Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

Изчил криминоген тип. 
Ушбу тип вакилларининг жиноий 
хулқ-атвори одатдаги хулқ-атвор тарзидан келиб чиқади ва 
субъектнинг қарашлари, ижтимоий мўлжаллари ва мойиллик-
лари билан белгиланади. Одатда, мазкур шахс жиноят содир 
этиш вазиятидан нафақат фойдаланади, балки уни фаол ярата-
ди. Ушбу тип вакиллари зарур ҳолда муайян муҳитни ўзларига 
«мослаштириш»га қодирлар. Уларнинг жиноий хулқ-атвори из-
чил криминогенлик шаклланган босқичдан бошлаб нисбатан 
эркин хусусият касб этади. 
Вазиятга боғлиқ криминоген тип.
Зиддиятли микромуҳит-
да шаклланади ва фаолият олиб боради; жиноят кўп жиҳатдан 
уни содир этишнинг маънавий ва ҳуқуқий нуқтаи назардан сал-
бий ҳолати билан белгиланади. Айни ҳолда шахс ва ижтимоий 
муҳитнинг ўзаро алоқаси муҳим аҳамият касб этади. Бу шахсни 
жиноятга у қўшилган микромуҳит, унинг олдинги турмуш тар-
зи олиб келади.
Вазиятга боғлиқ тип.
Мазкур шахс онги ва хулқ-атвори-
нинг, шунингдек у қўшилган микромуҳитнинг ахлоққа зид ун-
сурлари аҳамиятсиздир. Жиноят мазкур шахс айби билан юзага 


164 
келмаган, унинг учун маълум даражада ғайриоддий ва бошқа 
субъектлар билан биргаликда ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларини бу-
зиш билан боғлиқ бўлган вазиятнинг ҳал қилувчи таъсири на-
тижасида содир этилади. 
Ижтимоий шахс ва муҳит мураккаб шароитда – муаммоли ва 
можароли вазиятларда ўзаро таъсирга киришиш механизмининг 
нуқсонлари айниқса муҳимдир. Жиноят бошқа шахсларнинг 
айбига кўра юзага келувчи вазият таъсирида содир этилади. 
Бунда ахлоқ ва ҳуқуқ нормалари бошқа субъектлар томонидан 
бузилади. Айни вақтда, тегишли шароитда шахс ўзининг ва би-
ровнинг ғайриҳуқуқий хулқ-атворини, ҳатто жиноятини оқлаши 
ѐки можароларни ҳал қилишнинг бошқа, қонуний ва ахлоқий 
усулларини билмаслиги мумкин. Бу ерда жиноят содир этилган 
шарт-шароит ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи вояга етмаган жиноят-
чининг шахси ўзини кўрсатишга, ўз бевосита муҳитидаги шахс-
лар юксак баҳосини олишга интилишнинг кучлилиги билан аж-
ралиб туради.
Зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи вояга етмаган жиноят-
чининг шахси, умуман жиноятчининг шахси каби, эгоистик ху-
сусиятга эга. Бироқ унинг эгоизми одатда группавий хусусият 
касб этади. Зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи ўсмирларнинг 
ўзини кўрсатиш усуллари шу билан боғлиқки, улар норасмий 
гуруҳга қаттиқ боғланган ҳолда, ўз фаоллиги, ўзининг қобили-
ятларини расмий даражада маъқулланувчи шаклларда намойиш 
этишга ҳаракат қилмайди. Тамагир жиноятчининг шахсига кел-
сак, унга группавий эмас, балки индивидуал эгоизм хос.
Вояга етмаган жиноятчиларнинг аксарияти аралаш типга 
мансуб, айниқса, агар улар криминоген микромуҳитда узоқ вақт 
яшаган ва ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этувчи шахслар би-
лан яқин алоқа қилган бўлса.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish