустаҳкамланган. Мулк ҳуқуқи 
– шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига биноан ва ўз 
манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, 
шунингдек, ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай 
бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя 
қилиш кафолатланади. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдорларининг ер участкасидан қонуний фойдаланиш натижасида қўлга 
киритган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва уни реализация қилишдан тушган 
даромадларга тўла эгалик қилади (қонунда ѐки шартномада аксинча 
белгиланган ҳолатлар бундан мустасно, масалан, ижара шартномасида қўлга 
киритилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини ѐки уни реализация қилишдан 
тушган даромаднинг бир қисми фуқаролик қонунчилигига мувофиқ, ижарага 
берувчига топширилиши кўзда тутилган бўлиши мумкин).
Ер участкасидаги мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар, 
ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиѐжлари учун белгиланган 
тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга 
солиш ҳам шарҳаланаѐтган модданинг 1-қисми, 3-бандига мувофиқ ер эгаси, 
ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорларининг ҳуқуқларидан 
бири ҳисобланади. ЎзР Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 
йил 14 январдаги 6/2002-10-сон қарори билан тасдиқланган ―Ер ости 
бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш 
тартиби 
тўғрисида‖ги 
йўриқномага 
биринчи 
иловада 
Ўзбекистон 
Республикасининг кенг тарқалган фойдали қазилмалари рўйхати келтириб 
ўтилган. Унга мувофиқ, қум, шағал, майда шағал-тош, лой, қумоқ тупроқ, 
харсанг тошлар, қумтош, кварцит, оҳактош, чиғаноқтош ва бошқалар 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
кенг 
тарқалган 
фойдали 
қазилмалар 


187 
ҳисобланади. Ушбу рўйхатда белгиланган фойдали қазилмалардан фойдаланиш 
ҳақ тўланмасдан амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
ўрмон ва сув қонунчилигида ҳам улардан хўжалик эҳтиѐжлари учун 
фойдаланиш асослари кўзда тутилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 
―Ўрмон тўғрисидаги‖ қонунининг 21-моддасида тайѐрланган маҳсулотга ва уни 
сотишдан 
олинган 
даромадга 
мулкдор 
бўлиш 
ўрмондан 
доимий 
фойдаланувчиларнинг ҳуқуқи сифатида кўзда тутилган. 
Ер участкасидан фойдаланувчи ундан унумли, самарали ва оқилона 
фойдаланиши зарур. Ер участкасидан фойдаланишда белгиланган мақсадга 
эришиш учун ундан фойдаланувчилар ерларни суғориш ва уларнинг захини 
қочириш, агротехника ва бошқа мелиорация ишлари ўтказишлари мақсадга 
мувофиқ. Ушбу тадбирлар уларга кўпроқ ҳосил олиш, улардан фойдаланиш 
даражасини ошириш имконини бериши туфайли ер эгаси, ердан фойдаланувчи, 
ижарачи ва ер участкаси мулкдорлари бу каби ишларни амалга оширишдан 
манфаатдордирлар. Шарҳланаѐтган модданинг мазкур банди ҳам ер 
қонунчилигига ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдорларининг ушбу ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида киритилган. 
Шунингдек, ушбу қоида ер қонунчилигининг ерлардан оқилона, самарали ва 
белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш деган принципини 
кафолатлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорлари 
қишлоқ хўжалик экинларини, дов-дарахтларни суғориш ҳамда бошқа мақсадлар 
учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олишга ҳақлидирлар. 
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги ―Сув ва сувдан фойдаланиш 
тўғрисида‖ги қонуни 30-моддасига мувофиқ, сувдан фойдаланувчиларнинг 
барчасига нисбатан сувдан лимит бўйича фойдаланиш тартиби белгиланади. 
Сувдан фойдаланиш лимитлари сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, 
магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиѐт тармоқлари, 
ҳудудлар ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи бўйича белгиланади, ер ости сувлари 
борасида эса геология ва минерал ресурслар ҳамда давлат кончиликни назорат 
қилиш органлари билан келишиб белгиланади. Сувдан фойдаланиш лимитлари 
қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан белгиланиб, унга риоя этиш 
идоравий бўйсунувидан қатъи назар, сувдан фойдаланувчиларнинг барчаси 
учун мажбурий ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
сувдан фойдаланишнинг меъѐрлари ва лимитларини тасдиқлаш тартибини 
белгилайди. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдорлари қишлоқ хўжалик экинларини, дов-дарахтларни суғориш ҳамда 
бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан фойдаланганларида ушбу 
лимитларга ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа талабларга қатъий риоя 
этишлари лозим. 
Ер эгаси ва ер участкаси мулкдори белгиланган тартибда уй-жой 
бинолари, ишлаб чиқариш, маданий-маиший ҳамда бошқа иморатлар ва 
иншоотларни барпо этиш, ер участкаларидан фойдаланиш мақсади ва лойиҳа 
ҳужжатларига мувофиқ уларни қайта қуриш ва бузиб ташлашга ҳақлидирлар, 
ердан фойдаланувчи ва ижарачилар эса бу ишларни амалга оширишда ер 


188 
эгалари розилигини олишлари лозим. Бундай рухсатсиз амалга оширилган 
ҳаракатлар ноқонуний ҳисобланади ҳамда қурилган иморатлар ер эгаси ѐки 
мулкдори талаби билан бузилади, бунда ўзбошимчалик билан иморат қурган 
ердан фойдаланувчи ѐки ижарачи сарфлаган харажатлар қопланмайди. Агар 
бунда ҳуқуқбузар қилмишида маъмурий ѐки жиноят таркиби аломатлари 
мавжуд бўлса, у Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган умумий 
асосларда жиноий ѐки маъмурий жавобгарликка тортилади. Ер эгаси ва ер 
участкаси мулкдори белгиланган тартибда уй-жой бинолари, ишлаб чиқариш, 
маданий-маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни барпо этиш Ер 
кодексида белгиланган ер участкаларидан фойдаланиш мақсадига мос бўлиши 
лозим.
Ер участкаси олиб қўйилган тақдирда унга етказилган зарарнинг (шу 
жумладан бой берилган фойданинг) қопланишини ѐки ер участкасидан 
ихтиѐрий равишда воз кечилганида сарфланган харажатларнинг тўланишини 
талаб қилиш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси 
мулкдорларининг процессуал ҳуқуқларидан ҳисобланади. Улар юқоридаги 
мазмундаги талаб билан даъво қўзғатиб фуқаролик ишлари бўйича тегишли 
ҳудуддаги судга мурожаат этишга ҳақлидирлар. Уларнинг талаби фуқаролик, ер 
ва фуқаролик процессуал қонунларида белгиланган умумий асосларда 
кўрилади ва ҳал этилади. Ер участкаси олиб қўйилган тақдирда унга етказилган 
зарар (шу жумладан бой берилган фойданинг) Ер кодексининг 41-моддасига 
мувофиқ, тўла ҳажмда қопланиши керак. Жисмоний шахсларга берилган ер 
участкалари давлат ѐки жамоат эҳтиѐжлари учун мазкур шахсларнинг 
хоҳишига кўра туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарори билан аввалги ер 
участкаси билан айнан бир хил ер участкаси ажратилгач, шу ер участкаси олиб 
берилаѐтган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олиб қўйилаѐтган ер 
участкасининг ўрнига янги жойда уй-жой, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа 
иморатларни қуриб берганидан кейин ҳамда Ер кодексининг 86-моддасига 
мувофиқ бошқа барча зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла 
ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйилиши мумкин. 
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорлари ер 
участкасини ѐки унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
вақтинча фойдаланишга ва ички хўжалик ижарасига беришга ҳақли. Ер 
кодексининг 24-моддасига мувофиқ, ижарага берилган ер участкаси ѐки унинг 
бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади, қонунда назарда тутилган 
ҳоллар бундан мустасно. Шунга мувофиқ,е эгаси, ердан фойдаланувчи, 
ижарачи ва ер участкаси мулкдорлари ер участкасини ѐки унинг бир қисмини 
вақтинча фойдаланишга ѐки ички хўжалик ижарасига берганларида ер 
қонунчилигида белгиланган талабларга риоя этишлари лозим.
2. Ер кодексининг 17-моддасига биноан, жисмоний шахсларнинг ер 
участкаларига бўлган ҳуқуқлари шаклидан бири ер участкасига мерос қилиб 
қолдириладиган 
умрбод 
эгалик 
қилиш 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг фуқаролари Ер кодексининг 19-моддасига асосан, деҳқон 
хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни 
ободонлаштириш учун, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун 


189 
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси олиш 
ҳуқуқига эгадирлар. Туман ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг ер 
участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини 
кимошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиши Ер кодексининг 6-
моддасида белгиланган. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинади.
Шарҳаланаѐтган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, ер эгаси бўлган 
фуқаро ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқини, шу жумладан кимошди савдоси асосида олинган шундай ҳуқуқни 
деҳқон хўжалиги юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш мақсадида кредитлар 
олиш учун гаровга қўйиши мумкин. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, ер 
табиат объекти сифатида гаровга қўйилмайди, балки унга бўлган ҳуқуқ (яъни, 
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) гаровга қўйилади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish