2-§. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш
Жазо тайинлашда жазони индивидуаллаштиришнинг энг муҳим шарти жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни эътиборга олишдир. Жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар маълум даражада қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини белгиловчи мезон ҳисобланади.
Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасида, оғирлаштирувчи ҳолатлар эса 56-моддасида берилган.Қуйида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни жазо тайинлашда эътиборга олиниши ҳақида тўхталамиз.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-модда-сида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг, бир томондан, реал ҳаётда кўпроқ тарқалган турлари ҳамда турли-туман жиноятлар содир қилиш учун типик бўлган ҳолатлар олинган бўлса, иккинчи томондан, қонун чиқарувчи орган жиноят содир этиш ва жиноятчи шахсига жиддий таъсир қиладиган ҳолатларнигина жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар рўйхатига киритган.
Жиноят ҳуқуқи назариясида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг роли ҳақида ягона фикр йўқ. Айрим муаллифлар енгиллаштирувчи ҳолатлар айб даражасига таъсир қилади130[130] деса, бошқа бирлари суд томонидан тайинланадиган жазони енгил-лаштиради деб ҳисоблайдилар131[131]. Яна бошқалари эса енгиллаш-тирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини белгилайди, деб ҳисоблайдилар.132[132] Г.Л. Кригер эса жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар фақат айб даражасига, жазо миқдори ёки содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасигагина таъсир қилмасдан, балки жавобгарлик ва жазодан озод қилишнинг муҳим шартлари ҳам бўлиб қолади, деб ёзади133[133].
М.А. Скрябин134[134] эса жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар жиноят таркибидан ташқаридаги ҳолатлар бўлиб, содир этилган жиноятга ёки жиноят содир этган кишининг шахсига бевосита ёки билвосита тегишли бўлиб, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини камайтиради, (енгиллаштирувчи ҳолатлар) ёки оширади, (оғирлаштирувчи ҳолатлар) ва жавобгарлик ва жазога таъсир қилади, деб ёзади.
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, енгиллаш-тирувчи ҳолатларнинг жиноят-ҳуқуқий аҳамияти ҳақида юридик адабиётларда турли фикрлар билдирилган. Уларнинг барчаси енгиллаштирувчи ҳолатларни қилмиш ва айбдорнинг шахси билан боғлаб тушунтирганлар.
Енгиллаштирувчи ҳолатларни тавсифлаш масаласига ҳам муаллифлар турлича ёндашганлар. М.А. Скрябин “Қонун жазо тайинлашда ҳуқуққа хилоф қилмиш ва жиноятчи шахсини характерловчи ҳолатларга аҳамият беради. Оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни қуйидагича ифодалашни таклиф қилади: 1. Фақат жиноятнинг ўзига тегишли ҳолатлар; 2. Фақат айбдорнинг шахсига тегишли ҳолатлар; 3. Айбдорнинг шахсига ва жиноятга тегишли ҳолатлар.135[135] Бизнинг назаримизда, енгиллаш-тирувчи ҳолатларни бундай таснифлаш амалдаги Жиноят кодексидаги 55-моддада кўрсатилган енгиллаштирувчи ҳолатларга ҳам тўғри келади. Масалан, вояга етмаганларнинг жиноят содир этиши (“ж” банди) ва ҳомиладор аёлларнинг жиноят содир этиши (“з” банди) фақат шахсга тегишли бўлган енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланса, мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат жиҳатдан ёхуд бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли жиноят қилиш фақат жиноятга тегишли бўлган енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланса, айбни бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш ҳам жиноятга, ҳам шахсга тегишли бўлган енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар фақатгина жазони енгиллаштиришнинг ўзи учун асос бўлмасдан, балки жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш учун асос бўлиши ҳам мумкин. Жумладан, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66-моддаси жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлиши мумкин. Аммо содир этилган жиноят-нинг ижтимоий хавфи катта бўлмаслиги ёки жиноят оғир ёки ўта оғир бўлса ва 55-модданинг “а” бандидаги ҳолат мавжуд бўлса, суд енгиллаштирувчи ҳолат деб жазо тайинлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасида кўрсатил-ган енгиллаштирувчи ҳолатлар барчаси учун қуйидаги ҳолатлар хосдир.
1. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган енгиллаштирувчи ҳолатлар ЖКнинг Махсус қисми моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг жиноят таркиби-дан ташқарида бўлиб, қилмишни квалификация қилиш учун таъсир қилмайди, квалификацияни ўзгартирмайди.
2. Бу моддада кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар ЖКнинг Махсус қисми моддасининг квалификация қилиш учун зарурий белгиси сифатида кўрсатилган бўлса, жазо тайинлаш вақтида яна 55-моддага мурожаат қилинмай ўша модданинг санкцияси доирасида жазо тайинланади. Чунки қонун чиқарувчи орган 55-моддада назарда тутилган енгиллаштирувчи ҳолатни ЖК Махсус қисмида енгиллаштирувчи ҳолат сифатида кўрсатиб, шунга мувофиқ равишда санкциясини ҳам енгиллаштирган.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси “д” бандида “Жабрланувчининг зўрлик, оғир ҳақорат ёки бошқача Ҳозирқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида жиноят содир этиш” енгиллаштирувчи ҳолатлардан бири сифатида кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисмининг 98-моддасида эса жабрланувчи томонидан қилинган Ҳозирқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, шунингдек унинг бошқа Ҳозирқонуний ҳаракатлари туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш - беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, дейилади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддасида қасддан одам ўлдириш учун шу модданинг 1-қисмида 15 йилгача муддатга, 2-қисмида 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси билан жазоланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 98-моддасида ҳам қасддан одам ўлдириш жинояти учун жавобгарлик белгиланган, лекин кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида содир этиш бу жиноятнинг жиноят таркиби доирасига зарурий белги сифатида киритилганлиги учун енгиллаштирувчи ҳолат шу модданинг ўзида ҳисобга олинган.
Демак, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасида кўрсатилган енгиллаштирувчи ҳолат Махсус қисмнинг, барча моддаларида кўрсатилган жиноятлар учун, Махсус қисмнинг муайян бир моддасида кўрсатилган енгиллаштирувчи ҳолат фақат шу модданинг ўзи учунгина аҳамиятли холос.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг рўйхати қатъий бўлмай, суд жазо тайинлаш вақтида бу моддада кўрсатилмаган бошқа ҳолатларни ҳам ишдаги ҳолатларга қараб енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаши мумкин. Масалан, давлат олдидаги катта хизматлари, ақлий ривожланишининг жисмоний ривожланишига нисбатан орқада қолиб кетганлиги ва ҳоказолар.
С.Г. Закутский ва М.Х. Рустамбоев ишда енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, жазо тайинлашда қуйидагиларга асос бўлади деб ёзадилар:
а) альтернатив санкцияда белгиланган жазо турларидан енгилроғини тайинлаш
б) санкцияда кўрсатилган энг оз қисмига яқинроқ муддатни ёки қисмини тайинлаш
в) қўшимча жазони қўлланмаслиги
г) шартли ҳукмни қўллаши мумкин.136[136]
Бизнинг назаримизда, бунга қўшимча равишда яна айтиш мумкинки, енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги яна қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш, ЖКнинг 662-моддаси тартибида жавобгарликдан озод қилиш учун маълум даражада асос бўлиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |