шарманда
сўзи услубий жиҳатдан нотўғри
қўлланилган. Қонун тузувчи ижодкор бу матнни тузишда мавжуд “Ўзбек
тилининг изоҳли луғати” дан фойдаланишни хаёлига ҳам келтирмаган
кўринади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ни қўлимизга олиб варақладик.
Туҳмат
сўзига ниҳоятда чиройли изоҳ берилган: Бировни айблаш ёки қоралаш
мақсадида ўйлаб чиқарилган асоссиз даъво, бўҳтон (ЎТИЛ, II том, 241-бет)
Ер юзида 3000 га яқин тил мавжуд бўлса-да, лекин соф бир тил
сўзларидангина иборат бўлган тил йўқ. Ҳар бир тилда мулоқот, муносабат
туфайли у ёки бу тилдан сўзлар ўзлаштирилади. Натижада тилда ўзлашган
қатлам юзага келади. Шунингдек, ўзбек тили лексикасида ҳам ўз қатламдан
ташқари бошқа тиллардан (албатта, қариндош бўлмаган тиллардан) ўзлашган
сўзлар қатлами мавжуддир. Аммо баъзи сўз ва терминлар рус тили ва у орқали
бошқа европа тилларидан кўр-кўрона калька қилиш асосида қабул
қилинганлиги туфайли ўзбек адабий тилининг меъёр ва мезонларига мос
келмайди. Натижада ғайритабиий юридик терминлар юзага келиб қолади.
Масалан,
Жиноят
кодекси
термини рус тилидан нотўғри таржима қилинган
(Уголовный кодекс). Бу термин аслида ўзбек адабий тили меъёрларига
мувофиқ «Жиноят ва жазо ҳақидаги қонунлар мажмуи» ёки «Жиноят ва жазо
кодекси» тарзида қўлланилиши мақсадга мувофиқдир. Рус тилидан калька
қилинган
Жиноят кодекси
термини эса жиноятга тегишли кодекслар
(қонунлар мажмуи) деган тушунчани англатади. Ёки “
Жиноят ҳуқуқи
”
атамаси ҳам услубий ғализдир. Моҳиятига эътибор берилса, жиноятга
берилган ҳуқуқ маъноси англашилади. Ўзбек тили нуқтаи назаридан бу
номланишни “
Жиноят ва жазо ҳуқуқи
” ёки “Жиноят ва жазо асослари” деб
аталиши мақсадга мувофиқдир. Ёхуд рус тилидаги
депутатское
расследование
термини
депутат тафтиши
деб таржима қилинганлиги адабий
тил меъёрига тўғри келмайди. Маълумки, тафтиш сўзининг русчаси
ревизиядир.
25
Мазкур терминни
депутат текшируви
деб таржима қилиш ўзбек адабий
тили меъёрларига тўғри келади ва тугал фикр англатади.
Айниқса, “Жиноят ижроия ҳуқуқи” предметининг номланиши ўзбек тилига
нотўғри таржима қилинганлиги туфайли кулгили ҳолат юзага келганлигини
англаш қийин эмас. Яъни мазкур атаманинг маъносига эътиборни қаратсак,
жиноятларни ижро этиш, амалга ошириш ҳуқуқи
деган маъноларни
англатади. Аслида эса ўзбек адабий тили меъёрларига мувофиқ бу атама
“Жазони ижро этиш ҳуқуқи” ёки “Жазо ижроси” шаклида қўлланилиши
мақсадга мувофиқдир. Бир вақтлар бундай кўринишдаги атамалар рус тилидан
маъновий таржима қилинмасдан, нотўғри таржима қилинган ва фанга киритиб
юборилган. Вақтлар ўтиши билан бундай атамалар одатий ҳолга кириб қолган.
Бу ўз-ўзидан ҳуқуқ соҳасидаги мутахассиснинг тил қонуниятларини яхши
ўзлаштирмаганлигидан далолат беради. Бундай ҳолат саводсизлик оқибати
натижасидир. Донишмандларнинг фикрича “тил қоидаларини яхши билмаслик
тақдирнинг олий жазосидир”.
Шунинг учун тил қонуниятига мувофиқ ўзбек тилига қайси тилдан сўз
ўзлаштирилар экан, аввал ўзбек тилининг ўзидан бундай сўзларнинг
муқобилини қидириш лозимдир. Агар бошқа тиллардан ўзлашаётган
сўзларнинг муқобили ўзбек тилидан топилмаса, сўзма-сўз эмас, балки
маъновий таржима қилиш мақсадлидир.
26
Do'stlaringiz bilan baham: |