Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


 Жиноятчилик сабабларини таснифлаш муаммоси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

3.3. Жиноятчилик сабабларини таснифлаш муаммоси 
Ҳар қандай 
таснифлаш
билим ѐки инсон фаолияти соҳаси-
даги турдош тушунчалар тизимини (ўрганилаѐтган объектлар-
нинг туркумларини) англатади. Ундан мазкур тушунчалар ѐки 
1
Шнайдер Г.И. Криминология. – М., 1994. – 213-244-бетлар. 


55 
объектларнинг туркумлари ўртасидаги боғланишларни аниқлаш 
воситаси сифатида фойдаланилади. 
Илмий тасниф унда ифодаланган борлиққа хос бўлган қо-
нунлар тизимини акс эттиради. Муҳим белгилар ҳам, бошқа 
белгилар (мезонлар) ҳам таснифлаш учун асос бўлиши мумкин. 
Мезон
– ҳодисалар, нарсаларни баҳолаш, таърифлаш ѐки тас-
нифлаш учун асос қилиб олинган белги, ўлчовдир. 
Жиноятчилик муаммоларини ечиш, аниқроғи – ечишга ури-
ниш илмий таснифга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Илмий тас-
ниф муайян даражада мустаҳкам методологик негизга асосла-
ниши лозим. 
Криминологияда умуман олганда жиноятчилик сабабларини 
таснифлашнинг мантиқан изчил тизими шаклланган. 
Криминологияда 
жиноятчилик сабабларининг биринчи ва 
асосий таснифи 
сабабларнинг «амал қилиш даражаси»га асос-
ланади ва умумий, махсус ва хусусий ўзаро нисбатининг диа-
лектикаси билан белгиланади. Жиноятчилик сабабларининг 
умумийлик даражаси ушбу таснифнинг мезони сифатида амал 
қилади. Бунда барча омиллар мажмуини қуйидагича гуруҳлаш 
мумкин: 
а) умуман жиноятчилик сабаблари (барча жиноятларнинг 
умумий сабаблари); 
б) жиноятлар турли тоифаларининг сабаблари (махсус са-
баблар); 
в) муайян жиноятларнинг сабаблари. 
Жиноятчилик сабабларининг 
иккинчи таснифи
муайян са-
баблар намоѐн бўладиган ижтимоий ҳодисаларнинг мазмуни ва 
хусусиятига асосланади. Бунда жиноятчилик сабабларини тўрт 
асосий гуруҳга ажратиш мумкин:
 
1) ижтимоий-иқтисодий сабаблар;
2) мафкуравий сабаблар (ушбу гуруҳга маданий-тарбиявий 
сабаблар ҳам киради); 
3) ташкилий-бошқарув сабаблари; 
4) ижтимоий-психологик сабаблар. 
Жиноятчилик сабабларининг 
учинчи таснифи
сабабларни 
тўлиқлик ва ўзига хослик белгиларига қараб гуруҳлашнинг 
мақсадга мувофиқлигига асосланади.
Бунда жиноятчиликнинг «тўлиқ сабаби»ни қуйидагилар тав-
сифлайди: 


56 
1) барча ижтимоий ҳодисалар ва фактлар мажмуи; 
2) улар ҳар хил хусусиятга эгалиги (яъни ижтимоий-иқти-
содий, мафкуравий, ташкилий-бошқарув, ҳуқуқий, ижтимоий-
психологик ҳодисалар ва омиллар); 
3) ҳодисалар ва омиллар жиноятчиликда ҳар хил тарзда на-
моѐн бўлиши (яъни асосий, иккинчи даражали, бевосита ва би-
лвосита ҳодисалар ва омиллар).
 
Ўзига хослик белгисига қараб аниқланадиган алоҳида сабаб 
жиноятчиликнинг тўлиқ сабаби таркибига киради ва жиноятчи-
ликнин алоҳида сабаби сифатида қаралади. Жиноятнинг ўзига 
хос сабабини тадқиқ қилиш муайян тарихий шароитда жиноят-
чиликка қарши курашнинг муҳим йўналишларини аниқлаш им-
конини беради. 
Жиноятчилик сабабларининг 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish