12.2. Ташкилий турдаги тадбирлар
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
биноан, умумий юрисдикция ва хўжалик судлари фаолиятини
ташкилий (кадрлар) таъминлаш судьяларнинг мустақиллиги ва
уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципларига қатъий риоя
қилинган ҳолда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий
малака комиссияси
томонидан амалга оширилади, бу эса қуйи
инстанция судларининг юқори инстанция судларидан мустақиллиги
кафолатларидан бири бўлади.
Суд ҳокимиятини асл мустақиллигини таъминлаш, суд
кадрларини танлаш ва жой жойига қўйиш принципларини янада
демократлаштириш, шунингдек, судьялик лавозимига тавсия
этилаётган ва судьялар ваколатларини муддатидан илгари
тугатилиши ҳақида тегишли таклифлар киритиш мақсадларида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 30 августдаги Ф-
1038-сонли Фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузурида судьяларни тайинлаш ва уларни озод этиш билан боғлиқ
масалаларни кўриб чиқиш комиссияси ташкил этилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 майдаги
Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Судьяларни тайинлаш ва уларни озод этиш билан боғлиқ
масалаларни кўриб чиқиш комиссияси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга
тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига
сифатида қайта
ташкил этилди.
Комиссия суд ҳокимиятининг
чинакам
мустақиллигини
таъминлаш сиёсатини, суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш
тамойилларини янада демократлаштиришни амалта оширадиган
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги доимий ишловчи
орган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 мартдаги
Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича
олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга кўра, Комиссия
40
зиммасига судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича
Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, фуқаролик ва жиноят
ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман
(шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси
хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари
судьяларини танлаш ва лавозимларга тавсия этиш вазифалари
юклатилган.
Комиссия
ўз
фаолиятини
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
кадрлар сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган фармон ва
фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида судьяларнинг
мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши тамойилларига
қатъий риоя этган ҳолда амалга оширади.
Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик
асосларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш;
- судья кадрларни танлаш ва Ўзбекистон Республикаси
Президентининг тасдиғига тақдим этишда қонунийликни таъминлаш;
- судьялар мустақиллиги ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини
мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
- судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига
қўйиш борасидаги ишларни яхшилаш ҳамда судья кадрларни
тарбиялаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- судьяликка номзодларни танлаб олишнинг ҳуқуқий негизини
такомиллаштириш, уларнинг касб маҳоратини ошириш юзасидан
таклифлар ишлаб чиқиш;
- судья кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича
ишларнинг очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини, бу ишнинг вертикал
бўйича ҳисобот берилишини таъминлаш, шунингдек, бу соҳада
хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолларининг олдини олиш;
- судлар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан
таъминлаш;
- судьяларни танлаш ва тайинлаш борасида илғор хорижий
тажрибаларни ўрганиш ва Комиссиянинг иш амалиётига татбиқ этиш.
41
Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
билан беш йил муддатга ўн етти кишидан иборат таркибда тузилади
ҳамда Комиссия раиси, раис ўринбосари ва аъзолардан ташкил
топади.
Комиссия раиси ва ўн бир нафар аъзоси беш йиллик муддатга
тасдиқланади ва жамоатчилик асосларида фаолият кўрсатади.
Раис ўринбосари ва тўрт нафар Комиссия аъзоси ўз фаолиятини
доимий равишда олиб боради.
Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан, Олий суди, Олий
хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош
прокуратураси вакилларидан ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги юқори
малакали мутахассислардан, шунингдек, жамоат бирлашмаларининг
вакилларидан тузилади.
Комиссия фаолияти Комиссия аъзоларининг коллегиаллик ва
тенг ҳуқуқлилиги, Комиссия ваколатига кирувчи масалаларнинг ҳар
томонлама, тўлиқ ва холисона ҳал этилишини таъминлаш
тамойилларига асосланади.
Комиссия қонунга асосан, кадрларни судьялик лавозимларига
тайинлашга тавсиянома тайёрловчи охирги босқич ҳисобланади.
2007 йил 20 июлда “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига, Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш
тўғрисидаги низомга, Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги
низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни
1
қабул қилинди, у суд мустақиллигини янада
кучайтириш, суд соҳаси кадрлари билан ишлашни яхшилаш,
судьялар малакасини ошириш масалаларини ҳал этиш, шунингдек,
судларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган.
Мазкур қонун билан киритилган ўзгартишлар Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва
лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясини ташкил
этиш тартибини аниқлаштиради, унинг сон таркибини, комиссия
аъзолари ваколатлари муддатини, шунингдек, уларнинг ўз
фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди. Мазкур комиссия
бундан буён судьялар малака ҳайъатлари раисларининг суд кадрлар
билан ишлаш ҳолати ҳақидаги ҳисоботларини эшитиши, шунингдек,
уларни
эгаллаб
турган
лавозимдан
озод этиш
ҳақидаги
тақдимномалар киритиши назарда тутилган.
1
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда.
42
Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашда энг муҳим
масалалардан бири захирани шакллантириш ва судьялик лавозимига
номзодларни танлаш ҳисобланади. Кўрсатилган қонунда суд
ҳокимияти шаклланишининг демократик принциплари назарда
тутилган. Хусусан, захирани шакллантириш ва судьялик лавозимига
номзодларни танлаш билан ҳозирги пайтда тегишли судьялар малака
ҳайъатлари шуғулланади. Судьялик лавозимига фақат Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги
ҳуқуқшунослар
малакасини ошириш Марказида махсус курсларни тугатганлик
ҳақидаги сертификати мавжуд бўлган шахслар тақдим этилиши
мумкинлигини биринчи бор белгилайдиган янгилик ҳам аҳамиятга
сазовор. Умуман олганда, мазкур қонун судлар фаолиятини ташкилий
жиҳатдан яхшилашга, протекционизм, маҳаллийчилик, ўз хизмат
ҳолатини суиистеъмол қилиш ва бошқа захирани шакллантириш ва
суд кадрларини танлашда судьялар малака ҳайъатлари қаолиятида
бўлиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этишга
қаратилган
1
.
Do'stlaringiz bilan baham: |