в) етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини ҳисобга олиш.
Жазо тайинлаш вақтида суд томонидан эътиборга олиниши керак бўлган ҳолатлардан бири, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдоридир.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасининг “б” бандида “Етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиш” жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида, 56-моддасининг “з” бандида эса “жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб чиққанлиги” жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида кўрсатилган бўлиб, оғир оқибатнинг келиб чиқиши маълум маънода етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорига тегишли бўлган Жиноят кодексининг 55 ва 56-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар жиноят таркибидан ташқарида бўлган белгилар ҳисобланиб, қилмишни квалификация қилиш учун таъсир қилмайди, балки суд жазо тайинлашда эътиборга олади.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг кўплаб моддаларида етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори ўша моддада назарда тутилгани жиноят таркибининг зарурий белгиси ҳисобланиб, жиноятни квалификация қилишга бевосита таъсир қилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 180-моддасида сохта банкротлик, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олмаслиги ҳақида била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълон бериши креди-торларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, дейилган. Демак, бу моддада кўрсатилган зарар миқдори қилмишнинг шу модда билан квалификация қилиш учун зарурий белги сифатида қатнашмоқда, яъни етказилган зарар кўп миқдорни ташкил қилсагина жиноят шу модда билан квалификация қилинади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси” бўлимида кўрсатилишича, кўп миқдордаги зарар энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар тушунилиши керак. Демак, етказилган зарарнинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор экан, суд жазо тайинлашда эътиборга олиш керак, деган ҳаққоний миқдор қанча бўлиши керак деган савол туғилади. Бизнинг фикримизча, келтирилган кўп миқдордаги зарар қонунда белгиланган энг кам қисмига яқинлашиб келса, суд жазонинг енгилроғини (агар бошқа оғирлаштирувчи белгилари бўлмаса) ёки санкцияда белгиланган жазонинг энг кам қисмига яқинроқ қисмини, агар етказилган зарар қонунда белгиланган энг кўп қисмига яқинроқ келса жазонинг оғирроғини ёки санкцияда белгиланган жазонинг энг кўп қисмига яқинроқ бўлган жазони тайинлайди.
Қонун чиқарувчи орган ҳар бир жиноят тури учун жазонинг энг кам ва энг кўп қисмини белгилар экан, жиноятларни солиштирилганда ҳар бир жиноятнинг жамият учун хавфлилик даражасини, шу даврда шу турдаги жиноятларга қарши курашишнинг қай даражада кескинлиги, жазони енгиллаш-тирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни эътиборга олар экан, шундай жиноят туфайли жабрланувчига ижтимоий ташкилот ёки давлат манфаатларига етказилган зарарнинг хусусиятини, шу зарарнинг жабрланувчи учун қанчалик даражада салбий оқибат келтириши мумкинлигини эътиборга олади.Қонун санкциясининг бундай тарзда белгиланиши судга иш ҳолатларига қараб жазо тайинлаш имкониятини яратади.126[126]
1999 йил 29 апрел куни Қўқон шаҳар судида ўуломов Боқижоннинг жиноят иши кўрилган. Иш ҳолатларидан маълум бўлишича, 1999 йил 14 апрел куни ўуломов БоқижонҚўқон деҳқон бозори олдида ўзининг чўнтагида бўлган калитларнинг бири билан шу ерда турган машиналардан бирининг эшигини очиб, машина салонидаги куртканинг чўнтагидан нархи 5000 сўмлик “Электроника” соатни олади ва кетаётганида милиция ходимлари томонидан ушланади. Уни ушлашга шу ерда турган йигитлар ўуломовнинг ҳаракатларидан шубҳаланиб милиция чақирадилар ва ушлашга ёрдам берадилар. Терговчи унинг ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиб судга чиқаради.
Суд ўуломовга нисбатан ҳукм чиқаришда ишнинг барча ҳолатларини, шунингдек, ўғирланган соатнинг жабрланувчи учун аҳамиятини ва унинг суммаси катта эмаслигини эътиборга олиб, айбдорни олти ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмининг санкциясида энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган. Ҳукм чиқариш вақтида амалда бўлган қонун нормаси демак, бу санкцияда тўртта жазо тури асосий жазо сифатида кўрсатилган. Суд, ўуломовга нисбатан олти ой қамоқ жазосини тайинлаганда нималарни эътиборга олган?
Суд буни қуйидагича асослантирган. Судланувчи ўуломовга жазо тайинлашда унинг муқаддам судланмаганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчига етказган зарар катта эмаслигини ва эгасига қайтарилганлигини, шунинг билан бирга ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб қамоқ жазосини тайинлаш лозимлигини ҳукмда кўрсатган. Бизнинг фикримизча, суд ўуломовга жазо тайинлашда ишдаги барча ҳолатлар билан бирга жабрланувчига нисбатан етказилган зарарнинг миқдорини эътиборга олиб тўғри жазо тайинлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |