Иккинчи белгиси — жиноятчига жисмоний ёки моддий зарар етказилиши мумкин. Жисмоний зарар жиноятчининг баданига у ёки бу даражада шикаст етказишда, моддий зарар эса жиноятчига мулкий зарар етказишда (масалан, кийимини йиртиш, транспорт воситасига зарар етказишда (агар транспортдан фойдаланиб қочиб кетмоқчи бўлса) ифодаланади. Жиноятчини ушлаш уни одил судлов органларига топшириш мақсадида қилинганлиги туфайли жиноятчини ўлдириш мумкин эмас. Аммо милиция ходимларига, чегара қўшинлари ходимларига, ҳарбий хизматчиларга, божхона ходимларига, агар бунга зарурат туғилса, қурол ишлатиш ҳуқуқи берилган.
Учинчи белгиси — жиноятчини унга зарар етказиш орқали ушлаш ягона ва охирги чора сифатида қўлланган бўлиши керак.
Тўртинчи белгиси — жиноятчини ушлаш вақтида унга етказилган зарар жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси жиноятчининг харакатларига мувофиқ келиши керак.
Жиноятчининг қонун билан қўриқланадиган объектга етказган зараридан уни ушлашга ҳаракат қилган шахснинг жиноятчига етказган зарари ошиб кетмаслиги керак. Аммо иш ҳолатларига кўра, жиноятчи етказган зарардан ошиб кетиб, ушланмаса етказиши мумкин бўлган зарар даражасида бўлса ҳам ушлашнинг зарурий чегарасидан чиқилмаган деб топилиши мумкин.
Бешинчи белгиси — ушлаш тегишли давлат органларига топшириш мақсадида қилинганлиги туфайли, ушлаш вақтида унга зарар етказиш, жиноят учун қасд олиш мақсадида, оломон қилиш мақсадида қилинмаган бўлиши керак. Бундай ушлаш ва унга зарар етказиш умумий асосларда жавобгарликни келтириб чиқаради.
Жиноятчини ушлаш вақтида унга етказилган зарар жиноятнинг хусусиятига, ижтимоий хавфлилик даражасига, ушлашнинг талабларига бутунлай мувофиқ келмаган бўлса, ушлашнинг зарурий чегарасидан четга чиқилган деб топилади.
ЎзР ЖК 39-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ушлаш воситалари ва усулларига, қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига, шунингдек, ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилади.
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида унга етказилган зарарнинг қонунийлигини баҳолашда, қилмишни содир этган шахснинг ушланишдан қочиш мақсадида қилган ҳаракатлари, ушловчининг кучи ва имкониятлари, руҳий ҳолати ва ушлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади.
Жиноятчини ушлашнинг зарурий чоралари чегарасидан чиққанликни аниқлаш ва белгилаш анча мураккаб ишдир. Чунки бунда ҳар икки томоннинг ҳаракатларини баҳолаш категориясига асосланган ҳолда солиштирилади.
Жиноятчини ушлаш вақтида унга зарар етказилади. Ана шу зарар жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасига, ушлашнинг шароитига бутунлай мос келмаса ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқилган деб топилади. Жиноятчининг ижтимоий хавфлилик даражаси келтирилган зарарнинг миқдори билан белгиланади. Ушлаш вақтида етказилган зарар жиноят натижасида етказилган зарардан ошиб кетса, ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилади. Бундай номувофиқлик жиддий, аниқ кўриниб турган бўлиши керак. Жиноятчига ушлаш вақтида етказилган зарар, жиноятчи томонидан етказилган зарарга жиддий мувофиқ келмасагина, аниқ кўриниб турган бўлсагина ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилади. Жиноятчи жиноий фаолиятини давом эттирмаётган, қочиб кетишга ҳаракат қилмаётган бўлса, унга нисбатан ушлашнинг зарурий чоралари қўлланиб, унга зарар етказилиши мумкин эмас. Жиноятчи таъқибдан қочаётиб қоқилиб кетиб йиқилса, унга нисбатан ушлаш чоралари қўлланиб, зарар етказилиши мумкин эмас. Бунга зарурат бўлмагани ҳолда жиноятчига зарар етказиш ҳам ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилади.
Балиқчилик хўжалигининг икки ходими Ҳозирқонуний балиқ тутаётган икки кишини кўриб қоладилар. Уларнинг бири ўзини назоратчилар қўлига топширади. Иккинчиси эса қочиб кета бошлайди. Шунда назоратчилардан бири ўқ отар қуролдан отиб қочиб кетаётган шахсни ярадор қилади. Бундай ҳолда жиноятчини ушлаш чоралари, ушлашнинг чораларига мувофиқ келмаганлиги боис жиноятчини ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилади.
Демак, жиноятчини ушлаш вақтида унга зарар етказиш, ушлашнинг ягона ва охирги чораси бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |