Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Юридик терминлар тизимининг ички имкониятлар ҳисобига бойиши



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Юридик терминлар тизимининг ички имкониятлар ҳисобига бойиши 
Қадимги адабий тил анъаналари асосида ривожланиб келаётган ўзбек 
тили реал борлиқдаги воқеа-ҳодисаларни, тушунчаларни ифодалаш учун кенг 
имкониятларга эга. Хусусан, кейинги йилларда пайдо бўлган ва пайдо 
бўлаётган жамики янги тушунчаларни ифодалаш борасида ўзбек тили ўзининг 
ривожланган тиллардан бири эканлигини исботламоқда. Буни, айниқса, ўзбек 
тили терминлари тизимларининг ички манбалар ҳисобига ривож топиши 
мисолида яққол кўриш мумкин. Чунки ўзбек тили терминлари тизимининг 
ривожланиши, шаклланиши ва такомиллашувида шу тилнинг ички 
имкониятлари асосий ролни ўйнамоқда. Ҳаётда рўй бераётган улкан 
ўзгаришлар, яъни ўзбек давлатчилиги ва қонунчилигининг шаклланиши ва 
такомили ҳам тилнинг ички имкониятларидан максимал фойдаланишни тақозо 
этмоқда. 
Ички имконият дейилганда, асосан, морфологик (аффиксация) ва 
синтактик (сўзларга сўзларни қўшиш) усул билан сўз ясалиши тушунилади. 
Ўзбек тили юридик терминлари тизимининг бойишида ана шу икки усул асосий 
роль ўйнайди.
 
Юридик терминларнинг морфологик усул билан ясалиши 
Морфологик усул билан термин ёки сўз ясаш шундай усулки, унда ўзак-
негизга сўз ясовчи қўшимчалар қўшилади ва янги терминлар ҳосил қилинади.
Бундай сўз ёки термин ясаш кўпгина тилларда, жумладан ўзбек тилида 
ҳам энг маҳсулдор усулдир. Масалан, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги 
60000 дан ортиқ сўзнинг 75-80% сўз ясовчи қўшимчалар билан ясалганлиги 
фикримизни исботлайди. Ҳозирги ўзбек адабий тилида 300 га яқин сўз ясовчи 
қўшимча мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари юридик терминларнинг 
ясалишида иштирок этади.
-лик, -чилик, -гар, -дор, -увчи, -чи каби сўз ясовчи қўшимчалар 
юриспруденция тармоқларида фаол қўлланилади. Масалан: 
адвокатлик, 
ижрочилик, 
босқинчилик, 
жосуслик; 
террорчилик, 
давлатчилик, 
маҳаллийчилик, миллатчилик; жавобгар, даъвогар; айбдор, гумондор, 
манфаатдор; жиноятчи, маслаҳатчи, терговчи, ижрочи
ва ҳ.к. 
Ўзбек тилида шакл ясовчи вазифасидаги 
-ш (-иш)
қўшимчаси юридик 
терминлар тизимида энг фаол термин ясовчи вазифасини ўтайди. Масалан: 
ёлланиш, қийнаш, қўрқитиш, тайинлаш, ўғирлаш, ўзлаштириш, таҳқирлаш, 
алдаш, мажбурлаш
ва ҳ.к. 
Кузатишлар 
шуни 
кўрсатадики 

қўшимчаси 
ҳам 
юридик 
терминологияда ўз вазифасидан узоқлашиб, яъни ҳаракат номи шаклини 
ясовчилик вазифасидан узоқлашиб термин ясовчилик хусусиятини ўзига тўлиқ 
олганлигини кўриш мумкин. Масалан: 
сайлов, тергов, суриштирув, судлов, 
тинтув, қидирув, айблов, бошқарув 
каби юридик терминлар ана шу 
қўшимчанинг маҳсулидир. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish