Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


тарихий ѐдгорликлар, мавжуд ерлар



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

тарихий ѐдгорликлар, мавжуд ерлар
– халқ турмушидаги 
энг муҳим тарихий воқеалар билан, Ватан уруши, халқаро бардамликни 
мустаҳкамлаш, ғалаба ва хотира, фан ва техниканинг, халқлар мажанияти ва 
турмушнинг ривожи билан, атоқли сиѐсий давлат, ҳарбий арбобларнинг ҳаѐти 
билан алоқадор бўлган иморат, иншоот, эсдалик жойлар ва объектлар мавжуд 
бўлган ерлар киради. 
б) 
тарихий-маданий қўриқхоналар ерлари 
– қонун асосида тарихий-
маданий қўриқхона мақсадида ажратилган, табиий воситаларга эга бўлган ер 
майдонлари бўлиб, тарихий ва маданий бойликларни сақлаш ҳамда уларни 
муҳофаза қилишга қаратилгандир. 
в)
миллий ва мемориал боғларга ажратилган ерлар
– бу табиатнинг 
муҳофаза этилишига арзигулик бўлган ҳудудларидан бир кўриниш бўлиб, 
уларда табиат дурдоналарини асраш, муҳофаза қилиш борасида иш олиб 
борилиб, сайѐҳ-туристлар, табиат ошуфталарининг келишига рухсат этилиб, 
миллий ва мемориал аҳамиятга эга бўлган мақсадда фойдаланилади. Мисол: 
Угам-Чотқол табиий миллий парки 1990 йилда ташкил этилган. У Тошкент 
вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб 574,6 минг гектар ерни ўз ичига олади. 
г) 
мозорлар жойлашган ерлар
– инсонни вафотидан кейин уни дафн 
этиш (кўмиш) ва ҳаѐтий қабрини сақлаш учун тегишли органлар томонидан 
ажратилган ѐки белгилаб берилган ерлар киради. 
д) 
табиат ѐдгорликлари мавжуд ерлар
– Ўзбекистонда 400дан ортиқ 
табиат ѐдгорликлари бўлиб, Вазирлар Кенгашининг 1993 йил 18 декабрдаги 
қарорига биноан, катта бўлмаган ўрмонзорлар, кўллар, шаршаралар, шифобахш 
булоқлар, кўркам қоялар, ғорлар, айрим ноѐб дарахтлар жойлашган ерлар ушбу 
категория ерларига киради. 


329 
е) 
маданий ѐдгорликлар ерлари
– монументал, тасвирий, Амалий-
декоратив, санъат асарлари ва маданий аҳамиятга эга бўлган бошқа ерлар 
киради. 
ж) археологик ѐдгорликлари мавжуд ерлар – кўхна шаҳар, қўрғонлар, 
қадимий манзилгоҳлар, корхоналар, канал ва эски сув иншооти топилмалари, 
қадамий дафн жойлари, тош ҳайкаллар, қоялардаги тасвирлар, қадамий-
тарихий тақинчоқлар, қўл ѐзмалари ҳамда бошқа қазиб ѐки кавлаб олинган 
топилма объеклари мавжуд ерлар киради. 
10. Ер кодексининг 8-моддасининг 5-бандига асосан, ушбу тоифадаги 
ерлар тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган мақсадлар учун фойдаланиши 
шарт бўлиб, Ер кодексининг 23-моддаси талаби асосида амалга оширилиши 
лозим. 
Шунингдек, ушбу категория ерларда (айрим) белгиланган мақсадларга 
зид бўлган ҳар қандай (ҳаракат) ѐки фаолият олиб борилса Ер кодексининг 36-
моддасига асосан, ер участкаларига, бўлган ҳуқуқлар бекор қилиниши мумкин. 
Мазкур категория ерларидан фойдаланувчи субъектлар, шу мақсадда 
берилган ерларга нисбатан тўла ҳуқуқ ва мажбуриятга эга бўлиб, уни сақлаш 
мажбуриятини ҳам олади (Ер кодекси 29-модда). 
Зеро, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлардан фойдаланувчи 
субъектлар Ер кодексининг 5-боби, 39-42-моддаларида кўрсатилган талабларни 
ҳам бажаришга мажбурдирлар. 
11. Шарҳланаѐтган моддани 2-қисмига асосан, тарих ва маданият 
ѐдгорликлари атрофида муҳофаза зоналари ва бинолар қуришни тартибга 
солиш зоналари белгиланади, - деб кўрсатилган. 
Демак, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни муҳофаза зоналарини 
белгилаш, ушбу категория ерларни ва мазкур объектларни муҳофаза қилишни 
таъминлайди. 
Ушбу категория ерларни муҳофаза қилиш мақсадида 20 метрдан 50 
метргача базан эса ушбу объектларни териториал хусусиятлари инобатга 
олиниб, ундан ҳам кўпроқ муҳофаза зонаси ерлари ажратилиши мумкин. 
12. Мазкур категория ерларда тегишли қурилиш қуриш ва бошқа 
объектларни қуришни мўлжаллаштириш таъқиқланади. Шуниси эътиборлики, 
кўрсатилган жойларда маълум қурилиш ва иншоотларни қуриш фақат тегишли 
ҳокимият ҳамда ваколатли идораларнинг розилиги билан тегишли қонун 
асосида амалга оширилиши мумкин. 
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни атрофида муҳофаза зоналари 
ва бинолар қуришни тартибга солиш масалалари, Вазирлар Маҳкамасининг 
1992 йил 27-май 248-сонли қарори билан тасдиқланган ―Ўзбекистон 
Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига 
оид бўлмаган эҳтиѐжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш 
тартиби тўғрисида‖ги Низоми, яна 1992 йил 21 апрелдаги 174-сонли қарорига 
биноан ―Ўзбекистон Республикасида сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, 
дарѐлар, магистрал каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик суви ва 
маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда 


330 
ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидаги 
Низом‖и билан тартибга солинади. 
Шунингдек, қўриқхоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган: Ўзбекистон 
Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги ―Ўсимликлар ва 
ҳайвонларнинг қимматли ва йўқолиб бораѐтган турларини муҳофаза қилишни 
кучайтириш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида‖ги қарорида 
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-
сон, 337-модда) йўқолиб бораѐтган ѐввойи ҳайвонларнинг қмматли турларини 
тутқунликда сақлаш, муҳофаза этиш ва республикадан ташқарига олиб кетиш 
мумкинлиги кўрсатилган. 
13. Шарҳланаѐтган модданинг 3-қисми ҳам бевосита 2-қисмида 
кўрсатилган ҳолатлар билан боғлиқ бўлиб, юқорида кўрсатилган ва бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниб ўзининг бир қатор хусусиятларига 
эгадир. 
Тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган ерлар ва у билан боғлиқ 
масалалар Вазирлар Маҳкамасининг директив ҳужжатлари билан бирга, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Маданият 
Вазирлиги 
ҳамда 
Маданият 
ѐдгорликларини сақлаш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг меъѐрий 
ҳужжатлари, режа-топшириқлари, буйруқлари ва қўлланмалари асосида ҳам ва 
Низом бўйича ҳам тартибга солинади. 
Ҳар қандай ҳолатда, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни ажратиш 
ва бундай ерлардан фойдаланиш, улар атрофида муҳофаза зоналари ҳамда 
бинолар қуришни тартибга солиш зоналарини белгилаш тартиби Вазирлар 
Маҳкамасининг қарори, Республика Маданият Вазирлигининг буйруғи ҳамда 
Маданият ѐдгорликларини сақлаш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармаси 
томонидан ишлаб чиқилган тегишли Низом асосида амалга оширилиши лозим. 
Масалан: Маданият ѐдгорликларини сақлаш илмий ишлаб чиқариш 
бошқармаси томонидан 1 январ 2000 йил тасдиқланиб, Шаҳрисабз туман 
ҳокимлигининг 2000 йил 19 апрел қарори билан рўйҳатдан ўтказилган 
―Шаҳрсабз тарихий ва маданий ѐдгорликларини сақлаш ва улардан 
фойдаланиш давлат инспекциясининг Низоми‖ни, 1996 йил 1 декабрдаги 
―Шаҳрисабз шаҳар Амир Темур номли моддий маданият тарихи музейи 
Низоми‖ни ва бошқа бир қатор ҳужжатларни кўрсатиш мумкин. Демак, ушбу 
Низомлар ҳокимликлардан рўйҳатдан ўтказилиб тарихий-маданий ахамиятга 
молик ерлар билан боғлиқ масалаларни ечиш учун ҳам манба бўлади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish