Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 
26-боб. НОМУСГА ТЕГИШ ЖИНОЯТИНИ
ТЕРГОВ ҚИЛИШ 
1-§. Номусга тегиш жиноятини криминалистик тавсифи 
 
Номусга тегиш жинояти - шахсга қарши қаратилган оғир жиноятла-
рдан биридир. Криминалистик тавсиф шу билан белгиланадики, бунда те-
рговчи номусга тегиш ким томонидан содир этилганлигини аниқлаш би-
лан бир қаторда, жабрланувчи ушбу жиноятни содир этган деб 
кўрсатаѐтган шахсга туҳмат қилмаѐтганлигини аниқлаши лозим бўлади. 


Ушбу жиноят асосан гувоҳларсиз содир этилади, шунингдек ҳар бир шах-
снинг шахсий ва жинсий ҳиссиѐтларига дахлдордир. Бу ҳолатлар жабрла-
нувчи томонидан кўрсатма берилганда ўз ифодасини топади. 
Бу каби жиноятларни тергов қилиш амалиѐти жабрланувчига 
ўтказиладиган таъсир кучлилигидан далолат беради. Манфаатдор шахслар 
жабрланувчини алдаб ўзига оғдириб олиши, уйланишни ваъда қилиши ѐки 
турли хил таҳдидлар, қўрқитишларни амалга ошириши ва бошқа йўллар 
билан руҳий таъсир ўтказиши мумкин. Кўп ҳолларда жабрланувчи ўз 
кўрсатмаларини ўзгартиради, яъни ҳодиса содир бўлмаган ѐки умуман 
бошқа номаълум шахс томонидан содир бўлган ѐҳуд жинсий алоқа ихтиѐ-
рий бўлган, деб ўз аризаларини қайтариб оладилар. 
Бу тоифадаги жиноятларда жабрланувчининг кўрсатмалари далил-
ларни баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун жабрланувчининг 
кўрсатмаларини ҳар томонлама ва синчковлик билан холисона текшириш 
лозим. Чунки айрим ҳолатларда жабрланувчи турли мотив-мақсадларда 
айбланувчига туҳмат қилиши ҳам мумкин. 
Номусга тегиш жиноятларининг содир этилиш усулини иккига 
бўлиш мумкин. Биринчи усулда жабрланувчига тўсатдан ҳужум қилиш 
орқали содир этилади, тажовуз очиқ жойда ѐки биноларда бўлиши мум-
кин. Бу ҳолатда ҳақорат сўзлар ва жисмоний куч ишлатиб ѐки бирон-бир 
восита орқали таҳдид қилиниши мумкин. Ёрдамга чақириш, қаршилик 
кўрсатишни бартараф қилиш мақсадида жабрланувчини оғзи ѐпилади, 
қўллари боғланади, наркоз ҳам ишлатилиши мумкин. Кўп ҳолларда жабр-
ланувчининг кийимлари йиртиб ташланади. 
Иккинчи усулда жиноятчи жабрланувчи билан таниш бўлган ѐки 
биринчи танишиш пайтида қўлланилади. Бундай ҳолатда ҳам ҳужум 
тўсатдан бўлиши мумкин. Лекин, бундан ташқари бошқа усуллар ҳам 
қўлланилади. Жабрланувчи дастлаб маст ҳолатга келтирилади, унинг 


диққатини турли суҳбатлар, турли предметлар, пейзажлар, парнографик 
суратлар томоша қилиш билан чалғитадилар. Жабрланувчининг иссиқ хо-
нада ўзининг устки кийимини ечишдан фойдаланадилар. Баъзан жинсий 
мулоқотга оид гаплар ва ҳатти-ҳаракатлар қўлланилади. Бу охирги усул-
лар одатда вояга етмаганлар ва ақли заифларга нисбатан қўлланилади.
Юқоридаги усуллар шуни кўрсатадики, бундай жиноят ишларида 
жабрланувчи ва айбланувчининг ҳулқини далиллар йиғиндиси асосида 
номусга тажовуз қилинганми ѐки йўқлигини баҳолаш муҳим аҳамиятга 
эгадир. 
Бундай тоифадаги ишларда излар ва ашѐвий далиллар, жабрланувчи, 
айбланувчининг танасидан, кийимларидан ва ҳодиса содир бўлган жойдан 
олинади (тан жароҳатлари, биологик излар, микрозаррачалар, ҳодиса со-
дир бўлган жойнинг ҳолатини ўзгариши). 
Номусга тегиш жиноятидан қолган айрим излар тезда йўқолиш хара-
ктерига эга (қон, сперма, жинсий аъзоларидаги айрим излар). Шунинг 
учун терговчи бу изларни тезда топиши ва қайд қилиши, уларни синчик-
лаб текшириши лозим. Бу далиллар кейинчалик жабрланувчи ва айблану-
вчи, гувоҳларни кўрсатмаларини текшириш имкониятини беради. 
Номусга тегиш жинояти бўйича қуйидаги версиялар юритилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish