Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

 
14-модда. Ер мониторинги 
 
Ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, 
ерларга баҳо бериш, салбий жараѐнларнинг олдини олиш ва оқибатларини 
тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат. 
Давлат ер кадастрини юритишни, ердан фойдаланишни, ер тузишни, ер 
фондидан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш устидан давлат 
назоратини амалга оширишни, ерларни муҳофаза қилишни ахборот билан 
таъминлаш ер мониторинги асосида амалга оширилади. 
Ер мониторингини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
Ер мониторинги ер фондидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга 
баҳо бериш, салбий жараѐнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш 
мақсадида унинг ҳолатини кузатиб бориш тизимидан иборат бўлиб, унинг 


96 
вазифасига тупроқнинг ҳолати бўйича тизимли кузатувларни ташкил этиш, 
олиб бориш ва уни унда кечаѐтган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда 
уларнинг тупроқ унумдорлигига таъсири, тупроқдаги салбий жараѐнларни 
бартараф этиш ва олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишга 
қаратилгандир. 
Мониторинг лотин тилига оид атама бўлиб, ―monitor‖ – ―кузатиш‖, 
―назоратлаш‖, ―бошқариш‖ деган маъноларни англатади ҳамда муайян 
объектни тизимли текшириб боришда ифодаланади. Мазкур тушунча табиий 
объектларга нисбатан расман 1972 йил БМТнинг табиатни муҳофаза қилиш 
бўйича ўтказган Стокгольм конференциясида илк бор ишлатилди.
Ер мониторинги – ер фонди ҳолати устидан кузатиш тизими сифатида, 
табиий муҳит ҳолати мониторинги таркибий қисмини ташкил этади ҳамда 
табиий ресурсларнинг бошқа тоифа мониторинглари ўртасида асосий боғловчи 
вазифани бажаради.
Республикамизда 
ер 
мониторинги 
билан 
боғлиқ 
ижтимоий 
муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг Ер 
кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Ўзбекистон 
Республикасида ер мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида‖ги 
2000 йил 23 декабрдаги 496-сонли қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган 
―Ўзбекистон Республикасида ер мониторинги тўғрисида‖ги Низом асосида 
амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикасининг барча ерлари, уларнинг ҳуқуқий режими, 
фойдаланилиш мақсади ва характеридан қатъи назар, мониторинг объекти 
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ер мониторингининг асосий вазифалари бўлиб 
ер фонди ҳолати ўзгаришларини ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар 
тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш, уларни баҳолаш, салбий 
жараѐнларни прогнозлаш ҳамда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш 
бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек давлат ер кадастри юритилишини, 
ердан фойдаланишни, ер тузишни, ер фондидан мақсадли ва оқилона 
фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер ресурсларини давлат томонидан 
бошқаришга доир бошқа функциялар устидан давлат назоратини ахборот билан 
таъминлаш ҳисобланади. 
Ер мониторинги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, 
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси 
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси 
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Ўзбекистон 
Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон 
Республикасининг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари иштирокида 
амалга 
оширилади. 
Вазирликлар 
ва 
идораларнинг 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш, ер мониторинги маълумотларини умумлаштириш 
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат 
кадастри давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. 


97 
Ерларнинг ҳолати ўзгаришларнинг йўналиши ва жадаллигига оид бир 
қанча изчил кузатишларни (даврий, мавсумий, суткалик) таҳлил қилиш, 
олинган кўрсаткичларни ерларнинг сифат ҳолати нормативлари билан 
таққослаш орқали баҳоланади. Ер ҳолатини баҳолаш кўрсаткичлари муайян 
давр ѐки сана учун ҳам абсолют, ҳам нисбий кўрсаткичларда (ўлчов бирлигида) 
ифодаланади. 
Ер мониторингини ўтказишда зарур ахборотларни олиш учун масофадан 
туриб зондлаш (аэрокосмик суратга олиш ва кузатишлар), ерда суратга олиш ва 
кузатиш, фонд материаллари қўлланилади. 
Мониторингнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: 
-
салбий жараѐнларнинг оқибатларини бартараф этиш ва уларнинг 
олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, улардаги ўзгаришларни ўз 
вақтида аниқлаш ва ер фонди ҳолатини баҳолаш; 
-
давлат ер кадастрини ахборот билан таъминлаш, ерлардан оқилона 
фойдаланиш ҳамда ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни назорат 
қилиш.
Мониторинг ерлардан фойдаланиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда олиб 
борилади ва ер фонди тоифаларига мувофиқ бўлган қуйидаги кичик тизимларга 
бўлинади: 1) қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар мониторинги; 2) аҳоли 
пунктлари ерлари мониторинги; 3) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа 
мақсадлардаги ерлар мониторинги; 4) табиатни муҳофаза қилиш, 
соғломлаштириш, рекреацион мақсадлардаги ерлар мониторинги; 5) тарихий-
маданий мақсадлардаги ерлар мониторинги; 6) ўрмон фонди ерлари 
мониторинги; 7) сув фонди ерлари мониторинги; 8) захира ерлар мониторинги. 
Ҳудудий қамраб олинишига кўра ерларнинг республика, минтақавий ва 
маҳаллий мониторинги амалга оширилади. Республика мониторинги 
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини қамраб олади. Минтақавий 
мониторинг физик-географик, маъмурий ва бошқа чегаралар билан 
чегараланган ҳудудларни қамраб олади. Маҳаллий мониторинг эса алоҳида ер 
участкалари ва манзара-экология комплексларини қамраб олади. 
Ер мониторингининг мазмуни ер фонди ҳолатини махсус ташкил этилган 
мунтазам кузатишлар (суратга олиш, текшириш ва қидирув)дан, шунингдек, 
ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш, экинзорлар, далалар, участкалар, 
манзара-экология 
комплексларининг 
ҳолати; 
ерлар 
унумдорлигининг 
ўзгаришига, уларнинг таназзули ва деструкцияси (аридизация ва чўлланиши, 
сув, ирригация ва шамол эрозияси, чиринди миқдори ўзгариши, тупроқ 
таркибининг ўзгариши, оҳаклилиги, бегона ўт босганлиги, шўрланганлиги, 
қишлоқ хўжалиги ерларининг ўт босганлиги, ерларнинг пестицидлар, оғир 
металлар, радионуклидлар ва бошқа токсик моддалар, саноат, маиший ва бошқа 
чиқиндилар билан ифлосланиши)га таъсир қилувчи жараѐнлар (омиллар); 
табиий озуқабоп ўтлар қоплами ҳолатининг ўзгариши (ўсимликлар таркиби, 
тузилиши, ҳосилдорлиги, сифати ва тўйимлилигининг ўзгариши) билан боғлиқ 
жараѐнлар; дарѐлар қирғоқларининг, Орол денгизи, кўллар, сув омборлари, 
ирригация ва гидротехника иншоотларининг ҳолати; жарликлар ва ўпқонлар, 
ўпирилишлар, сел оқимлари, зилзилалар, сув тошқинлари, ―дегишлар‖, карст, 


98 
ер чўкиши, бошқа экзоген ва эндоген жараѐнлар ва антропотехноген ҳодисалар 
туфайли пайдо бўлган жараѐнлар; аҳоли яшаш жойлари, нефть ва газ қазиб 
олиш, тозалаш иншоотлари, гўнгхоналар, ахлатхоналар, ѐнилғи-мойлаш 
материаллари, ўғитлар, заҳарли химикатлар омборлари, токсик саноат 
чиқиндилари ва радиоактив материаллар кўмилган жойлар, шунингдек бошқа 
саноат объектлари ерларининг ҳолати ҳақидаги ўзгаришларини аниқлаш, 
баҳолаш ва прогнозлашдан иборатдир. 
Ер мониторинги жараѐнида ер ҳолати устидан тизимли кузатув (расмга 
олиш, тадқиқ этиш) амалга оширилади. Муддатлари ва даврийлигига кўра 
ерларнинг ҳолатини учта гуруҳда кузатишлар амалга оширилади: 
1. Базавий (ер мониторингини юритишнинг дастлабки босқичида кузатиш 
объектларининг ҳақиқий ҳолатини қайд этувчи бошланғич) кузатишлар. 
2. Даврий (йиллик ва табиий тусдаги даврлар бўйича) кузатишлар. 
3. Тезкор (жорий ўзгаришларни қайд қилувчи), бир йилдан кам оралиқ 
даврда мунтазам ѐки бирйўла бажариладиган кузатишлар. 
Экин майдонлари, далалар, участкалар, манзара-экология комплекслари 
ҳолатини бевосита кузатишда олинган базавий (бошланғич) маълумотлар 
туманлар, шаҳарлар, қўрғонлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва 
умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича, шунингдек алоҳида табиий 
комплекслар бўйича умумлаштирилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 
ерларнинг базавий ва даврий мониторинги - Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари 
томонидан юритилади. 
Ерларнинг мониторинги турли усул ва воситаларда амалга оширилади. У 
ўзида табиий кузатувлар тизими (масофавий, стационар, экспедициявий) ҳамда 
ахборот-қидирув тизими, маълумотларни қайта ишлаш, бошқарув тизими 
кабиларни қамраб олувчи автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга 
оширилади.
Ерларнинг тезкор (навбатчи) мониторинги туманлар ва шаҳарлардаги 
базавий ва даврий мониторинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда туманлар 
(шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан юритилади. 
Ер мониторингини юритиш бўйича ишлар давлат бюджети маблағлари 
ҳисобига амалга оширилади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish