Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Судьялар малака ҳайъатлари. 
Суд кадрлари билан ишлаш, 
муносиб номзодларни тақдим этиш ва судьяларнинг мустақиллиги 
кафолатларини оширишнинг демократик асосларини кучайтиришда 
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан 
алоҳида эътибор судьялар малака ҳайъатларига қаратилган.
Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака 
ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан беш йил 
муддатга сайланади. 
Судьялар олий малака ҳайъати

1) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни 
танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака 
комиссиясига такдим этиш учун судьяларни танлаш механизмини 
такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этади; 
2) 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
суди 
судьялигига, 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар судлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
Ҳарбий суди раислиги ва раис ўринбосарлигига, хўжалик суди 
судьялигига номзодларнинг шу лавозимларда ишлашга тайёрлигини 
баҳолайди; 
3) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 


338 
олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди 
раислари ва раис ўринбосарларининг малака аттестациясини ўтказиб 
туради; 
4) судьяларга малака даражалари беради; 
5) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларини, 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди 
раислари ва раис ўринбосарларини маъмурий жавобгарликка 
тортишга розилик бериш масаласини кўради; 
6) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди 
раислари ва раис ўринбосарларининг интизомий жавобгарлиги 
тўғрисидаги ишларни кўради; 
7) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди 
раислари ва раис ўринбосарларининг ваколатларини тўхтатиш 
тўғрисида қарор қабул қилади; 
8) судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида 
хулоса беради; 
9) юқоридаги 2-бандида санаб ўтилган лавозимларга судьялар 
захирасини шакллантиради. 
Судьялар олий малака ҳайъати фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича судлар, шунингдек, ҳарбий судлар судьяларинииг малака 
ҳайъатлари қарорлари устидан берилган такдимнома ва шикоятларни 
ҳам кўради. 
Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек, 
ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари: 
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни 
танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака 
комиссиясига такдим этиш учун судьяларни танлаш механизмини 
такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этади; 


339 
2) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, 
туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) 
судлари, шунингдек, ҳарбий судлар судьялигига номзодларнинг шу 
лавозимларда ишлашга тайёрлигини баҳолайди; 
3) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, 
туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) 
судлари, шунингдек, ҳарбий судлар судьяларининг вақти-вақти билан 
малака аттестациясини ўтказиб туради; 
4) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, 
туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) 
судлари, шунингдек, ҳарбий судлар судьяларини маъмурий 
жавобгарликка тортишга розилик бериш масаласини кўради; 
5) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, 
туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) 
судлари, шунингдек, ҳарбий судлар судьяларининг интизомий 
жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўради; 
6) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, 
туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) 
судлари, шунингдек, ҳарбий судлар судьяларининг ваколатларини 
тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади; 
7) судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида 
хулоса беради; 
8) судьялар захирасини шакллантиради; 
8-1) судьялик лавозимларига захирада турган шахсларни 
белгиланган тартибда ўқитишни ташкил этади;
9) халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини 
ўтказиш ҳамда уларни ўқитиш ишларини ташкил қилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish