Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


 Онанинг ўз чақолоғини қасддан ўлдиришнинг



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

13.2. Онанинг ўз чақолоғини қасддан ўлдиришнинг 
криминологик тавсифи 
Онанинг ўз чақолоғини қасддан ўлдириши – оиладаги жи-
ноятларнинг турларидан бири. Бироқ у одам ўлдиришнинг бош-
қа турларидан ўзига хослиги ва жиноят таркибининг хусусият-
лари билан ажралиб туради.
Криминофамилистикада сўзнинг кенг маъносидаги ўз чақо-
лоғини ўлдириш деганда ота ѐки она ѐхуд уларнинг иккаласи 
биргаликда ўз фарзандини ѐки улардан бири иккинчисининг 
фарзандини ўлдириши тушунилади.
2
Хусусан, жиноят қонунида 
ва суд тиббиѐтида қўлланиладиган тор маънодаги фарзандкуш-
лик онанинг янги туғилган чақалоғини туғруқ пайтида ѐки 
бевосита туғруқдан кейин ўлдиришини англатади.
Ўз чақолоғини ўлдириш нафақат турли тарихий даврларда, 
балки бир даврнинг ўзида ҳар хил баҳоланган жиноятлардан 
биридир. Бу жамият ривожланишининг турли босқичларида 
ушбу қилмишнинг аҳамияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси-
га муносабат ҳар хил бўлганлиги билан изоҳланади.
1
Криминология. Словарь-справочник. – М.:Норма, 1998. – 165-б.
2
Криминология. Учебник по ред. В.Н.Бурлакова, И.П.Сальникова. – СПб, 1998. 511-б. 


181 
Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунчилигига би-
ноан туғруқ пайтида ѐки бевосита туғруқдан кейин ўз боласини 
ўлдириш имтиѐзли жиноят таркиби ҳисобланади, чунки физио-
логик туғруқ чоғида аѐл алоҳида руҳий-жисмоний ҳолатда 
бўлади
1
. Мазкур ҳолат туғруқ пайтидаги оғриқлар, қийналиш 
билан боғлиқ бўлиши, бу аѐлда болага нисбатан салбий туйғу-
лар уйғотиши ѐки бу номақбул туғруқ (номусга тегиш натижа-
сида ҳомиладорлик ѐки туғаѐтган аѐлни унга уйланишни ваъда 
қилиб алдашган бўлса) бўлиши мумкин. Шундай қилиб, фар-
зандкушлик одатда ноқулай оилавий ѐки шахсий вазият оқиба-
ти бўлади.
Ю.М.Антонян ўз боласини ўлдирган аѐлга анча тўлиқ тавсиф 
берган. Ўзининг янги туғилган чақалоғини ўлдирган аѐллар 
орасида турмуш қурганлар жуда оз. Уларнинг аксарияти одатда 
малака ва маълумот даражаси паст бўлган сўққабош аѐллардир. 
Ўлдирилган бола кўпинча биринчи муваффақиятсиз сексуал 
тажриба билан боғлиқ бўлади. Уларнинг кўпчилиги ота-онали 
бўлиб, айнан ота-онасининг салбий муносабатидан қўрқиш улар 
ўз чақалоқларини ўлдиришига туртки беради
2

В.Н.Кудрявцев, В.Е.Эминов ўз боласини ўлдирган оналарни 
тавсифлаб, шундай деб ѐзади: «Одатда, бундай қилмишларни 
жамиятга яхши мослашмаган, оиласиз, уйсиз, моддий жиҳатдан 
таъминланмаган ѐш аѐллар содир этади. Айрим ҳолларда бун-
дай жиноятлар ортида эркак туради, яъни бу хавфли жиноятлар 
эркак, аксарият ҳолларда аѐлнинг жазмани ѐки ўйнашининг ро-
зилиги ѐки турткиси билан содир этилади»
3

Ўз чақолоғини қасддан ўлдириш аѐлларга хос бўлган жино-
ятдир. Фақат янги туққан аѐл мазкур жиноят субъекти бўлиши 
мумкин. Бунда она ўзининг янги туғилган чақалоғини унинг 
бирон-бир қисми ѐки ўзи тўлиқ она қорнидан чиққан пайтда ўл-
дирган ҳоллардагина жиноят ЎзР ЖКнинг 99-моддаси бўйича 
тавсифланиши лозим. Агар она ўзининг янги туғилган чақа-
лоғини туғруқдан сўнг орадан маълум вақт ўтгач, яъни унинг 
туғруқ чоғидаги алоҳида руҳий-жисмоний ҳолати ўтиб кетгани-
дан кейин ўлдирган бўлса, бу қилмиш ЎзР ЖКнинг 97-моддаси 
билан тавсифланиши лозим.
1
Рустамбаев М.Х. Преступления против личности. – Т., 1998. – 51-б. 
2
Антонян Ю.М. Преступность среди женҳин. – М.: Право, 1992. – 70-б. 
3
Криминология. Учебник под ред. Кудрявцева В.Н., Эминова Е.М. –М.: Юрист, 1997. –301-б. 


182 
Айрим аѐллар туғруқ пайтида ѐки ундан кейин маълум вақт 
мобайнида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушунмайдиган ва 
уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлади. Аѐлнинг мазкур 
руҳий ҳолати бошқа омиллар билан жамулжам ҳолда жиноятга 
сабаб бўлиши мумкин. Бироқ бу ҳолат замирида руҳий касал-
лик ѐтмайди, акс ҳолда аѐл жиноий жавобгарликка тортилиши 
мумкин бўлмас эди.
Умуман олганда, фарзандкушлик замирида ҳодисалар бир 
неча гуруҳининг ўзаро таъсири ѐтади.
Биринчи
– аѐл ҳаѐтида жиноят содир этишдан олдинги вази-
ят. У ҳар хил бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда у аѐл ўз чақа-
лоғини ўлдиришига сабаб бўлади, айрим ҳолларда эса бундай 
ҳолат юз бермайди. Ю.М.Антонян айрим бўлажак жиноятчи 
аѐллар бир қарашда яхши оилада тарбиялангани, ота-онаси 
уларга яхши муносабатда бўлганлигини қайд этади.
1
Иккинчи
– шахснинг ижтимоий хусусиятлари, манфаатдор 
шахсларнинг гапига кирмаслик қобилияти.
Учинчи
– аѐлнинг биологик, психологик хусусиятлари, хулқ-
атвори. Одатда, аѐллар ўта таъсирчан, ҳис-туйғуларга бой бўла-
ди. Бу беқарор руҳий жараѐнлар туғруқ жараѐнида сезиларли 
даражада кучаяди. Бундан ташқари, аѐлларда неврозлар ва пси-
хопатиялар даражаси ҳам анча юқори бўлади. Буларнинг барча 
биргаликда онанинг ўз чақалоғини ўлдиришига сабаб бўлиши 
мумкин.
Аѐлнинг боладан қутулиш нияти уни қасддан ўлдириш жи-
ноятига айланишига имконият яратувчи бир қанча субъектив ва 
объектив омиллар мавжуд. Булар: 
- никоҳсиз бола туққани учун атрофдагиларнинг қоралаши-
дан қўрқиш ҳамда уялиш; 
- боланинг отаси, ўз қариндошлари ѐки бошқа шахслар онани 
ўз чақалоғини ўлдиришга оғдириши; 
- ота-онасининг салбий муносабатидан қўрқиш; 
- жиноий ҳомила тушириш билан шуғулланувчи шахслар-
нинг оғдириши; 
- ҳомиладорликнинг олдини олиш, ҳомилани даволаш муас-
сасаларида тушириш имкониятига доир махсус тиббий билим-
ларнинг йўқлиги; 
1
Антонян Ю.М. Преступность среди женщин. – М., Право, 1992. – 70-б. 


183 
- сўққабош она болани тарбиялашда моддий ва маънавий 
қийинчиликларга дуч келишини тушуниш, ҳомиладор аѐллар ва 
сўққабош оналарга ижтимоий-ҳуқуқий ѐрдам кўрсатилиши 
ҳақида зарур ҳуқуқий билимларнинг йўқлиги ва ҳ.к.
Янги туққан аѐлларнинг руҳий-жисмоний хусусиятларини 
аниқлаш онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдиришига имконият 
яратувчи омилларни аниқлаш, объектив жазо чорасини танлаш, 
бу салбий ҳодисаларнинг олдини олиш ѐки уларнинг оқибатла-
рини енгиллаштириш чораларини кўришга ѐрдам беради. Мам-
лакатда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбир-
ларини амалга ошириш ҳам фарзандкушликнинг олдини олиш-
да асосий йўналишлардан бирига айланиши лозим. Зотан, инсон 
туғиладиган ва тарбияланадиган оила муаммоси жамиятда ҳал 
қилинадиган муҳим муаммолардан биридир.
Маълумотларга кўра, ўтган асрнинг йигирманчи йилларига 
таққослаганда фарзандкушлик ҳолатлари сони уч баравар кў-
пайган
1
. Россия статистикаси маълумотларига кўра, 1995 йилда 
143 онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириш ҳолати аниқлан-
ган, одам ўлдириш содир этган ҳар йигирма аѐлнинг бири ўзи-
нинг янги туғилган чақалоғини ўлдиришда айбланган
2
.
Гарчи онанинг ўз чақалоғини ўлдириши имтиѐзли жиноят 
таркиби ҳисобланса-да, у хавфлилик жиҳатидан бошқа одам ўл-
дириш жиноятларидан қолишмайди. Ю.М.Антонян жуда тўғри 
таъкидлаганидек, «онанинг ўз чақалоғини ўлдиришидан 
қўполроқ табиат «қонунлари»ни бузишни тасаввур қилиш мум-
кин эмас»
3
; барча одамлар қатори яшаш ҳуқуқига эга бўлган ян-
ги туғилган чақалоқдан ожизроқ ва ҳимоясизроқ жабрланувчи 
ҳам йўқ.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish