Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Ўзбекистон судьялари ассоциацияси ва



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

10.5. Ўзбекистон судьялари ассоциацияси ва 
судьялар малака ҳайъатлари 
“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига асосан, судьялар 
уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқига эга. 1996 йил 29 августдаги 
биринчи чақириқ Олий Мажлисининг VI сессиясидаги нутқида 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон 
судьялари ассоциациясини ташкил этиш масаласини кўтарди. 
Тегишли тайёргарлик ишлари ўтказилгач, 1997 йил 12 сентябрда 
биринчи марта таъсис йиғилиши чақирилди ва унда Ўзбекистон 


336 
судьялари аасоциациясини таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилинди, 
Ассоциация низоми ва Ўзбекистон Республикаси судьяларининг суд 
этикаси қоидалари тасдиқланди. 
Ўзбекистон судьялари ассоциацияси судьяларнинг ихтиёрий 
жамоат бирлашмаси бўлиб, ўз фаолиятини ихтиёрийлик, ўзини ўзи 
бошқариш, демократия, қонунийлик, ошкоралик ва ўз аъзолари 
олдида ҳисобот бериш принципларига асосланган ҳолда амалга 
оширади.
Судьялар ассоциациясининг асосий мақсади ва вазифалари 
қуйидагилар: 
а) суд-ҳуқуқ ислоҳотини амалга оширишда фаол иштирок этиш; 
б) одил судловни амалга оширишда қонун устуворлигини 
таъминлашда судьяларга кўмаклашиш, уларни турли таҳдидлардан 
ҳимоя қилиш; 
в) суд мустақиллигини кучайтириш ва суд ҳокимиятини бошқа 
ҳокимиятлардан мустақиллигини таъминлашда ёрдам бериш; 
г) судьяларни тайинлаш (сайлаш) ва қайта тайинлаш (қайта 
сайлаш) масалалари бўйича таклифлар киритиш; 
д) судьяларнинг ижтимоий ҳимояси, уларнинг моддий таъминоти 
ва рағбатлантириш масалалари бўйича ваколатли органларга 
таклифлар киритиш; 
е) аъзолари номидан давлат, жамоат ва бошқа ташкилот ва 
муассасалар ишида иштирок этиш; 
ж) одил судловнинг сифати ва самарадорлигини ошириш 
масалаларини кўриб чиқишда иштирок этиш; 
з) ассоциация мақсадларига хизмат қиладиган қонун ва меъёрий 
ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон 
Республикаси ваколатли органларига тақдим этиш; 
и) ассоциация фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича 
қонунчилик ташаббусига эга бўлган ва бошқа органларга мрожаат 
этиш; 
к) нодавлат халқаро жамоат ташкилотлари аъзоси бўлиш ва улар 
таркибида фаолият кўрсатиш; 
л) илм-техника ютуқлари ва илғор тажрибани татбиқ қилишда 
суд фаолиятига ёрдам бериш; 
м) судьялар ва судьяликка номзодлар учун ўқув ва амалий 
машғулотларни ташкил этишда ёрдам бериш; 
н) аҳоли орасида қонунларни тарғиб қилиш ишида иштирок 
этиш. 


337 
Ўз фаолиятини амалга ошириш давомида Ўзбекистон судьялари 
ассоциацияси суд фаолиятига аралашмаслик принципига амал 
қилиши керак.
Ассоциациянинг олий органи – съезд ҳисобланади. Съездлар 
ўртасида ижроия орган вазифасини муқобиллик асосида яширин овоз 
бериш йўли билан 4 йиллик муддатга йиғилиш томонидан 
сайланадиган Марказий кенгаш бажаради.
Судьялар 
ассоциацияси 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, 
вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ўз филиалларига эга. 
Филиалларнинг олий органи йилида камида бир марта чақириладиган 
конференция ҳисобланади. 
2000 йилдан бошлаб Ўзбекистон судьялари ассоциацияси 
Ахборотнома, 2005 йилдан эса – “Ҳуқуқшунос” журналини нашр эта 
бошлади. Унда ассоциация ва унинг аъзолари фаолияти, суд-ҳуқуқ 
ислоҳоти ва амалдаги қонунчиликнинг ўзгариш ва қўшимчалари 
тўғрисида ахборотлар бериб берилади.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish