Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Мустақиллик
тушунчаси алоҳида судьялар ва суд таркибларига 
тааллуқли бўлиб, давлат ҳокимиятининг бутун суд тармоғига 
нисбатан қўлланилмайди, чунки маъно жиҳатидан мустақиллик 
тушунчаси субъект 
автоном тарзда
ўз фаолиятини амалга ошириши 
мумкинлигини кўзда тутади. Бу эса юридик ишни кўриб чиқаётган 


107 
суд учун табиийдир, лекин ҳокимиятлар бўлиниши принципининг 
мазмунига ва умуман суд ҳокимиятининг ҳолатига зид бўлади. Ҳар 
бир адолатли тортишув холис ҳақамга муҳтож бўлганлиги сабабли, 
судьялар мустақиллигининг бевосита манбаси сифатида ҳокимиятлар 
бўлиниши эмас, балки суд жараёнида тарафларнинг тортишуви 
хизмат қилади. 
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 67-
моддасига мувофиқ, судьяларнинг мустақиллиги қуйидагилар орқали 
таъминланади: 
● уларни қонунда белгиланган тартибда судьяликка сайлаш, 
тайинлаш ва судьяликдан озод қилиш; 
● уларнинг дахлсизлиги; 
● одил судловни амалга оширишдаги қатъий таомил; 
● қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши 
ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг тақиқланиши; 
● судга ҳурматсизлик ёки муайян ишларни ҳал қилишга 
аралашганлик, судьялар дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик; 
● судьяга давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига муносиб 
моддий ва ижтимоий таъминот бериш. 
Бундан ташқари, судьялар мустақиллигининг кафолатлари ҳар 
бир тармоқ қонунчилигида назарда тутилган. Масалан, жиноят 
ишларини юритишда суднинг мустақиллиги қуйидагилар орқали 
таъминланади: 
1. 
Унинг фаолиятида судлов билан бошқа бирорта процессуал 
вазифалар аралаштирилишнинг тақиқланиши
. Судья кўраётган 
жиноят иши бўйича терговчи, суриштирувчи, прокурор бўлиши 
мумкин эмас, бу иш бўйича судья, одил судловни амалга ошириш 
вазифадан ташқари, бошқа бирорта процессуал вазифиларни амалга 
оширишга ҳақли эмас, акс ҳолда у рад қилинади. 
2. 
Судьяларни рад қилиш ва судьялар ўзини ўзи рад этиш ҳуқуқи

Ушбу институт орқали холислигига шубҳа бўлган судьялар 
процессдан бартараф қилинади. 
3. 
Судга бирорта бегона шахслар фикрларини зўрлаб 
ўтказилишининг тақиқланиши.
Судьяларнинг одил судловни амалга 
ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашиш қонунга 
мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар одил судловни 
амалга оширишда ҳеч қимга ҳисобдор эмас. Судья кўрилган ёки иш 
юритишидаги ишлар мазмуни бўйича бирон-бир тушунтиришлар 
беришга, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган 


108 
ҳоллардан ташқари, бирон-бир шахсларга танишиб чиқиш учун 
ишларни тақдим этишга мажбур эмас. Мазкур тақиқ ҳам айблов, ҳам 
ҳимоя тарафларига, ҳам процесс иштирокчиларига, ҳам процессда 
иштирок этмаган шахсларга татбиқ этилади. 
4. 
Жиноят процессида далилларга баҳо бериш жараёнида 
формал мезонлардан фойдаланишнинг тақиқланиши. 
Судья учун ҳеч 
қандай далил олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас ва ҳар бир 
далилга судья фақат ички ишончи билан баҳо беради. Шундай қилиб, 
судьянинг мустақиллигини таъминлаш учун судьянинг қонунга 
бўйсуниши ҳам ўз чегараларига эга, яъни қонун жиноят процессида 
далилларнинг формал тизимини ўрнатмаслиги керак. 
5. 
Судда иш кўрилишининг ошкоралиги. 
Ошкоралик ўзидан-ўзи 
судни мустақил қилмайди, лекин судьялар ғаразлиги ва бехолислиги 
ҳолатларига жамоатчилик эътиборини қаратиб, уларни чеклайди. 
6. 
Судьяларнинг хизмат дахлсизлиги
. Судьянинг шахси дахлсиз. 
Судьянинг дахлсизлиги унинг турар жойига, хизмат хонасига, 
фойдаланадиган транспорти ва алоқа воситаларига, хат-хабарларига, 
унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга татбиқ этилади. 
Судьяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин. Судья тегишинча 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ёки Ўзбекистон 
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумиининг розилигисиз 
жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши мумкин эмас. 
Судья судьяларнинг тегишли малака ҳайъатининг розилигисиз 
маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. 
Судьянинг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган 
транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, уларда тинтув ўтказиш 
ёки улардан ашёни олиш, телефондаги сўзлашувларини эшитиш, 
судьяни шахсан кўздан кечириш ва уни шахсий тинтув қилиш, 
шунингдек, унинг хат-хабарларини, унга тегишли ашёлар ва 
ҳужжатларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ёки олишга фақат 
Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоят, Тошкент 
шаҳар 
прокурорининг, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Ҳарбий 
прокурорининг рухсати ёки суднинг қарори билан йўл қўйилади. 
Туманлараро, туман (шаҳар) суди, округ ва ҳудудий ҳарбий суд 
судьясига нисбатан жиноят иши юқори турувчи суд судловига, бошқа 
судлар судьяларига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди судловига тегишлидир. 


109 
Мустақиллик принципи судда ўз вазифаларини бажараётган 
даврда халқ маслаҳатчиларига ҳам татбиқ этилади. Халқ 
маслаҳатчиларининг 
мустақиллиги 
одил 
судловни 
амалга 
оширишнинг қонунда назарда тутилган таомили, одил судловни 
амалга ошириш бўйича фаолиятга бирон-бир тарзда аралашиш учун 
айбдор шахс қонунга мувофиқ, жавобгарликка тортилиши, шунигдек 
халқ маслаҳатчисининг дахлсизлиги орқали таъминланади. Судда ўз 
вазифаларини бажараётган даврда халқ маслаҳатчиларига судьялар 
дахлсизлигининг барча кафолатлари татбиқ этилади. 
Ўз фаолиятида суд дастлабки тергов органлари ва юқори турувчи 
суд инстанциялари хулосалари билан, улар суд ички ишончига 
тажовуз қилган ҳолда боғланмаган. Суд тизимининг турли бўғин 
судлари ўзаро муносабатлари судьяларнинг мустақиллиги ва 
уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципига қатъий риоя қилган 
ҳолда шаклланади. 
Суд одил судловнинг ифодаси, унинг беғараз ва холис 
хизматчисидир. Суднинг фаолияти мустақиллик, фақат Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясига ва унга асосан қабул қилинган 
қонунларга бўйсуниш, ошкоралик ва тарафларнинг тортишуви, 
айбсизлик презумпцияси ва суд ишларини юритишнинг бошқа 
демократик принципларига асосланади. Фақат бу шартларга риоя 
қилган ҳолда суд ҳокимияти ўзини адолатли, инсонпарвар, ҳақиқатан 
мустақил, қонун устуворлигини ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларни 
таъминлайдиган ҳокимият сифатида намоён қилади. 
Ўзбекистон Республикаси суд тизимининг замонавий тузилмаси 
бевосита суд тизимининг доирасида судьяларнинг мустақиллигини 
таъминлашга имкон яратади. Юқори турувчи судлар қуйи судларнинг 
фаолиятини бошқаришга, улар томонидан суд ишларини кўриш 
жараёнига аралашишга ҳақли эмас, суд ишини кўриш пайтида ҳар 
бир судья тўлиқ даражада эркин ва мустақил бўлади. Юқори турувчи 
суд инстанциялари, апелляция, кассация ёки назорат тартибида 
ишларни кўриб чиқиб, қуйи судларининг фаолияти устидан 
назоратни фақат процессуал жиҳатдан амалга оширади. 
Судьяларнинг 
мустақиллиги 
нафақат 
уларни 
қонунда 
белгиланган тартибда судьяликка сайлаш, тайинлаш ва судьяликдан 
озод қилиш, уларнинг дахлсизлиги, қарор чиқариш чоғида судьялар 
маслаҳатининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг 
тақиқланиши (Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги 
Қонунининг 67-моддаси, ЖПКнинг 456-моддаси) ва бошқа 
процессуал кафолатлар орқали, балки умуман жамиятимизнинг 
ижтимоий ва давлат тузилиши орқали таъминланади. 


110 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish