Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокатлик фирмаси. 
Адвокатлик фирмаси шерикликка 
асосланган ва адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун 
адвокатлар томонидан таъсис этилган, нотижорат ташкилоти бўлган 
адвокатлик тузилмасидир. 
Адвокатлик 
фирмаси 
адвокатлик 
фаолиятини 
амалга 
оширишнинг жамоавий шакли ҳисобланади.
Адвокатлик фирмасининг таъсис ҳужжати унинг муассислари 
томонидан тасдиқланадиган уставдир. 
Адвокатлик фирмаси оддий ёзма шаклда ўзаро шериклик 
шартномасини 
тузиш 
орқали 
таъсис 
этилади. 
Шериклик 
шартномасига кўра адвокатлар – шериклар барча шериклар номидан 
юридик ёрдам кўрсатиш учун ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириш 
мажбуриятини олади. 
Шериклик шартномасида унинг амал қилиш муддати, шериклар 
томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби, бошқарувчи шерикни 
сайлаш тартиби, унинг ваколатлари ва бошқа муҳим шартлар 
кўрсатилади. 
Адвокатлик фирмасининг умумий ишларини юритиш, агар 
шериклик шартномасида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, 
бошқарувчи шерик томонидан амалга оширилади. Ишонч 
билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан юридик ёрдам 
кўрсатиш ҳақидаги битим (шартнома) бошқарувчи шерик ёки барча 
шериклар номидан улар берган ишончномалар асосида бошқа шерик 
томонидан тузилади. Ишончномаларда ишонч билдирувчи шахслар 


208 
(ҳимоя остидаги шахслар) ва учинчи шахслар билан битимлар 
(шартномалар) ҳамда келишувлар тузаётган шерик ваколатларининг 
барча чекловлари кўрсатилади. Мазкур чекловлар ишонч билдирувчи 
шахслар (ҳимоя остидаги шахслар) ва учинчи шахслар эътиборига 
етказилади. 
Шериклик шартномаси қуйидаги ҳолларда тугатилади: 
- шериклик шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда; 
- шериклардан бири бўлган адвокатнинг мақоми тугатилганда ёки 
тўхтатиб турилганда, агар шериклик шартномасида бошқа шериклар 
ўртасидаги муносабатларда ушбу шартноманинг кучда қолиши 
назарда тутилмаган бўлса; 
- шериклардан бирининг талабига кўра шериклик шартномаси 
бекор қилинганда, агар шериклик шартномасида бошқа шериклар 
ўртасидаги муносабатларда ушбу шартноманинг кучда қолиши 
назарда тутилмаган бўлса. 
Шериклик шартномаси тугатилган пайтдан эътиборан унинг 
иштирокчилари ишонч билдирувчи шахсларга (ҳимоя остидаги 
шахсларга) ва учинчи шахсларга нисбатан ижро этилмаган умумий 
мажбуриятлар бўйича солидар тартибда жавобгар бўладилар. 
Шериклардан бири шериклик шартномасидан чиққанда у ўзи 
юридик ёрдам кўрсатган барча ишлар бўйича иш юритишни 
бошқарувчи шерикка топшириши шарт. 
Шериклик 
шартномасидан 
чиққан 
адвокат 
шериклик 
шартномасида ўзи иштирок этган даврда юзага келган умумий 
мажбуриятлар бўйича ишонч билдирувчи шахслар (ҳимоя остидаги 
шахслар) ва учинчи шахслар олдида жавобгар бўлади. 
Шериклик шартномаси тугатилганидан кейин адвокатлар янги 
шериклик шартномасини тузишлари шарт. Агар янги шериклик 
шартномаси аввалги шериклик шартномасининг амал қилиши 
тугатилган кундан эътиборан бир ой ичида тузилмаса, адвокатлик 
фирмаси адвокатлик тузилмасининг бошқа шаклига ўзгартирилиши 
ёки тугатилиши керак. 
Шериклик шартномаси тугатилган пайтдан эътиборан ва 
адвокатлик фирмаси адвокатлик тузилмасининг бошқа шаклига 
ўзгартирилгунига қадар ёхуд янги шериклик шартномаси тузилгунига 
қадар адвокатлар юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида битимлар 
(шартномалар) тузишга ҳақли эмас. 
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи 
лицензияга эга бўлган ва адвокат қасамёдини қабул қилган шахслар, 


209 
шунингдек, бошқа адвокатлик тузилмаларида ишлаётган адвокатлар 
фирмага шерикликка қабул қилинади. Фирма шериклигига қабул 
қилиш тўғрисидаги қарор Адвокатлик фирмаси шерикларининг 
йиғилиши томонидан қабул қилинади. Шерикни ишга қабул қилиш 
бошқарувчи шерикнинг буйруғи билан расмийлаштирилади. 
Фирма унинг шериги учун асосий иш жойидир. 
Бошқа адвокатлик тузилмасида ишлаётган адвокат фирма 
шериклигига қабул қилинганидан кейин уни ана шу тузилмадан 
чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шериклар бошқарувчи шерикни камида уч ой олдин хабардор 
қилиб, истаган вақтда фирмадан чиқишга ҳақли. 
Адвокатлик фирмасининг Олий органи ҳақида. 
Шериклар 
йиғилиши, агар унда жами шерикларнинг камида учдан икки қисми 
иштирок этса, ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади. 
Шахсларни фирма шериклигига қабул қилишга, фирманинг 
Шериклик шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир 
масалалар бўйича Шериклар йиғилиши қарорлари бир овоздан, 
фирма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, фирманинг 
Уставини тасдиқлаш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, 
фирмани қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ масалалар 
бўйича тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овоз билан, бошқа 
масалалар бўйича эса, Шериклар йиғилишида иштирок этаётган 
шерикларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. 
Фирманинг ҳар бир шериги Шериклар йиғилишида битта овозга эга. 
Шерикни фирмадан чиқариш масаласи бўйича қарор ушбу 
шерикнинг овози ҳисобга олинмаган ҳолда Шериклар йиғилиши 
томонидан қабул қилинади.
Шериклар йиғилиши бошқарувчи шерик томонидан заруратга 
қараб, аммо йилига камида бир марта чақирилади. Шериклар 
йиғилиши барча шерикларнинг камида учдан икки қисми 
ташаббусига кўра ҳам чақирилиши мумкин. 
Бошқарувчи шерик фирманинг Шериклик шартномасида, 
фирманинг шериклари томонидан бериладиган ишончномаларда ва 
Уставда белгиланган ўзининг ваколатлари доирасидан чиққан ҳолда 
қабул қилган қарорлари бўйича шахсан, шу жумладан, моддий жавоб 
беради 
Фирманинг Шериклик шартномаси ва Устави мос келмаган ҳолда 
Устав қоидалари учинчи шахслар ва шериклар учун устувор кучга эга 
бўлишини эътиборга олиш зарур. 


210 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish