Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Солиқ жиноятчилиги сабаблари ва уни белгиловчи



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

19.3. Солиқ жиноятчилиги сабаблари ва уни белгиловчи
омиллар хусусияти 
Солиқ жиноятчилиги сабаблари ва уни белгиловчи омиллар 
умумий жиноятчилик билан боғлиқ шундай жараѐнлардан фарқ 
қилади.
Солиқ жиноятчилиги бозор муносабатлари, хусусий мулк ва 
тадбиркорлик билан чамбарчас боғлиқ. Жаҳон тажрибаси шун-
дан далолат беради.
Хусусий мулк шаклига асосланган корхоналар сони кўпайи-
ши билан давлат ва жамият манфаатлари билан шахсий ман-
фаатлар ўртасидаги қарама-қаршилик миқѐси ўсиб боради.
Солиқлар бюджет даромадларининг асосий манбаи ҳисобла-
нади. Бюджет харажатларининг ўсиши, инфляция жараѐнлари 
давлатни солиқ юкини оширишга мажбур қилади. Бироқ, Ўзбе-
кистонда ислоҳотлар даврида аксарият корхоналар эскирган ас-
боб-ускуна ва технологиялардан фойдаланар, айланма во-
ситаларг тақчиллигини ҳис қилар, ўзининг рақобатбардош бўл-
маган маҳсулотини ички ва ташқи бозорларда сотишга қийна-
лар эди. Буларнинг барчаси ўзаро тўловларнинг амалга оши-
рилмаслиги ва солиқ тўлаш имкониятининг камайишига сабаб 
бўларди.
Қонун ҳужжатларига узлуксиз ўзгартиришлар киритилиши 
қўшимча қийинчиликлар туғдирарди.
Ҳар хил мулк шаклларига мансуб йирик корхоналарнинг 
раҳбарлари ўртасида ўтказилган махсус сўров респондентлар-
нинг 4% дан кўпроғи миллий солиқ тизимимизни самарали эмас 
деб ҳисоблашини кўрсатди. Раҳбарларнинг 80% га яқини мав-
жуд солиқ тизими иқтисодий тангликдан чиқиш ва бозорнинг 
шаклланишига қулай шарт-шароит яратмайди деб ҳисоблайди. 
Аксарият тадбиркорлик фикрига кўра, мавжуд солиқ тизими 
инвестицияларнинг келишига тўсқинлик қилади, инфляцияни 
кучайтиради, таркибий ўзгаришларга монелик қилади, солиқ 
тўлашдан бўйин товлашга туртки беради.
Бироқ, шунга қарамай, солиқ жиноятчилигининг ахлоқий-
психологик омили кўп жиҳатдан кўрсатилган ҳолат билан эмас, 
балки айбдорларнинг солиқ тизимига салбий муносабати, ҳуқу-
қий маданият даражасининг пастлиги, тамагирлик ниятининг 
кучлилиги билан белгиланади.


246 
Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими ҳозирги кўри-
нишда 1991 йилдан кейин шаклланди, ҳолбуки, аксарият хори-
жий мамлакатларда солиқ солиш институтининг тарихи асрлар 
билан ўлчанади. Бу мамлакатларда солиқ тўловчилар ўзлари 
тўлаган солиқлар қайси мақсадларга йўналтирилишини яхши 
биладилар, солиқ тўлаш тартиби ҳамда солиқ мажбуриятларини 
бузганлик учун жавобгарлик чораларидан хабардорлар. Солиқ 
тўлашдан бўйин товловчи шахслар давлат ва жамият томонидан 
қораланади.
Солиқ жиноятчилари орасида хуфѐна иқтисодиѐтнинг собиқ 
корчалонлари, мансабдор шахслар ва жиноятчилар бисѐр. 
Уларнинг аксарияти моддий эҳтиѐжларининг катталиги, бойлик 
орттиришга интилишининг кучлилиги билан тавсифланади. Со-
лиқ тўлашдан бўйин товлашга улар ўз мақсадига эришиш усул-
ларидан бири сифатида қарайди.
Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, солиқ жиноятларининг бир 
қисми корпоратив, группавий манфаатдорликка асосланади. 
Солиқ органларидан яширилган маблағлардан корхоналарнинг 
раҳбарлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кредитларни 
қайтариш, ходимларга маош тўлаш учун ишлатган ҳоллар 
маълум. Бу ерда ўз корхонасининг молиявий ҳолатини яхши-
лашга ва шу йўл билан унинг даромаддорлигини оширишга ин-
тилиш кузатилади. У корхоналар, уларнинг ходимларини рағ-
батлантириш ва қўллаб-қувватлаш сиѐсатида камчиликлар 
мавжуд бўлган, айниқса, уларга ишсизлик, маошнинг ўз вақти-
да тўланмаслиги таҳдид солган ҳолда юзага келади ва амалга 
оширилади.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish