қасамёд қабул
қилиниши
ҳисобланади. Қасамёд судьянинг лавозимга киришининг
муҳим тимсолларидан бири ҳисобланади. Қасамёд қабул қилиш
судьянинг махсус мақомини, унинг жамият олдидаги жавобгарлигини
тимсоллайди. Бундан ташқари, оммавий тарзда қабул қилинган
қасамёд юридик ҳодиса ҳисобланади. Ушбу ҳодисанинг юридик
аҳамияти судьянинг лавозимга киришиш, давлат номидан одил
судловни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритиш вақтининг қайд
қилинишидан иборат бўлади.
Шундай қилиб, “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 64-моддасига асосан илк бор судьялик лавозимига
325
сайланган ёки тайинланган шахс қуйидаги мазмунда қасамёд
қилганидан кейин ўз вазифасини бажаришга киришади:
“Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан
бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга
оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз,
холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан”.
Қонунда қасамёд қабул қилиш тартиб-тамойили ҳам назарда
тутилган. Судьялар Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи,
Қорақалпоғистон Республикасида эса Қорақалпоғистон Республикаси
Давлат байроғи олдида ҳам тантанали вазиятда қасамёд қиладилар.
Судьялар қуйидаги тартибда қасамёд қиладилар:
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, вилоятлар,
Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари ва
ҳарбий судлар судьялари – Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми мажлисида;
- хўжалик судлари судьялари – Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленуми мажлисида;
- Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, туманлараро,
туман
(шаҳар)
судлари
судьялари
–
Қорақалпоғистон
Республикасининг тегишли олий судлари раёсати мажлисида.
Шундай қилиб, юқорида умумий юрисдикция судлари ва
хўжалик судлари суд корпусини шаклланиш жараёни келтирилди.
Лекин бунда Конституциявий суд судьялари лавозимига номзодларни
танлаш тартиби очиб берилмаган, чунки бу жараён бир қатор ўзига
хос хусусиятларга эга.
“Суд корпуси” тушунчасига одатда фақат малакали судьялар
киришини белгилаб қўйиш керак. Лекин кўп ҳолларда муайян иш
бўйича одил судловни амалга оширишда суд таркибида
халқ
маслаҳатчилари
ҳам иштирок этади. Қонунда халқ маслаҳатчиларига
номзодларга қўйиладиган талабларни ҳам батафсил белгилаб қўйган.
Жиноят ишларини кўриб чиқишда иштирок этувчи халқ
маслаҳатчилари ушбу функцияни бажариш вақтида судьялар
мақомига тенглаштирилган ҳуқуқий мақомга эга бўлади. Шунинг
учун халқ маслаҳатчиларини сайлаш масаласига қисқача тўхталиб
ўтамиз.
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-
моддасига асосан, йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган,
фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишларида очиқ овоз
326
бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон
Республикаси фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган, сайлов кунида ўн саккиз
ёшга
тўлган,
ҳарбий
қисмлар
ҳарбий
хизматчиларининг
йиғилишларида очиқ овоз бериш йўли билан бир ярим йил муддатга
сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳарбий суд халқ
маслаҳатчиси бўлиши мумкин.
Ҳар бир суд учун халқ маслаҳатчилари сони судьяларнинг
тегишли малака ҳайъатлари томонидан белгиланади. Шу мақсадларда
Халқ маслаҳатчилари сайлови судьяларнинг тегишли малака ҳайъати
томонидан туман (шаҳар) ҳокимлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари билан, ҳарбий қисмларда эса ҳарбий қисмлар
қўмондонлиги билан биргаликда ташкил этилади.
Бунда судьяларнинг малака ҳайьати:
- халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказиш жараёни устидан
назорат олиб боради;
- халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масалалари юзасидан
тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади;
- халқ маслаҳатчилари сайлови натижаларини якунлайди;
- сайланган халқ маслаҳатчилари рўйхатини тузади ва
тасдиқлайди;
- сайланган халқ маслаҳатчиларига тегишли гувоҳнома беради;
- халқ маслаҳатчилари ўқитилишини ташкил этади;
- халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини ўтказиш
билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Халқ маслаҳатчилари сайлови фуқароларнинг иш ёки яшаш
жойидаги ёхуд ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизмат жойидаги
йирилишларда ўтказилади.
Йиғилишлар камида юз сайловчи бўлган меҳнат жамоаларида,
ҳарбий қисмларда ва аҳоли пунктларида ўтказилади. Агар
сайловчилар сони юз кишидан кам бўлса, халқ маслаҳатчилари
сайлови бошқа меҳнат жамоалари, ҳарбий қисмлар ҳамда бошқа
аҳоли пунктларида яшовчи сайловчилар билан биргаликда
ўтказилади.
Йиғилишлар йирик муассасалар, ташкилотлар, корхоналар ва
ҳарбий қисмларда уларнинг сайловчилар сони камида юз кишини
ташкил этувчи таркибий бўлинмаларда ўтказилиши мумкин.
327
Халқ маслаҳатчилари сайловига бағишланган йиғилишлар
бўладиган вақт ва жой ҳақида фуқаролар шундай йиғилиш
ўтказилишидан камида уч кун аввал хабардор этилади.
Халқ
маслаҳатчилигига
номзодлар
меҳнат
жамоалари,
фуқароларнинг яшаш жойидаги сайловчилар томонидан, шунингдек,
ҳарбий қисмлардаги ҳарбий ҳизматчиларнинг йиғилишлари
томонидан кўрсатилади.
Халқ маслахатчилари сайлови ҳар бир номзод бўйича алоҳида-
алоҳида, очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилади. Муайян меҳнат
жамоаси, харбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари ёки фуқароларнинг
яшаш жойидаги сайловчилар йиғилишлари қатнашчиларининг
ярмидан кўп овозини олган шахслар халқ маслаҳатчилари этиб
сайланган деб ҳисобланади.
Йиғилишда раис, котиб ҳамда беш-етти нафар аъзодан иборат
раёсат сайланади.
Йиғилишда баённома юритилиб, унга овоз бериш натижалари
киритилади. Баённома раёсат таркибига кирганларнинг ҳаммаси
томонидан имзоланади. Йиғилиш баённомасида қуйидагилар
кўрсатилиши керак:
- йиғилиш ўтказилган муассаса, ташкилот, корхона, ҳарбий қисм
ёки аҳоли пунктининг номи;
- йиғилиш ўтказилган жой ва вақт;
- сайловчилар сони;
- халқ маслаҳатчилигига кўрсатилган ҳар бир номзоднинг исми,
отасининг исми, фамилияси;
- халқ маслаҳатчилигига кўрсатилган ҳар бир номзодни ёқлаб ёки
унга қарши берилган овозлар сони;
- сайланган ҳар бир халқ маслаҳатчисининг исми, отасининг
исми, фамилияси, туғилган йили, машғулот тури, яшаш манзили.
Йиғилиш баённомаси имзоланганидан кейин судьяларнинг
тегишли малака ҳайъатига берилади.
Кейин судьяларнинг малака ҳайъати йиғилиш баённомаларига
асосланиб сайлов натижаларини аниқлайди ҳамда ҳар бир суд учун
алоҳида-алоҳида халқ маслаҳатчилари рўйхатини тузади. Ушбу
рўйхатлар судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан
тасдиқланганидан кейин тегишли судга юборилади.
Судьяларнинг малака ҳайъатлари халқ маслаҳатчилари сайлови
натижалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия
328
этиш бўйича олий малака комиссиясига такдим этади, шунингдек,
халқ маслахатчиларини ўқитиш ишлари қандай бораётганлиги ҳақида
вақти-вақти билан мазкур Комиссияга ахборот бериб туради.
Халқ маслаҳатчилари судлардаги вазифаларини бажариш учун
йилига кўпи билан икки ҳафтага навбатма-навбат чақирилади,
уларнинг иштирокида бошланган суд ишини кўришни тугаллаш
зарурати бу муддатни узайтиришни тақозо этган ҳоллар бундан
мустасно. Шу даврда уларнинг иш жойидаги ўртача иш ҳақи
сақланиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |