Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Гувоҳларни сўроқ қилиш.
Порахўрлик бўйича гувоҳлик бериши 
мумкин бўлган шахслар гуруҳи жиноят иши қўзғатилишига асос бўлган 
материалларга боғлиқ. Қуйидагилар одатда гувоҳ сифатида сўроқ қили-
надилар: уларга нисбатан пора тамагирлик қилинган шахслар, порани бе-
риш-олишни кўрганлар; порахўрни жиноят устида қўлга олишда иштирок 
этганлар; порахўрликда гумон қилинаѐтган мансабдор шахснинг хизмат 
фаолияти билан таниш бўлганлар ѐки унинг кўрсатмаларини бажарганлар; 
порахўрнинг шахси ва ахлоқини таърифлаб бера олувчилар (ҳамкасаба-
лар, қўшнилар, қариндошлар). Бу гувоҳлар гуруҳи порахўрлик шерикла-
рининг алоқалари ва пора беришнинг шарт-шароитлари ҳақида фойдали 
маълумот бера оладилар. Гувоҳлик олингандан сўнг гувоҳ-холиснинг пора 
берилган (олинган) жойда кўрсатувларини текшириш мумкин. 
Порахўрликни тергов қилишнинг баъзи ҳолларида пора бериш-
олиш, шунингдек бошқа ҳаракатларни амалга оширишда кузатишни тек-
шириш учун тергов экспериментлари ўтказилади. 
Порахўрликни фош этишда суд экспертизалари катта роль ўйнайди. 
Кўп ҳолларда, пора предметида ѐки унинг ўрамида қўл бармоқлари ва 
кафтнинг изи, кундалик, дафтар, ѐн китобчаларда – пора бериш билан 
боғлиқ ѐзувлар, блокнотларнинг тоза варақларида текстнинг босилган из-
ларини аниқлаш мумкин. Уларни ўрганиш учун ҳужжатларни криминали-
стик-техник экспертизаси, микрозаррачалар, материал ва моддаларни ўр-
ганиш учун трасологик экспертиза, баъзан эса комплекс экспертизалар 


ўтказилади. 
31-боб. МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИНГ 
ЖИНОИЙ ТАРЗДА БУЗИЛИШЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ 
 
1-§. Ушбу турдаги жиноятларнинг 
криминалистик тавсифи 
 


Меҳнат хавфсизлиги қоидаларининг жинояткорона бузилишлари 
катта ижтимоий хавф туғдиради. Улар одамлар ўлимига сабаб бўлади, 
уларнинг соғлиғига зарар етказади, ишлаб чиқаришга моддий зиѐн келти-
ради. Мазкур жиноятнинг барча ҳолатларини ўз вақтида, тўлиқ ва холисо-
на аниқлаш айбдорларни жавобгарликка тортиш учунгина эмас, балки шу 
турдаги жиноятлар содир этилишига имкон берган шароитларни бартараф 
этиш учун ҳам муҳимдир. 
Меҳнат шароитларининг хавфсизлигини техникадан фойдаланиш, 
саноат санитариясига оид умумий ва тармоқ қоидалари таъминлайди. Бу-
ндай қоидалар ҳукумат томонидан касаба уюшмалари ва вазирликлар 
(идоралар) билан биргаликда ишлаб чиқилади. Уларга риоя этилиши 
устидан назорат қилиш касаба уюшмалари қўмиталари, шунингдек мах-
сус назорат органлари (―Саноаттехназорат‖, ―Энергоназорат‖) зиммасига 
юклатилган. Санитария назоратини давлат санитария инспекцияси орган-
лари, ѐнғиндан сақлаш назоратини – ѐнғиндан муҳофаза қилиш органлари 
амалга оширади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг одамлар билан бахтсиз 
ҳодисалар юз беришига ѐки бошқа оқибатлар келиб чиқишига сабаб 
бўлиши мумкин бўлган бузилишлари жиноят деб топилади. Йўл қўйилган 
бузилишлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши 
устидан назорат қилиш ва техника хавфсизлигини таъминлаш ўз вазифа-
лари доирасига кирувчи мансабдор шахслар жавобгар бўладилар. 
Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидалари жиноий тарзда бузилишларининг иккита турини назарда тута-
ди: 1) соғлиққа зарар етказилишига сабаб бўлган бузилишлар; 2) одам 
ўлимига сабаб бўлган бузилишлар. 
Кон ишлари хавфсизлиги қоидалари бузилишлари, қурилиш ишла-
рини бажариш қоидалари бузилишлари, портлаш хавфи бўлган корхона-


ларда ѐки цехларда хавфсизлик қоидалари бузилишлари алоҳида турлари-
ни ташкил этади. Тергов қилиш услубиѐти йўл қўйилган бузилиш турини 
ва у содир этган муайян шароитларни ҳисобга олиб белгиланади. 
Бузилиш сабабларини уч гуруҳга бўлиш мумкин: техникавий, таш-
килий, санитариявий. Биринчи гуруҳга агрегатлар, машиналар, жиҳозлар, 
асбоб-ускуналарнинг конструктив хусусиятлари ва нуқсонлари; иккинчи-
сига - ишлаб чиқариш жараѐнини ташкил этишдаги камчиликлар; учинчи-
сига – санитария-гигиена тусидаги камчиликлар (бинолар ичининг ахлат 
босганлиги, етарлича ѐритилмаганлиги ва ҳ.к.) киради. 
Кўрсатиб ўтилган сабаблар камдан-кам ҳолларда алоҳида-алоҳида 
учрайди. Одатда улар ўзаро алоқадор, бир-бири билан боғлиқдир. Чунон-
чи, бузилишларнинг санитарияга хос сабаблари юзага келишига кўпинча 
ташкилий камчиликлар сабаб бўлади. Жароҳатланиш ҳоллари жабрланув-
чининг ўз бепарволиги ва бошқа қоидабузарликлари оқибати бўлиши му-
мкин.
Меҳнат хавфсизлиги қоидаларининг жиноий тарзда бузилишларини 
тергов қилишда жиноят процессуал қонунида кўрсатилган барча ҳолатлар 
исботланиши керак бўлади. Қуйидагиларни мумкин қадар тўлиқ аниқлаш 
муҳим: 1) ҳодиса содир бўлган жой (корхона, цех, участка, уларнинг аниқ 
жойлашуви); 2) ҳодиса содир бўлган вақт (сана, соат, минут, иш ѐки дам 
олиш вақти ва ҳ.к.); 3) ҳодиса келиб чиқиш механизми (ҳодиса манбаи, 
унинг ҳолати, ривожланиш жараѐни бошланишидан то энг юқори 
нуқтасигача ва натижа, жароҳатланиш механизми ва ҳ.к.); 4) юзага келган 
(ѐки юз бериши мумкин бўлган) оқибатларнинг (одамлар соғлиғига зиѐн, 
моддий зарар, ишлаб чиқариш манфаатларига зарар) хусусияти; 5) лаб 
чиқариш ишлар хусусияти, технологияси, уларнинг белгиланган нормала-
рига мувофиқлиги; 6) жабрланувчининг шахси (ихтисоси-малакаси, иш 
стажи, ҳодиса вақтида қандай аҳволдалиги, меҳнат интизомига, техника 


хавфсизлиги қоидаларига муносабати); 7) меҳнатни муҳофаза қилиш ва 
техника хавфсизлиги муайян қоидалари бузилишларининг аниқ далилла-
ри; 8) бахтсиз ҳодисанинг сабаблари; 9) бузилиш ва юзага келган натижа 
ўртасидаги сабабий боғланиш (ҳодисанинг аниқ сабаблари, улар учун жа-
вобгар шахслар, уларнинг жиноий оқибатларга олиб келган ҳаракатлари 
ѐки ҳаракатсизлигининг аниқ далиллари, жабрланувчи айбининг даража-
си, жабрланган ходим ва бехатар меҳнат шарт-шароитларини яратишга 
масъул мансабдор шахснинг ҳар иккисини айби борлиги; 10) текширилаѐ-
тган объектда ва умуман корхонада меҳнатни муҳофаза қилишнинг 
аҳволи ҳамда унинг хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши; 11) тегишли 
мансабдор шахслар жавобгарлиги даражаси ва хусусиятига таъсир 
кўрсатадиган, 
шу 
жумладан 
айбини 
енгиллаштирадиган 
ва 
оғирлаштирадиган ҳолатлар. 
Барча ҳолларда терговчи жиноий тарзда бузилишлар содир этили-
шига кўмаклашган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чорала-
рини кўриши шарт. 
Мазкур тоифадаги ишларни тергов қилиш анча мураккаб. Ҳодиса 
жойини кўздан кечириш, экспертизалар тайинлаш, ҳужжатлар билан иш-
лаш ўта қийинчилик туғдиради. Жиноят ишларини қўзғатишни асоссиз 
рад этиш ва уларни асоссиз равишда тугатиш ҳоллари терговни 
қийинлаштиради. Ҳодиса жойини кўздан кечириш, экспертиза тайинлаш, 
ҳужжатлар билан танишиш ўта қийинчилик туғдиради, тергов қилиш му-
ддатларининг чўзилиб кетиши, унинг режасизлиги, пойма-пойлиги, 
ҳодиса жойини камдан-кам ва кечикиб кўздан кечириш, ҳодиса механиз-
мининг техник масалаларини инкор қилиш, суд-техника экспертизалари 
имкониятларидан ва мутахассислар ѐрдамидан етарлича фойдаланмаслиги 
терговнинг одатий хатоликлари ҳисобланади.



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish