Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


йўлнинг ҳаракат амалга оширилаѐтган қисмида пиѐдалар ва бошқа



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

йўлнинг ҳаракат амалга оширилаѐтган қисмида пиѐдалар ва бошқа 
транспорт воситаларининг бор-йўқлигига, уларнинг ҳаракат 
йўналишлари ва тезлигига доир масалаларни ўз ичига олади. 
Санаб ўтилган шароитларнинг барчаси трассада мунтазам равишда 
ўзгариб боради ва ҳайдовчидан ўз ҳаракатларини мавжуд шароитларга 
мослаб боришни талаб қилади. Ушбу босқичда йўлларнинг ҳолати ва йўл 
ҳаракатини ташкил қилиш учун жавобгар бўлган йўл хизматининг, бошқа 
транспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиѐдаларнинг ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги) туфайли ҳам авария вазиятига олиб келадиган тарздаги 
тартиб-қоидалардан четга чиқиш ҳоллари ҳам кузатилиши мумкин. Чуно-
нчи, йўллар ҳолатининг қониқарсизлиги ҳаракатланиш вақтида транспорт 
воситасининг бузилиб қолишига сабаб бўлади, бу эса ҳайдовчини ҳам, бу-
зилган транспорт воситасининг бевосита яқинида бўлган йўл 
ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳам хавфли вазиятга солади. 
Йўллардаги ўнқир-чўнқирлар, чуқурликлар, очиқ қолган канализация лю-
клари ва бошқа тўсиқлар ўраб қўйилган бўлиб, тегишли йўл белгилари 
(йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаѐтганлигидан огоҳлантирувчи, 
тўсиқни айланиб ўтишни англатувчи ва бошқа шу каби белгилар) билан 
кўрсатилган бўлиши керак. Бундай белгилар бўлмаса, айниқса йўлнинг 
кўриниши ѐмон шароитларда авариялар юз бериши мумкин. Йўл 
ҳаракатининг белгиланган қоидалари: йўлнинг транспорт воситалари 
ҳаракатланадиган қисмидан ўтиш тартибига ѐки светофорнинг тақиқловчи 
сигналига риоя қилмайдиган, жамоат транспорти ҳаракатланиб турган 
пайтда унга чиқишга уринадиган ва шунга ўхшаш нотўғри ҳаракат 
қиладиган пиѐдалар кўпинча ЙТҲлари содир этилишида айбдор бўлиб 
қолади. 
―Ҳайдовчи-транспорт воситаси-йўлдаги ҳолат‖ тизимига тааллуқли 
юқорида кўриб чиқилган барча қоидабузарликларнинг ва улар туфайли 


юзага келадиган авария вазиятларининг оқибатлари: 1) пиѐдалар, велоси-
педчилар, мотоциклчилар ва бошқа ҳаракатланувчи объектларни уриб 
юбориш; 2) ҳаракат қилмайдиган объектларни (ѐритгич, телеграф устун-
лари ва бошқа устунларни, йўл бўйидаги иншоотларни тўхтаб транспорт 
воситалари ва бошқа шу кабиларни) уриб юбориш ѐки улар билан 
тўқнашиш; 3) ҳаракатдаги транспорт воситалари билан тўқнашиш; 4) кес-
кин тўхтатилиши ѐки йўлдаги тўсиқларга урилиши туфайли ѐхуд бошқа 
сабабларга кўра турғунликни йўқотиши натижасида транспорт воситаси-
нинг ағдарилиши; 5) ҳаракатдаги транспорт воситасидан йўловчиларнинг 
ағанаб тушуши; 6) транспорт воситасининг ағдарилиши (масалан, 
кўприкдан); ҳамда 7)транспортда (электр симларида транспорт воситала-
рининг тўқнашиши натижасида ѐқилғи узатиш тизимида юзага келадиган 
носозликлар, ѐқилғининг портлаши ва бошқа сабабларга кўра) келиб 
чиқадиган ѐнғиндан иборат бўлиши мумкин.
 
Санаб ўтилган авария турларининг ҳар бири ўзига хос 
қонуниятларга, ўз динамикасига эга бўлиб, бу хусусиятлар ўз навбатида 
из ҳосил бўлишининг спецификаси ва қонуниятларини белгилаб беради.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish