Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Криминалистик 
экспертиза

Жабрланувчи 
ва 
гумон 
қилинувчининг кийимларидан йиртилган парчаларни, пойабзалда ѐки 
кийимларда ҳодиса жойидан олиб кетилган моддаларни ва бошқа изларни 
аниқлаш мақсадида криминалистик экспертизаси тайинланади. Бу экспер-
тиза ѐрдамида жабрланувчи ва гумон қилинувчининг ҳодиса жойида 
бўлганлигини, қолдирилган микроизларни аниқлаш мумкин. 


Тинтув.
Гумон қилинувчидан нарсаларни олиш ва текшириш зару-
рияти тинтув ўтказишни тақозо этади. Тинтувда ҳодиса жойидан олиб ке-
тилган жабрланувчига ѐки яқин қариндошларга тегишли нарсалар, шуни-
нгдек жабрланувчига таҳдид солинган вақтида гумон қилинувчининг 
устида бўлган кийимлар изланиши мумкин. Ушбу нарсаларни излашда 
уйнинг омборхоналарида мавжуд ҳар бир нарса синчковлик билан текши-
рилиши лозим.
Топилган ва олинган нарсалар ўша жойда баѐнномада қайд этилади 
(қаердан, қай ҳолатда олинганлиги) ва далилий ашѐ сифатида махсус 
идишларга солиниб муҳрлаб қўйилади. 
Номаълум жиноятчини топиш.
Номаълум жиноятчини аниқлашда 
жабрланувчининг кўрсатмаларидан ташқари терговчи аниқ мослама асо-
сида жиноятчини топишни режалаштиради. Гумон қилинувчининг шах-
сини аниқлашда унинг ташқи кўриниши, белгилари асосида версия тузи-
лади. Жиноятчини ташқи кўриниш белгилари ўзига хос анатомик ва фун-
кционал белгилари, алоҳида белгилари, жиноят содир этилиш жараѐнида 
шикастланганлиги, кийими, папкаси ва жиноятчи фойдаланган бошқа на-
рсалар ҳам аниқланади. Юқорида санаб ўтилган маълумотларни жабрла-
нувчи-гувоҳдан, шунингдек ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш 
натижасида ҳамда тезкор- қидирув ҳаракатлари орқали олиши мумкин. 
Номусга тегиш жинояти бўйича жиноятчининг субъектив хусусият-
лари ўзига хос аҳамиятга эгадир. Масалан, жабрланувчи билан дастлабки 
танишишдаги одати қандай бўлганлиги, унинг машғулоти тўғрисидаги 
маълумотлар жиноятчини аниқлашга ѐрдам беради. Субъектив хусусият-
лар шахслар билан муносабатда намоѐн бўлади. Буларга жабрланувчини 
танлаш (бу ерда ѐши, руҳий ҳолати, таниш ѐки нотаниш шахслиги) назар-
да тутилади. Тажовуз қилиш вақтини ва жойини танлаши (яшаш жойидан 
узоқ ва яқин жойда), жиноятни содир этиш усули (шафқатсизларча, маъ-


лум воситаларни қўллаб). Жабрланувчи билан бўлган жойда қолган изла-
рдан фақат жиноятчининг бўйи, вазни эмас, балки ўзига хос 
ҳаракатланиши, одати, индивидуал белгилари ҳам аниқланиши мумкин. 
Ўғирлаб олиб кетилган (олиб кетилган) предметлар унинг эҳтиѐжи, 
қизиқиши ҳақида гувоҳлик бериши мумкин. 
Шубҳаланган шахсни номусга тегиш жиноятини содир этгандан 
кейинги ҳулқи (яқин кишиларига бу ҳақида баѐн қилиши ѐки сукут 
сақлаши) ҳам жиноятчи шахси тўғрисида версия юритишга асос бўлади. 
Жиноятчи шахси тўғрисида тўла маълумот олиш манбаи - гувоҳнинг 
кўрсатувидир. Шунинг учун терговчи терговни боришини режалаштириш 
жараѐнида гувоҳларни топиш масаласига эътибор бериши лозим. Бу маса-
лани ҳал қилиш учун жиноятчи жиноят содир этгунга қадар ва ундан 
кейин қаерларда бўлганлигини аниқлашдан бошланади. Қайси ҳудуддан 
излаш кераклиги жабрланувчининг кўрсатмалари орқали билиш мумкин.
Терговчи бундай ҳудудни аниқлаб, қайси гуруҳдаги шахслар ичидан 
гувоҳлар бўлиши мумкинлиги юзасидан иш олиб боради. Бу мақсадда те-
рговчи ички ишлар ходимларига ҳодиса содир бўлган жойда ҳодисани 
кўрган шахсларни сўроқ қилиш вазифасини топширади. Ундан ташқари, 
тергов органи иш юзасидан қидирув ҳаракатлари бўйича радио, телевиде-
ниеда, газета журналларда ҳалққа мурожаат қилади. Гувоҳ сифатида сўроқ 
қилинаѐтган шахсдан терговчи жиноятчининг анатомик ва функционал 
белгилари, унинг ва жабрланувчини ҳулқи тўғрисида, жиноятни тав-
сифловчи бошқа ҳолатлар тўғрисида маълумот олинади. Терговчи гумон 
қилинувчининг жиноят содир этган жойда бўлганлигини, жабрланувчи-
нинг қаршилигига қарамай зўрлик ишлатиб жинсий алоқа қилганлигини 
аниқлайди. Гумон қилинувчини ҳодиса содир бўлган жойда бўлганлигини 
гувоҳнинг кўрсатмаларидан, (кўрган ва таниган), ҳодиса содир бўлган 
жойда қолган излардан: қўл, оѐқ ва пойабзал, тиш, қон, сперма, сўлак, 


кийим парчалари ва бошқа (майда зарралар, парчалар)
 
предметлар 
аниқланади. Қолдирилган нарсалар айнан гумон қилинаѐтган шахсга те-
гишли эканлигини у билан бирга ишловчи ходимларга, қўшниларга кўрса-
тиб аниқлаш мумкин. Бундай предметларга футляр, кийим, пойабзал, 
тақинчоқ ва бошқалар киради. Ҳодиса жойидан топилган нарсалардан, 
қолган излардан экспертиза ѐрдамида гумон қилинувчига ѐки бошқа шах-
сга тегишли эканлиги аниқланади. Агарда жабрланувчи тажовуз қилган 
шахсни тавсифини сўзлай туриб, қандай предметлардан фойдаланганини 
аниқ айтиб берса, терговчи гумон қилинувчидан ушбу предметларни то-
пишга ҳаракат қилмоғи лозим. Гумон қилинувчини ѐнидан ѐки уйидан 
ушбу предметлар топилмаса қидирувни тўхтатмасдан бошқа жойлардан, 
яъни гумон қилинувчининг сақлаш камерасига қўйганлигини ѐки сотиб 
юборганлигини аниқлаш керак. Бундан ташқари, гумон қилинувчи бу нар-
саларни ўртоғидан вақтинчага олган бўлиши мумкин. Буни ҳам назардан 
четда қолдирмаслик керак. Синчковлик ва махсус сўроқ қилиш бундай 
ҳолатларда ижобий натижалар беради. 
Гумон қилинувчи жабрланувчининг номусига текканлигини 
аниқлаш учун суд-тиббиѐт экспертизаси (гумон қилинувчи ва унинг 
кийимлари) ўтказилади ҳамда гувоҳлар сўроқ қилинади. Гумон қилинувчи 
ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар хил версияларни келтириши табиий 
ҳол, албатта. Яъни танасида топилган тирналган жойлар бошқа аѐл билан 
бўлган жинсий алоқа натижасида пайдо бўлган деб важлар келтириши 
мумкин. Бу версияни аниқлаш учун гумон қилинувчи сўроқ қилиниб, 
унинг олдига қуйидаги саволлар қўйилади: бошқа аѐл билан жинсий 
алоқада бўлганми, бўлган бўлса охирги пайтда қачон, бундай ҳолатларда 
суд-тиббиѐт экспертизаси тайинланиб, гумон қилинувчи таърифлаган аѐл 
ҳамда жабрланувчи аѐлнинг жинсий аъзолари текширилади. Бу ҳолат со-
чларга ва топилган кийим парчаларига ҳам тааллуқлидир.


Жинсий алоқани аѐлнинг эркига қарши амалга оширилганлигини ис-
ботлаш мақсадида терговчи суд-тиббиѐт ходими иштирокида олишув из-
ларини, тирналган, гумон қилинувчи танасидаги тишланган жойларни, 
кийимлардаги шикастланган қисмини аниқлайди. Икки томон ҳам сўроқ 
қилинади жиноятчи мен фақат унинг табиий уялишини енгиб ҳаракат 
қилдим, аѐл бунга қаршилик кўрсатмади ва менинг томонимдан тажовуз 
бўлгани йўқ, деган фикрни билдириши мумкин. Бу ҳолатни аниқлаш 
мақсадида гумон қилинувчига қуйидаги саволлар берилиши мумкин: ай-
нан аѐл томонидан жинсий алоқа қилиш хоҳиши борлиги маълумотларини 
тасдиқловчи қандай асос бор, у танасидаги тирналган, тишланган ҳолатни 
жабрланувчига етказилган тан жароҳатларни қандай изоҳлайди. Юқори-
даги ҳолатларни аниқлашда нафақат ҳодиса содир бўлган жойдан изларни 
анализ қилиш орқали, балки қаршилик кўрсатишнинг давомийлиги, 
чақириқ, ѐрдамга чорлаш каби ҳолатлар ҳам эътиборга олинади. Агар 
қаршилик аҳамиятсиз ѐки умуман бўлмаган бўлса, бу гумон қилинувчи-
нинг жисмоний устунлиги билан боғлиқ эмасми (ҳодиса содир бўлган жой 
шароити қаршилик кўрсатиш бефойдалигидан далолат бермаганмикин). 
Бундан ташқари, жабрланувчи қўрқиш ѐки жисмоний, руҳий ҳолати, ка-
саллиги туфайли қаршилик кўрсата олмаганлиги ҳам текширилиб кўрила-
ди. Суд психиологик ва суд-психиатрия экспертизалари терговчига 
бундай масалани ҳал қилишда ѐрдам беради. 
Терговчи тажовуз жараѐнида жабрланувчи ночор аҳволда бўлганли-
гини аниқласа, бу ҳолатга гумон қилинувчи олиб келдими ѐки у бундан 
фойдаланганлик факти (гумон қилинувчи бу ҳолатни билган ѐки ақли ет-
маган) аниқланади. Жабрланувчи руҳий касалликка чалинган ѐки руҳий 
ҳолатига таъсир қилувчи бошқа воситалар (спиртли ичимлик, руҳиятга 
таъсир қилувчи моддалар)дан истеъмол қилган бўлса, тажовузчининг 
ҳаракатларини англай олмайди ва қаршилик кўрсатишга ожизлик қилади. 


Юқоридаги ҳолатлар бўйича жабрланувчидан гумон қилинувчи ва кўрган 
(бевосита ва билвосита) гувоҳлардан сўроқ орқали аниқлаштирилади.
Гувоҳлар сўроқ қилинганда жабрланувчининг ҳолатини таърифлов-
чи саволлар: юриши, гапириши сабабсиз бақириши, кулиши ѐки йиғлаши 
каби далиллар аниқланади. Терговни объектив олиб бориш мақсадида 
қуйидаги ҳолат аниқланади: айбланувчининг ҳаракатини жабрланувчи 
иғво йўли билан тажовуз деб кўрсатмоқчи эмасми, у билан бирга спиртли 
ичимлик истеъмол қилмаганми. 
Шахсга туҳмат қилаѐтган бўлиши мумкин, деган версияни алоҳида 
текшириб кўриш лозим. Бундай версия юритишга асос қилиб аризани ке-
чиктириб берилиши, бундай қилишга яқин қариндошларининг таъсири 
бўлганлиги, тажовуз вақтини ва жойини тахминий тасвирлаши, жабрла-
нувчининг кўрсатмаси ва иш юзасидан йиғилган маълумотлар ўртаси, 
жиддий зиддиятлар мавжудлиги, айрим кўрсатмаларнинг нотўғри эканли-
ги, бўлиб ўтган воқеа тўғрисида эркин, бепарволик билан сўзлаш ҳолатла-
ри олинади. Бундан ташқари ушбу версияни текшириб кўриш учун 
қуйидаги масалалар: жабрланувчининг номусига тегилганлиги унинг яқин 
қариндошларга қандай маълум бўлди, аризани ўзининг хоҳиши билан ѐки 
бошқа шахслар таъсирида берганлиги, тажовуз излари мавжудми, унинг 
кўрсатмалари ўртасида қарама-қаршилик мавжудми, жабрланувчи ва гу-
мон қилинувчилар ҳодисага қадар ўзаро муносабати, улар қандай тани-
шишган, туҳмат (иғво) мотиви мавжудлиги ѐки мавжуд эмаслиги 
аниқланади. Бу саволларга жавоб топиш учун нафақат гумон қилинувчи 
ва жабрланувчи сўроқ қилинади, балки гумон қилинувчи ва жабрланувчи-
ни танувчи гувоҳлар, улар аҳволидан хабардор (ҳодисага қадар ѐки 
ҳодисадан сўнг ўз кечирмалари билан ҳам суҳбат бўлган) шахсларни то-
пиб сўроқ қилиш лозим.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish