Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

судьяларнинг
қуйидаги 
ҳуқуқлари 
кўрсатилган. Судьялар: 
- мансабдор шахслар ва фуқаролардан одил судловни амалга 
ошириш билан боғлиқ бўлган ўз фармойишларининг бажарилишини 
талаб қилиш; 
- мансабдор ва бошқа шахслардан одил судловни амалга ошириш 
учун зарур бўлган ахборот олиш; 
- уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқига эга. 
Судьялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам 
эга бўлиши мумкин. 
Давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, 
бошқа юридик ва жисмоний шахслар судьяларнинг одил судловни 
амалга ошириш билан боғлиқ бўлган талаб ва фармойишларини 
сўзсиз бажаришлари шарт. Одил судловни амалга ошириш учун зарур 
бўлган ахборот, ҳужжатлар ва уларнинг нусҳалари судьяларнинг 
талабига мувофиқ бепул берилади. Судьяларнинг талаблари ва 
фармойишларини бажармаслик қонунда белгиланган жавобгарликка 
сабаб бўлади. 


330 
Аввал айтилганидек, Қонуннинг 66-моддаси 
судьяларнинг 
мажбуриятларини
тартибга солади. Судьялар фуқаролик, хўжалик 
ва жиноят ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни 
кўриш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва 
бошқа қонунларига сўзсиз риоя қилишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки, корхоналар, 
муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан 
қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашлари, 
беғараз ва адолатли бўлишлари шартлиги назарда тутилган. 
Судьялар судьялик шаънини қатъий сақлашлари, одил 
судловнинг обрўсини, судьялик қадр-қимматини тушириши ёки 
судьянинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-
ҳаракатлардан ўзларини тийишлари шарт. Қонуннинг ушбу нормаси 
судьяларни ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 
ва бошқа қонунларига риоя қилиш билан бир қаторда умумэътироф 
этилган ахлоқ нормалари ва юриш-туриш қоидаларига риоя қилиш, 
жамиятда суднинг адолатлилиги, беғаразлиги ва мустақиллигига 
ишонч уйғотишда кўмаклашишишини белгилаб қўяди.
Одил судловни амалга ошириш борасидаги ваколатларига судья 
бошқа машғулотларига қараганда, устувор аҳамият бериши керак. 
Судья суд ҳокимияти обрўсини тушириши мумкин бўлган ҳолатларга 
йўл қўймаслиги ва улардан ўзини сақлаши керак. У ўзининг шахсий 
манфаатлари ва бошқа шахслар манфаатларидан воз кечиши, лекин 
судьялик касби нуфузига зарар етказмаслиги лозим. Судья ҳар доим 
унинг обрўсига зарар еткзиши мумкин бўлган, одил судловни амалга 
ошириш давомида унинг холислиги ва мустақиллигини шубҳа остига 
қўйиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлардан ўзини сақлаши керак. 
Судьялар судьяларнинг маслаҳат сирини ҳамда ёпиқ суд 
мажлислари ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга 
ҳақли эмас 
Ҳокимиятлар бўлиниши принципига асосан, қонун бир шахс 
қўлида турли ҳокимиятлар – суд ва вакиллик ҳокимияти 
ваколатларини мужассам этилишига йўл қўймайди. Шунинг учун 
судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг 
депутати бўлиши мумкин эмас 
Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий 
ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек, илмий ва педагогик 
фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги 
фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас. Қонуннинг бундай нуқтаи 


331 
назари ҳар қандай сиёсий фаоллик, бошқа сўзлар билан айтганда, 
судьянинг у ёки бу партияга мансублиги, сиёсий манфаатлар 
ҳимояси, шубҳасиз, одил судловни амалга оширишда судьянинг 
беғаразлиги ва холислигига салбий таъсир этмай қолмайди, чунки бу 
ҳолда у нафақат Конституция ва қонунга, балки у мансуб бўлган 
партия низомига ҳам амал қилади. Қонун илмий ва педагогик 
фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги 
фаолият билан шуғулланишга тақиқ қўйиши ҳам тасодиф эмас, чунки 
бунда амалга ошириладиган пул ҳисоб-китоблари ёмон миш-
мишларга сабаб бўлиши ва порахўрлик сифатида баҳоланиши 
мумкин, ва шу орқали адолатли ва самарали одил судлов учун муҳим 
шарт бўлган судьянинг мустақиллигига тажовуз қилиши мумкин. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish