Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Солиқ жиноятчилигининг динамикаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

 
19.2. Солиқ жиноятчилигининг динамикаси 
Солиқ жиноятчилигининг таркибига назар ташласак, унда 
солиқ ѐки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш билан 
боғлиқ жиноятлар улуши анча катта эканлигини кўришимиз 
мумкин.
Бу ҳар хил сабабларга кўра давлат бюджетига солиқ тўлашни 
истамайдиган мулкдорлар сони кўпайиб бораѐтганлиги билан 
изоҳланиши мумкин. Айни вақтда, статистика маълумотлари 
солиқ жиноятчилиги миқѐсини тўлиқ акс эттирмайди. Ушбу 
жиноятлар яширинлик даражасининг юқорилиги билан тавсиф-
ланади. Солиқ хизмати мутахассислари баҳолашича, жиноят-
ларнинг асосий қисми аниқланмайди, уларнинг сони эса кўпай-
иши мумкин. 
Статистика солиқ соҳасидаги жиноятлар одатда даромад со-
лиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини бузиш (жами солиқ жи-
ноятларининг 43%), қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва 
тўлаш тартибини бузиш (28,4%), йўл фондига тўланадиган со-
лиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини бузиш (6,7%),
 
жис-
моний шахслар даромадидан олинадиган солиқларни ҳисоблаш 
ва тўлаш тартибини бузиш (3,7%), акциз солиғини ҳисоблаш ва 
тўлаш тартибини бузиш (1,2%) билан боғлиқ эканлигини кўрса-
тади.
Солиқ жиноятлари мулк шаклидан қатъи назар, турли корхо-
наларда содир этилади. Бироқ, шуни қайд этиш лозимки, хусу-


243 
сий мулк шаклига асосланган корхоналарда жами солиқ жино-
ятларининг 80% га яқини аниқланади.
Солиқ жиноятларининг тарқалганлиги солиқ соҳасидаги 
ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан жиноий бўлмаган ҳаракатлар 
билан боғлиқ.
Солиқ соҳасида аниқланган жиноятлар сони хўжалик юри-
тувчи корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари бўйича 
қуйидагича тақсимланади: акциядорлик жамиятлари ва масъу-
лияти чекланган жамиятлар – 69,8%, давлат ва муниципал кор-
хоналари – 12,3%,
 
индивидуал-хусусий корхоналар – 3,9%. 
Мазкур ҳолат шу билан изоҳланадики, хусусий мулк шакли-
га асосланган корхоналарда бошқарув ҳамда ички назоратни 
амалга ошириш ҳуқуқига, одатда, чекланган доирадаги шахслар 
эга бўлади. Бундай корхоналарда раҳбар органларни уларнинг 
амалдаги эгалари бошқаради, лозим даражада назорат олиб бо-
рилмайди. 
Солиқ жиноятлари сонининг корхоналар фаолият соҳаси бў-
йича тақсимланиши ҳам диққатга сазовор: озиқ-овқат маҳсулот-
лари билан савдо қилувчи корхоналар – 24%, халқ истеъмоли 
товарлари билан савдо қилувчи корхоналар – 16%, хизматлар 
кўрсатиш билан шуғулланувчи корхоналар – 12%, молия-кре-
дит операцияларини амалга оширувчи корхоналар – 9%,
 
кўчмас 
мулк билан савдо қилувчи корхоналар – 8%, темирни қайта иш-
ловчи корхоналар – 8%. 
Шундай қилиб, солиқ жиноятларининг аксарияти савдо 
соҳасида содир этилади.
Солиқ жиноятларини содир этишнинг аниқланган усуллари-
ни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 
1. Корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳи-
соби ҳужжатларида тўлиқ ѐки қисман акс эттирмаслик. 
2. Иқтисодий кўрсаткичларни бузиб кўрсатиб, солиқ солина-
диган база миқдорини камайтириш. 
3. Солиқ солиш объектини бузиб кўрсатиш (реализация қи-
линган маҳсулот қиймати ѐки ҳажмини камайтириб кўрсатиш; 
солиқ солиш объектини сохталаштириш). 
4. Иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобини юритиш тартибини бу-
зиш. 
5. Молия-хўжалик фаолиятини солиқ органлари назорати ос-
тидан чиқариш (солиқ органларида рўйхатдан ўтказмаслик, со-


244 
лиқ органларига хабар бермасдан банкларда қўшимча ҳисоб-
варақлар очиш). 
Солиқ жиноятлари содир этувчи шахсларнинг криминологик 
тавсифи ҳақидаги маълумотлар ҳам диққатга сазовор. Бундай 
шахсларнинг криминологик портрети умумжиноий қилмишлар 
содир этувчи шахсларнинг криминологик портретидан сезилари 
даражада фарқ қилади. 
Ҳар юз жиноятчидан 74 таси – эркаклар. Бу ҳолат корхона-
ларнинг раҳбарлари орасида эркаклар кўпчиликни ташкил эти-
ши билан изоҳланади. Солиқ жиноятлари содир этувчи шахслар 
орасида аѐллар одатда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисо-
бот тақдим этиш билан боғлиқ лавозимларни эгаллайди. 
Солиқ жиноятлари содир этувчиларнинг ўртача ѐши унча 
катта бўлмай, 38 ѐшни ташкил этади. Солиқ жиноятларининг 
20% 21-30 яшар шахслар томонидан, 36% - 31-40 яшар шахслар 
томонидан, 36% – 41-50 яшар шахслар томонидан, 8% – 51 ѐш-
дан катта шахслар томонидан содир этилган. 
Солиқ соҳасидаги жиноятчилар маълумот даражасининг 
юқорилиги билан ажралиб туради. Солиқ жиноятлари содир эт-
ган шахсларнинг 58% олий ѐки тугалланмаган олий маълумотга 
ва ҳатто илмий даражага, 22% - ўрта махсус маълумотга эга 
бўлган. Бу табиий ҳолдир, чунки бухгалтерия ҳисобини юри-
тиш, ҳисобот тақдим этиш учун жавобгар шахслар тегишли их-
тисослик ва малакага эга бўлиши керак.
Солиқ жиноятчилари орасида илгари судланган шахслар 
улуши 7% ни ташкил этади. 
Солиқ жиноятларига жиноий гуруҳлар тузиш хос эмас. Груп-
павий жиноятлар солиқ жиноятлари умумий сонининг 10% дан 
ҳам кам. Одатда гуруҳ аъзолари сони икки кишидан ошмайди 
ва раҳбар билан бухгалтердан ташкил топади. Айрим ҳолларда 
иштирокчилар ролини раҳбар ўринбосари, кассир, омборчи, то-
варшунос бажаради.
Солиқ жиноятлари содир этишда мақсад тўланиши лозим 
бўлган солиқлар миқдорини камайтириш ѐки солиқ тўлаш маж-
буриятини бажаришдан тўлиқ бўйин товлаш, яшириб қолинган 
маблағларни ўзлаштиришдан иборат бўлади.
Солиқ жиноятчилари асосан тамагирлик ниятида ҳаракат 
қилади, бироқ амалпарастлик мотивлари, ўз корхонасининг 
меҳнат жамоаси тақдири ҳақида ўйлаш, бурчни нотўғри тушу-
ниш, бошқа мотивлар учраши ҳам мумкин.


245 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish