Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокатлар ҳайъати. 
Адвокатлар ҳайъати аъзоликка асосланган 
ва адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун адвокатлар 
томонидан таъсис этилган, нотижорат ташкилоти бўлган адвокатлик 
тузилмасидир. Адвокатлар ҳайъатлари таркибидаги аъзолар сони 
ўнтадан кам бўлмаслиги керак. 
Адвокатлар ҳайъатининг таъсис ҳужжатлари унинг муассислари 
томонидан тасдиқланадиган устав ҳамда улар томонидан тузиладиган 
таъсис шартномасидир. 
Таъсис шартномасида муассислар адвокатлар ҳайъатига ўз мол-
мулкини ўтказиш шартларини, ушбу ҳайъат фаолиятида иштирок 
этиш тартибини, адвокатлар ҳайъатига янги аъзоларни қабул қилиш, 
муассисларнинг (аъзоларнинг) унинг таркибидан чиқиш тартиби ва 
шартларини, шунингдек, адвокатлар ҳайъати муассисларининг 
(аъзоларининг) ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. 
Адвокатлар ҳайъатида юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги 
битимлар (шартномалар) адвокат ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя 
остидаги шахс) ўртасида тузилади ҳамда адвокатлар ҳайъатининг 
ҳужжатларида рўйхатдан ўтказилади. 
Адвокатлар ҳайъати юридик ёрдам кўрсатиш учун ўзи турган 
ердан ташқарида жойлашган филиаллар тузишга ҳақли. 
Ҳайъатда аъзолик. 
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш 
ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ва адвокат қасамёдини 
қабул қилган шахслар, шунингдек, бошқа адвокатлик тузилмаларида 
ишлаётган адвокатлар ҳайъатга аъзо сифатида қабул қилинади. 
Ҳайъат аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги қарор Адвокатлар 
ҳайъатининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Ишга 
қабул 
қилиш 
ҳайъат 
бошқарувчисининг 
буйруғи 
билан 
расмийлаштирилади. Ҳайъат аъзосининг меҳнат шароитлари қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган меҳнат шартномаси 
(контракт) билан белгиланади. 
Ҳайъат унинг аъзоси учун асосий иш жойидир. 
Бошқа адвокатлик тузилмасида ишлаётган адвокат ҳайъат 
аъзолигига қабул қилинганидан кейин уни ана шу тузилмадан 
чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳайъат аъзолари ҳайъатни камида уч ой олдин хабардор қилиб, 
истаган вақтда унинг таркибидан чиқишга ҳақли. 
Адвокатлар ҳайъатининг Олий органи ҳақида. 
Умумий йиғилиш, 
агар унда жами аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этса, 
ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади. 


211 
Ҳайъатнинг Таъсис шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритишга доир масалалар бўйича Умумий йиғилиш қарорлари бир 
овоздан, ҳайъат фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, 
ҳайъат Уставини тасдиқлаш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритиш, ҳайъатни қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ 
масалалар бўйича Умумий йиғилиш қарорлари ҳайъат аъзоларининг 
тўртдан уч қисмдан иборат кўпчилик овози билан, бошқа масалалар 
бўйича эса, Умумий йиғилишда иштирок этаётганларнинг оддий 
кўпчилик овози билан қабул қилинади. 
Ҳайъатнинг ҳар бир аъзоси Умумий йиғилишда битта овозга эга. 
Ҳайъат аъзосини ҳайъатдан чиқариш масаласи бўйича қарор 
ушбу аъзонинг овози ҳисобга олинмаган ҳолда Умумий йиғилиш 
томонидан қабул қилинади.
Умумий йиғилиш бошқарувчи томонидан заруратга қараб, аммо 
йилига камида бир марта чақирилади. Умумий йиғилиш барча ҳайъат 
аъзоларининг камида учдан икки қисми ташаббусига кўра ҳам 
чақирилиши мумкин. 
Бошқарувчи ҳайъатнинг Таъсис шартномасида ва Уставда 
белгиланган ўзининг ваколатлари доирасидан чиққан ҳолда қабул 
қилган қарорлари бўйича шахсан, шу жумладан, моддий жавоб 
беради. 
Ҳайъатнинг Таъсис шартномаси ва Устав қоидалари мос 
келмаган ҳолда, Устав қоидалари учинчи шахслар ва ҳайъат аъзолари 
учун устувор кучга эга бўлади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish