Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ВА ТЕРМИН ҚЎЛЛАШ МЕЪЁРЛАРИ



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ВА ТЕРМИН ҚЎЛЛАШ МЕЪЁРЛАРИ 
Қонун тили лексикасининнг асосий қатламини юридик терминлар 
ташкил этади. Йиллар давомида шаклланган ва мустақиллик шарофати ила 
такомиллашиб келаётган қонунчиликда қўлланилиб келаётган луғавий 
бирликлар, терминлар расмийлик бўёғи билан ажралиб туради. Бундай бой 
луғавий қатлам катта миллий қадриятимиз ҳамда ўзбек давлатчилиги ва 
ҳуқуқи борлигининг гувоҳи ва шоҳидидир.
Ҳуқуқ тармоқларига оид кашфиётларнинг сифати, қонунларнинг 
устуворлиги бевосита бамисоли уммон бўлган тил воситаларидан, хусусан, 
терминлардан моҳирона фойдаланишга ҳам боғлиқдир. Ҳуқуқий демократик 
жамиятни янада такомиллаштириш сари амалий қадамлар қўйилаётган 
ҳозирги жараёнда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, 
қонунларнинг устуворлигига эришиш, давлат бошқарувининг изчил ва 
мукаммал тизимини жорий этиш билан боғлиқ ислоҳотлар кетаётган бир 
пайтда қонунлар тили ва услуби, юридик терминология, юриспруденция 
тармоқларига оид турли терминологик, орфографик, изоҳли, энцеклопедик 
луғатлар ва қўлланмаларнинг "янги авлоди"ни яратиш энг долзарб 
масалалардан бўлиб турибди. 
Мустақил давлатчилигимиз янада такомиллаша бораётганлиги туфайли 
инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ хилма-хил қонунларнинг қабул қилиниши, ўз 


23 
навбатида, ҳуқуққа оид минглаб янги терминларнинг юзага келишига ҳам 
сабаб бўлмоқда, чунки ижтимоий ҳаётда ҳар қандай тушунча ёки ҳодисанинг 
туғилиши унинг инъикоси сифатида терминларнинг бойишига сабаб бўлади. 
Бироқ юзага келаётган ҳуқуққа оид тушунчалар, тилда сўз ёки термин 
сифатида ўз инъикосини топар экан, улар миллий тилнинг ўз қонуниятлари 
асосида ифодаланмоғи ва шаклланмоғи шарт. Айтайлик, танланаётган ва 
кундалик мулоқотга кириб бораётган юридик терминлар воқеа-ҳодиса ва 
белги-тушунчаларнинг аниқ номини ифодалаяптими, бошқа тиллардан 
ўзлашаётган терминларнинг ўзбек тилидаги муқобили адабий тил меъёрларига 
мувофиқ келаяптими ёки йўқми? Бу масалалар юристлар билан филологлар 
ҳамкорлигида ўзининг аниқ ечимини топса, мақсадга мувофиқ бўлади. Қонун 
ижодкорлари давлатчилик, қонунчилик ҳамда юриспруденция тармоқларига 
оид билимларни давлат тили заминида, шу тилнинг ўзига хос қонуниятлари, 
услубияти ва терминологияси билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганмоқлари ҳаёт 
тақозосидир. 
Республикамиз мустақиллликка эришганидан буён 400 га яқин қонун 
қабул қилинди. Бу албатта, ижобий ҳол. Чунки қабул қилинган ҳар бир қонун 
инсон фаровонлиги ва жамият тараққиёти учун хизмат қилади. Қабул 
қилинган бу қонунларнинг аксарияти адабий тил меъёрларига мос ва мувофиқ 
тайёрланган бўлса-да, баъзи қонунларимизнинг моддалари ҳамон таҳрир 
талаб, лисоний жиҳатдан тугал эмасдир. 
Қонун тили адабий тилнинг таркибий қисми бўлиб, у ўзига хос лексик, 
терминологик, грамматик, услубий меъёрларни талаб этадиган тил 
кўринишидир. 
Қонун матнида биргина сўзнинг ёхуд биргига терминнинг, ҳатто 
биргина тиниш белгисининг нотўғри қўлланилиши услубий ғализликларни ва 
ноаниқликларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳам парламент 
тасдиғидан ўтаётган ҳар бир қонун, унинг ғар бир моддаси адабий тил 
меъёрларига мувофиқ тузилмоғи шарт. Чунки қонунлар ва уларнинг ҳар бир 
моддаси моҳиятида инсон тақдири ва омили ётади. 
Ҳуқуққа оид турли манбаларда (қонунлар, фармонлар, дарсликлар, 
турли ўқув қўлланмалар, рисолалар, ҳуқуққа оид журналлар, терминологик 
луғатлар ва ҳ.к.) бир тушунча учун ҳамон бир неча терминнинг 
қўлланилишини оқлаб бўлмайди. Масалан: 
ҳ

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish