Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

Генетик назария.
Ирсият ҳамда организмларнинг ўзгарув-
чанлиги қонунлари тўғрисидаги фан, маълумки, биологияда 
нисбатан янги йўналиш – генетика вужудга келишига сабаб 
бўлган. 


42 
Инсон хулқ-атвори, шу жумладан ғайриижтимоий хулқ-
атвор сабабларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги биологик 
таълимотлардан бири генетик назариядир. 
Ушбу назария тарафдорлари ҳар қандай одам ҳаѐтида генлар 
муҳим роль ўйнайди, деган ғояга асосланадилар.
Генлар – оқсил синтези учун жавобгар бўлган, пировардида 
шахснинг муайян хоссалари ва аломатларини белгилайдиган 
нуклеин кислота қисмларидир. Айни вақтда, ушбу хоссалар ва 
аломатлар генларда тайѐр ҳолда мавжуд бўлмаслигини эъти-
борга олиш лозим. Генлар фақат ташқи муҳитнинг муайян ша-
роитида хоссалар ва белгиларнинг ривожланиш имкониятини 
белгилайди, холос. 
Генетиклар генлар ҳар хил типлар, биологик таркибларнинг 
ривожланишига ва биологик жараѐнлар фаолиятига таъсир кўр-
сатишини назарда тутган ҳолда, «улар руҳий хоссалар боғлиқ 
бўлган муайян таркиблар ва функцияларга ҳам таъсир кўрсата-
ди, генотиплардаги фарқлар хулқ-атвордаги фарқларга ҳам са-
баб бўлиши мумкин»
1
, деб тахмин қиладилар. 
Эгизаклар ўртасидаги жиноятчилик жиноий хулқ-атворнинг 
генетик код билан боғланишини тасдиқловчи инкор этиб бўл-
майдиган далиллардан бири ҳисобланади. Маълумки, эгизаклар 
икки ҳар хил тухум ҳужайралари бир вақтда уруғланиши нати-
жасида ҳам («икки тухумли» ѐки дизигот эгизаклар), бир уруғ-
ланган тухум ҳужайраси хромосомалар ва генлар тўплами бир 
хил қўшни тухум ҳужайраларига бўлиниши натижасида ҳам 
туғилиши мумкин. Сўнгги зикр этилган ҳолатда ирсий жиҳат-
дан бир хил эгизаклар («бир тухумли» ѐки монозигот эгизаклар) 
туғилади. 
Эгизаклар методининг аҳамияти шундаки, бир тухумли эги-
заклар деярли бир хил генотипга эга бўлади. Улар икки ўғил 
ѐки икки қиз кўринишида туғилади. Бундай эгизакларни 
таққослаб ва жуфт доирасидаги мувофиқлик катталигини баҳо-
лаб, уларнинг қайси хусусиятлари генотип билан, қайсилари – 
муҳит ва шароит таъсири билан боғлиқлигини аниқлаш мум-
кин. Бундай эгизаклар морфологик, физиологик ва физик хусу-
сиятларининг ажабтовур тарзда ўхшашлиги билан ажралиб ту-
1
Штерн К. Основы генетики человека. – М., 1965. – 529-б.


43 
ради. Уларнинг туғилиш такрорийлиги турли ирқ вакиллари 
учун ҳар минг туғишга нисбатан 3,2 – 5 атрофидадир.
1
Бинобарин, бир тухумли эгизаклар ўртасида бирон-бир фарқ 
мавжуд бўлса, улар фақат бу эгизакларнинг ривожланиш шарт-
шароити билан белгиланади, чунки уларнинг ирсияти бир хил-
дир. 
Биринчи эгизаклар жиноятчилиги қайд этилган ҳолларда ик-
кинчи эгизаклар жиноятчилигининг такрорийлик даражасини 
аниқлаш учун юқорида зикр этилган ҳолатдан фойдаланилди. 
Бунда, табиийки, ирсий ўхшашлик тўлиқ бир хил бўлган, яъни 
бир тухумли эгизакларга оид маълумотлар тадқиқотга асос қи-
либ олинди.
2
Тадқиқотчилар жами 249 жуфт эгизаклар хулқ-атворини ўр-
ганиб чиқдилар. Улар бир тухумли эгизаклардан бири жиноят 
содир этган бўлса, тадқиқ этилган ҳолатларнинг 62,6 фоизида 
иккинчи эгизак ҳам жиноятга қўл урганлигини аниқладилар. 
Бундан ирсий жиноий «ген» мавжуд деган хулоса келиб чиқади. 
Эгизакларни ўрганган муаллифлар аксарият ҳолларда инсон-
нинг интеллект даражаси ирсий омиллар билан белгиланади, 
деган хулосага келдилар. Бунда ирсият таъсирининг улуши 75-
80%, муҳит таъсирининг улуши эса – 20-25% атрофида бўлади. 
Аммо маълумотлар кўп жиҳатдан қарама-қарши ва субъектив 
тарзда талқин қилинади.
Ирсий-генетик назариянинг ривожланишига хромосомалар 
билан боғлиқ аномалиялар ҳақидаги маълумотлар ҳам ҳисса 
қўшди. Менделнинг цитологик механизмларини кашф этган ир-
сиятнинг хромосома назариясига америкалик биолог Морган 
Томас Хант (1866-1945) асос солган. Ушбу назария ҳужайра ич-
ки жараѐнлари – ҳужайраларнинг бўлиниши, гаметогенез ва 
уруғланиш билан генларнинг алоқасини кўрсатиб берди ва ор-
ганизмлар ривожланиши ирсиятга боғлиқлиги ҳақидаги таъли-
мотга асос солди. 
Одамнинг одатдаги ҳужайра мағизи (ядроси) 23 жуфт хромо-
сомадан иборат бўлади. Хромосомаларнинг нормал тақсимла-
ниши махсус «XY» формула кўринишида ифодаланади. Бу ерда 
«Х» - эркак гетерогаметлик хусусиятига эга бўлган турларда аѐл 
1
Дубинин Н.П., Карпец И.Н., Кудрявцев В.Н. Генетика, поведение, ответственность. – М., 
1982. – 129-б.
2
Эфроимсон В. Родословная альтруизма // Новўй мир, 1971, №1. – 210-б.


44 
жинсининг ривожланишини ѐки гаплофазада жинсни белгилай-
диган хромосома; «Y» - фақат эркак жинсига мансуб турларда 
учрайдиган хромосома. 
Аммо ҳаѐтда баъзан (беш юзтадан бир ва мингтадан бир ҳо-
латда) 46 та эмас, балки 47 та хромосомага, яъни «нонормал» 
ортиқча хромосомага эга бўлган одамлар ҳам учрайди. 
Баъзи бир тадқиқотлар хромосома аномалияларига эга бўл-
ган шахслар ўзига хос феъл-атворга ҳам эга бўлишини кўрсат-
ди. Хусусан, «ХХY» аномалиясига эга бўлган шахслар одатда 
ҳезалактабиат, эрксиз, интеллектуал даражаси паст бўлади.
Ортиқча «Y» хромосомага эга шахслар баланд бўйи, эмо-
ционал беқарорлиги, агрессив хулқ-атвори билан ажралиб тура-
ди. Бундан хулоса шуки, хромосома аномалиялари жиноят со-
дир этмаган шахсларга қараганда жиноятчиларга тахминан 80 
баравар кўпроқ хосдир. Демак, «ортиқча» хромосома жиноят 
содир этишга туртки берувчи ирсий (биологик) сабаблардан би-
ридир. 
Жиноятчилик омиллари биологик назариясининг ривожла-
нишини «эндокринологик» оқим таълимотида кузатиш мумкин. 
Ушбу назария жиноий хулқ-атворни одамнинг ички секреция 
безлари аномалиялари билан боғлайди. Мазкур ѐндашув тараф-
дорлари муайян жиноят содир этишга мойил одамлар типлари-
нинг ўзига хос таснифини ишлаб чиқдилар. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish