Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


-мавзу. КРИМИНОЛОГИК ВИКТИМОЛОГИЯ



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

6-мавзу. КРИМИНОЛОГИК ВИКТИМОЛОГИЯ 
АСОСЛАРИ 
 
1. Виктимология тушунчаси ва унинг аҳамияти
2. Виктимликни таснифлаш 
3. Криминологияда виктимликнинг олдини олиш вазифалари 
 
6.1. Виктимология тушунчаси ва унинг аҳамияти 
Криминология назариясида жиноятларнинг жабрланувчила-
ри ҳақидаги таълимот «виктимология» деб аталади. «Виктимо-
логия» атамаси икки сўздан: лотинча victima – «жабрланувчи» 
ва юнонча logos – «билим, таълимот» сўзидан ташкил топган 
бўлиб, жабрланувчи ҳақидаги таълимот деган маънони англата-
ди.
Виктимология мазмуни жабрланувчилар ҳақидаги умумий 
таълимотни, яъни нафақат жиноятчиликнинг, балки ҳар хил ҳо-
латлар, бахтсиз ҳодисалар, табиий офатлар, урушлар, давлат 
сиѐсатининг геноциди ва ҳоказоларнинг жабрланувчиларини 
қамраб олади. Кўриб турганимиздек, криминологияда «викти-
мология» атамаси тор маънода, яъни фақат жиноий хулқ-
атвордан жабрланган шахсларга нисбатан қўлланган. Шу са-
бабли мазкур фан янада аниқроқ, яъни криминологиядаги вик-
тимология деб номланса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Криминология доирасида жабрланувчини турли томонлар-
дан тадқиқ қилиш вазифаси қўйилади. Жабрланувчисиз жиноий 
қилмиш бўлиши мумкин эмас. Ҳар қандай жиноий қилмиш 
жабрланувчига муайян (моддий, ижтимоий, жисмоний, психо-
логик, маънавий, бевосита, билвосита ва ҳ.к.) зарар етказади. 
Жиноятлардан ҳар хил объектлар ѐки жиноят қонунчилиги би-
лан қўриқланадиган ижтимоий аҳамиятга молик манфаатлар-
нинг эгалари жабрланиши мумкин.
Муайян фуқаро ѐки жисмоний шахс, шахслар жамоаси, жа-
мият, давлат ва ҳатто халқаро ҳуқуқий тартибот жабрланувчи 
бўлиши мумкин.
Жиноятлардан одам ўлдирган жиноятчининг оила аъзолари 
жабрланиши, масалан, жиноий қилмишни тўхтатишда иштирок 
этиш вақтида ѐки жиноят жараѐнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органларига кўмаклашиш чоғида уларга муайян зарар еткази-
лиши мумкин.


90 
Боз устига, баъзан жиноятчининг ўзи жабрланиши мумкин 
(масалан, оммавий тартибсизликларда, бир гуруҳ шахс бўлиб 
безорилик қилишда, муштлашувларда). Шу сабабли кимни 
амалда ва муайян тарзда жиноятдан жабрланувчи деб ҳисоблаш 
мумкин, деган савол криминализация ва декриминализация жа-
раѐни, жиноий тажовуз объектининг чегараларини белгилаш 
билан боғлиқ.
Жиноят содир этишнинг сабаблар занжирида жабрланувчи 
жиддий роль ўйнайди, деган ғоя янги эмас, у кўп сонли адабий 
манбаларда ва ҳуқуқ ижодкорлиги ѐдгорликларида ўз аксини 
топган. Лекин унинг муайян даражада ифодали талқинига XVIII 
аср мутафаккирларининг асарларида дуч келиш мумкин.
Ҳуқуқ фанининг мумтоз даври намояндаларидан бири Иере-
мия Бентам (1748-1832) жиноят қонунчилигига жабрланувчига 
етказилган зарарни қоплашни назарда тутувчи нормаларни ки-
ритишни таклиф қилган. Бу жиноятчини янада оғирроқ жазо-
лаш ва қўрқитиш имконини беради, деб ҳисоблаган у. Ижобий 
ҳуқуқ йўналишининг вакили Раффаэль Гарофало (1852-1934) 
ҳам жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплашга аҳолини 
жиноятчилардан ҳимоя қилишни янада кучайтириш воситаси 
сифатида қараган (туринлик бу судья «криминология» атамаси-
ни биринчи бўлиб илмий муомалага киритган).
Немис криминологи Сара Маржора Фрай (1894-1958) тадқи-
қотларининг диққат марказида жиноятчини ундан жабрланган 
шахс билан яраштириш, яъни жамиятда тартиб ва тотувликни 
барқарор этиш муаммолари турган.
Жиноятдан жабрланувчилар муаммоси, зарарни қоплаш (хун 
тўлаш) ва жиноятларнинг олдини олишда унинг аҳамияти маса-
лалари Шарқ, Ўрта Осиѐ ва айниқса, Ўзбекистон халқларининг 
тарихий ҳуқуқий ѐдгорликларида ва феодал тузуми суд орган-
ларининг қарорларида муҳим ўрин эгаллайди.
Лекин жиноятчиликнинг муҳим омили ва криминологиянинг 
таркибий қисми сифатида жабрланувчи фақат ХХ асрнинг би-
ринчи ярмида тизимли равишда тадқиқ қилина бошланди. 
Одатда бу адабиѐтларда 1948 йил «Жиноятчи ва жабрланувчи» 
деб номланган катта ва махсус илмий тадқиқотни эълон қилган 
немис олими Ганс фон Гентинг номи билан боғланади. Ўз 
тадқиқотида у ўқувчилар эътиборини жиноятнинг юзага келиш 
омили сифатидаги жабрланувчига қаратади. Гентинг шунингдек 


91 
жиноятчиликни зарар етказувчи ва ундан жабрланувчи ўртаси-
даги муайян ўзаро муносабатлар сифатида тушуниш ғоясини 
илгари суради. Унинг фикрига кўра, жабрланувчилар тўғрисида 
тўпланган маълумотларга асосланган ҳолда жиноятчи ва жабр-
ланувчи ўртасидаги муносабатларнинг муайян типларини ажра-
тиш мумкин, бу муносабатлар эса жиноят билан узвий боғлиқ-
дир. Бу эса содир этилган жиноятни нафақат таҳлил қилишни, 
балки унинг бўлажак жабрланувчилари ҳақида муайян прогноз-
лар тузишни ва ҳатто латент (яширин) жиноятчиликнинг ҳола-
тини аниқлашни тақозо этади.
Шуни таъкидлаш лозимки, криминал виктимология крими-
нология дарсликлари ва қўлланмаларида ҳалигача ўзининг му-
носиб ўрнини эгаллагани йўқ. Муаммонинг мазкур жиҳати ҳат-
то энг сўнгги «Криминология» дарсликларида ҳам фақат мухта-
сар тарзда ѐритиб ўтилади, кўпгина нашрларда эса умуман кў-
риб чиқилмайди. Ҳолбуки, жиноятчилик сабабларини ўрганиш 
ва унинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда 
жабрланувчи муҳим роль ўйнайди.
Ўз-ўзидан равшанки, криминологияда жиноятдан жабрлан-
ган шахсни ўрганишнинг предметга оид тор мақсади жиноий 
хулқ-атворнинг индивидуал механизмида жабрланувчининг ро-
ли ва аҳамиятини, жиноий вазиятнинг юзага келиши ва ривож-
ланишига жабрланувчи қўшган «ҳисса»ни аниқлашни назарда 
тутади, бунинг учун эса жабрланувчининг шахси ҳақида, шу-
нингдек унинг жиноят содир этилишидан олдинги хулқ-атвори 
тўғрисида тегишли умумий ахборот олиш зарур.
Жабрланувчининг шахси ва хулқ-атвори жиноятчи ўз жи-
ноий ниятини амалга оширишида нафақат жиноят содир эти-
лишидан олдин, балки жиноий тажовуз вақтида, шунингдек 
жиноят содир этилганидан кейин ҳам (рецидив учун) маълум 
роль ўйнаши мумкин.
Жабрланувчининг хулқ-атвори, бундан ташқари, латент 
(яширин) жабрланувчилар қилмишларининг мотивлари ва са-
бабларини аниқлаш, содир этилган жиноят ҳақида ҳокимият ор-
ганлари ѐки мансабдор шахсларга хабар бериш ѐки ариза билан 
мурожаат этишдан ўзини тийиш сабабларини аниқлаш ва улар-
га баҳо бериш учун ҳам муҳимдир.


92 
Шундай қилиб, криминология жиноятдан жабрланувчининг 
шахси ва хулқ-атворини ўрганиш жараѐнида жабрланувчи му-
аммосини асосан қуйидаги нуқтаи назардан кўриб чиқади: 
а) жиноятчи ва жабрланувчи муносабатларининг умумий 
тавсифи, уларнинг ўзаро алоқаси; 
б) жиноят содир этишнинг умумий сабаблари ва шартлари 
умумий таркибида жабрланувчининг шахси ва хулқ-атвори; 
в) жиноят содир этилган муайян ҳаѐтий вазиятда жабрланув-
чининг шахси ва хулқ-атвори; 
г) жиноят содир этилганидан кейин жабрланувчининг шахси 
ва хулқ-атвори (айниқса, рецидив жиноятчиликни ўрганишда); 
д) жабрланувчи шахси ва хулқ-атворининг латент жинояти-
чилик билан ўзаро алоқаси.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish